Амалий ўқитувчи Юзбоева Ш. З


Download 11.25 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi11.25 Kb.
#1573015
Bog'liq
1 мавзу Иссиқлик ишлаб чиқариш ускуналари хақида

Амалий ўқитувчи Юзбоева Ш.З

  • қозон установкасининг технологик схемаси.
  • Қозон установкалари ҳақида асосий тушунчалар.

1 – расм. Иссиқлик ишлаб чиқариш қурилмасининг принципиал схемаси.

1 – сув сатхини кўрсатўвчи асбоб; 2 – бўғ қозони; 3 – бункер; 4 – монометр; 5 - бўғ қиздиргич; 6 - экономайзер ; 7 – таъминловчи сув насоси; 8 – ҳаво пурковчи вентилятор; 9 – ҳаво иситгич; 10 – мўри; 11 – кул тутгич; 12 – тутун сўрғич

Иссиқлик ишлаб чиқариш қурилмалари фанига кириш дарси Иссиқлик ишлаб чиқариш қурилмалари ёки қисқача Иссиқлик генератори деб – ёқилғи ёқилиши натижасида хосил бўладиган юқори температурали тутун газлар ҳисобига, босими атмосфера босимидан юқори бўлган бўғ ёки иссиқ сув ишлаб чиқариб берадиган техникавий ускуналар мажмуасига айтилади. Яқингача бу фан “Қозон қурилмалари” (Котельные установки) деб аталар эди. Сўнги пайтларда ўқув дастурига қозонхоналардан атроф муҳитга чиқариб юбориладиган зарарли чиқиндиларни ҳисоблаш, етқазиладиган зарарни аниқлаш муаммолари киритилганидан сўнг бу фан Иссиқлик ишлаб чиқариш қурилмалари деб атала бошлади.

Иссиқлик генераторлари – қуйидаги асосий ва ёрдамчи ускуналардан ташкил топган: Ўчоқхона – қаттиқ, суюқ ёки газсимон ёқилғиларни ёндириш учун зарур бўладиган горелка ёки бошқа механик ускуналар бирикмаси ва ёқилғининг ички кимёвий энергиясини ёнув маҳсулоти бўлмиш тутун газларнинг иссиқлик энергиясига айлантириш учун мўлжалланган. Қозон – иссиқлик алмашиш сифатида бўлиб хизмат қиладиган қувурлар, барабан ва камералардан иборат ва тўйинган бўғ (бўғ қозонларида) ва керакли температурадаги сув (сув қозонларида) ишлаб чиқиш учун мўлжалланган.

Бўғ қиздиргич – бу, тўйинган бўғни кўрсатилган температурагача, тутун газлар ёрдамида қиздириб бериш учун мўджалланган ускуна. Экономайзер (сувли) – таъминловчи сув, қозонга қўйилишидан олдин, бу ерда, тутун газлар ёрдамида тўйиниш температурасига яхши температурага иситилади. Ҳаво иситгич – бу ерда, ёқилғини ёқиш учун учоқхонага киритиладиган ҳаво, чиқиб кетаётган иссиқ тутун газлар ёрдамида иситилади. Каркас – махсус метал конструкция скелет. Унинг ёрдамида қозонхонанинг барча ускуналари, керакли тартибда ўрнатилади ва натижада – Иссиқлик ишлаб чиқариш қурилмаси тикланади.

Обмуровка – махсус, оловга чидамли, иссиқликни изоляция қилувчи материаллардан иборат тўсиқ. У ўчоқхонани, қозоннинг газ йўлларини ташқи муҳитдан ажратиб туради. Арматура – задвижка, вентиль, кран, клапан ва бошқалар. Иссиқлик генераторининг нормал тартибда ишлаши ва бошқариш учун хизмат қилади. Гарнитура – газ йўлаклари ва учоқхонани кузатиш ва назорат қилиб туриш учун зарур бўладиган газ (кичкина тор йўлакча) гляделни (кўз ташлаш тирқишчаси), люки (қопқоқли тирқишча) ва ҳ.к.

Ёрдамчи хўжаликлар ва уларнинг ускуналари: Ёқилғи тайёрлаш хўжалиги; Хом сувга ишлов бериш хўжалиги; Ўчоқхонага ҳаво бериш йўлаклари ва ускуналари; Кул ва шлакларни олиб чиқиб кетиш ускуналари; Ёниш махсулотларини (тутун газларни) ўчоқхона ва трубаларидан суриб чиқариш, уларни тозалаш ва мўрига чиқариб юбориш ускуналари. Қувурлар – ИГ ларда улар ёрдамида бўғ, сув, мазут, кимёвий реагентлар ва бошқа моддалар ташилади.

ИГ ларнинг классификацияси Иссиқлик ишлаб чиқариш қурилмалари қуйидаги белгиларга қараб фарқланади: Нимага мўлжалланган: Энергетик ишлар (турбина ва бўғ двигателлари учун бўғ тайёрлаб беради); Иситиш ишлари: (турар жой, жамоат ва бошқа биноларни иситиш, вентиляция, иссиқ сув таъминоти, хавони мўтадиллаштириш тизимларини иссиқлик билан таъминлайди; Ишлаб чиқариш ишлари: (саноат корхоналаридаги технологик жараёнлари бўғ ёки иссиқ сув билан таъминлайди);

Ҳам ишлаб чиқариш ҳам иситиш ишлари: ( ҳар хил истемолчиларни бўғ ва иссиқ сув билан таъминлайди). 2. Қандай иссиқлик ташувчи чиқариб беради: - Сувли ИГ (иссиқ сув ишлаб чиқаради); - Бўғли ИГ (бўғ ишлаб чиқаради); - Ҳам бўғли ҳам сувли ИГ (ҳам бўғ ҳам сув ишлаб чиқаради). 3. Қандай жойлашган: - алохида бино ва турувчи ИГ; - бошқа нарсага мўлжалланган бинога тиркаб қуйилган ИГ; - бошқа мақсадга мўлжалланган бинонинг ичида жойлашган ИГ. 4. Қандай материалдан ясалган: - чуян ИГ лар; - пулат ИГ лар.

5. Қандай истемолчига мўлжалланган: - Биринчи катигорияли ишлар (иссиқлик таминотининг узилиб қолиши- инсонларнинг хаётига хавф солиб қуядиган вазиятни келтириб чиқариши ёки технологик ускуналар ишдан чиқиб қолиши; - Иккинчи катигория: (қолган барча истемолчилар). 6. Ишлаб чиқарилаётган иссиқлик ташувчи (бўғ ёки сув) нинг параметрларига қараб: - паст босимли ишлар: (ортиқча босими то 0.7 атм бўғ ёки температураси 115°с ли сув); - юқори босимли ишлар: (параметрлари юқори ва курсатилгандан юқори );

7. Ичидаги тутун газлар ва сувнинг харакатланишига қараб: - газ қувурли ИГ лар – тутун газлар қувурлар ичида харакат қилади; - сув қувурли ишлар – сув ёки сув бўғ аралашмаси қувурлар ичида харакатланади. 8. Ичида ишчи жисмнинг харакатланишига қараб: - табиий (бу холда сув, гравитация ҳисобига харакатланади); - мажбурий (бу холда сув, насослар ёрдамида харакатланади). 9. Бир жойдан бошқа жойга кўчиш ва кўчмаслигига қараб: - мухим – бирор жойга мухим ўрнатилган; - кўчиб юрувчи – кўчириб юрса бўладиган ғилдиракли асосга ўрнатилган.

Эътиборингиз учун катта рахмат


Download 11.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling