Амалий иш мавзу: ижтимоий-иқтисодий мавзуда тузилган харита ва атласлар билан танишиш, Ҳамда уларни асосий мазмунини картографик тасвирлаш усуллари нуқтаи назаридан ўрганиш бажарди: турдалиев ж. А. ҚАбул қилди: эгамбердиев а


Download 1.19 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/7
Sana16.06.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1501019
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-амалий иш жавоблари

Таъриф
Картограммалар усули алоҳида картографик тасвирлаш усули 
сифатида, харитада воқеа, ходиса ва жараённи нисбий миқдори интен- 
сивлигини 
маълум 
ҳудудий 
бирликлар 
кесимида, 
географик 
районлаштириш билан боғланмаган ҳолда график шаклда тасвирлайди. 
Бу усулнинг асосий афзаллиги осон ўқилади ва бошқа тасвирлаш 
усуллари билан биргаликда қўллаш қийинчилик туғдирмайди. Асосий 
камчилиги эса ҳодиса тарқалишининг географик жиҳатларини ифодалай 
олмайди. 
Ўзбекистон Аҳоли харитаси мазмунига кўра мавзули харита бўлиб, 
ҳилига кўра аҳоли ва меҳнат ресурслари хариталари синфига киради. 
Харита махсус мазмунини вилоятлар кесимидаги аҳоли зичлиги, аҳоли 
пунктларининг аҳоли сонига кўра классификацияси, вилоятлар кесимидаги 
қишлоқ ва шаҳар аҳолиси сони ташкил этади. Аҳоли зичлигини харитада 
тасвирлашда картограммалар усулидан фойдаланилган. 
Тасвирлаш воситаси сифатида рангдан фойдаланилган. Ранг очдан тўққа 
ўзгариб боргани сари ҳодисанинг миқдор кўрсаткичи ортиб боради. 
Харита нисбий поғонали шкала билан жиҳозланган. Аҳоли пунктларининг 
жойлашиши ўрни ва аҳоли сонига кўра классификацияси белгилар усулида, 
геомутрик белгилар воситасида тасвирланган. Белгиларнинг жойлашган 
ўрни ҳодисанинг фазовий ўрни билан мос келади. Белгининг ўлчами ҳодиса 
миқдор қиймати ортиши билан катталашиб боради. Шаҳар ва қишлоқ 
аҳолиси сони нисбати харитада картодиаграммалар усулида тасвирланган. 
Ранглар ҳодисанинг сифат кўрсаткичини, диаграммалар ўлчами ҳодисанинг 
қиймат кўрсаткичи ўзгаришини ифодалайди (1-расм). 
2-расм. Ўзбекистон аҳоли харитасида предмет, воқеа, ходиса ва 
жараёнларнинг тасвирланиши. 


Таъриф. 
Белгилар усули - алоҳида картографик тасвирлаш усули 
сифатида фазовий кўлами ҳарита масштабида ифодаланмайдиган, 
конкрет пунктларда жойлашган объект, предмет, воқеа ва ҳодисаларнинг 
жойлашган ўрнини, миқдор, сифат, қиймат тавсифлари ва динамикасини 
график шаклда ифодалайди. Белгилар усулининг асосий афзаллиги
тасвирлаш воситаларининг кам жой экаллаши, битта харитада катта 
ҳажм- даги объектлар ва тавсилотлврнинг ифодалай олишидир. 
Ўзбекистон Озиқ-овқат саноати харитаси мазмунига кўра мавзули 
харита бўлиб, ҳилига кўра иқтисодий хариталари синфига киради. Харита 
махсус мазмунини вилоятлар кесимидаги ялпи махсулот ҳажми, саноат 
пункт- ларининг ялпи ички махсулот қийматига кўра классификацияси ва 
жойлашиш ўрни, вилоятлар кесимидаги саноат махсулотларини ишлаб 
чиқариш ташкил этади. Вилоятлар кесимидаги ялпи махсулот ҳажми 
харитада 
тасвирлашда 
картограммалар 
усулидан 
фойдаланилган. 
Тасвирлаш усули воситаси сифатида рангдан фойдаланилган. Ранг очдан 
тўққа ўзгариб боргани сари ҳодисанинг миқдор кўрсаткичи ортиб боради. 
Харита нисбий поғонали шкала билан жиҳозланган. Саноат пунктларининг 
ялпи ички махсулот қийматига кўра классификацияси ва жойлашиш ўрни 
белгилар усулида, геометрик белгилар воситасида тасвирланган. 
Белгиларнинг жойлашган ўрни ҳодисанинг фазовий ўрни билан мос келади. 
Белгининг ўлчами ҳодиса миқдор қиймати ортиши билан катталашиб 
боради. Вилоятлар кесимидаги саноат махсулотларини ишлаб чиқариш 
харитада картодиаграммалар усулида тасвирланган. Ранглар ҳодисанинг 
сифат кўрсаткичини, диаграммалар ўлчами ҳодисанинг қиймат кўрсаткичи 
ўзгаришини ифодалайди (2-расм). 

Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling