Амалий машғулот 1 Номи: Микробиологик текшириш усуллари. Мақсад
Download 237.12 Kb.
|
Дав Амал №16
- Bu sahifa navigatsiya:
- Амалий машғулот 1 Номи
- II. Бактериологик усул
- III. Биосинамалар, IV. Иммунологик усул А) серодиагностика, Б) Тери аллергик синамалар, В) Организмни иммунологик холатини бахолаш усули. Натижа
- Хулоса
- 4. Аллергик усул
16 Машғулот Мавзу: Юқумли касалликлар, юқумли касаллик жараёнлари. Юқумли касалликларга микробиологик (бактериоскопик, бактериологик, вирусологик ва серологик) ташхис усуллари. Микроорганизмлар генетикаси. Амалий машғулот 1 Номи: Микробиологик текшириш усуллари. Мақсад: Микробиологик текшириш усулларини ўрганиш. Амалий иш Клиник микробиологияда текшириш усуллари 4 гурухга бўлинади: Микроскопик (бактериоскопик, виросологик). Микробиологик (бактериологик, вирусологик, микологик). Биологик ёки биосинама. Иммунологик (серодиагностика, тери аллергик синамаси, иммунологисто холатларни аниқлаш учун тест). I. Микроскопик усул: текшириладиган ашёдаги бактерия ва замбуруғларни аниклаш учун қўлланилади. Вирусологик оддий вирус заррачалари ва уларнинг киритмаларини топишда фойдаланилади. II. Бактериологик усул: касаллик қўзатувчиларини морфологиясини, тинкториал хусусиятларини, соф культурасини ажратиб олиш, идентификация килишни ўрганади. а)бактериологик 2 ва ундан ортиқ патоген ва шартли патоген бактерияларнинг колониялари ўрганилади. Бактерияларнинг соф культураси олиниб, уларнинг потоген белгилари in vitro текширилади ва антибиотикларга бўлган сезувчанлик аниқланади. б) микологик усул - кандидоз касалликларига диагноз қўйишда ишлатилади. в)вирусологик усул - вируслар қўзғатадиган юқумли касалликларга диагноз қўйишда фойдаланилади. III. Биосинамалар, IV. Иммунологик усул А) серодиагностика, Б) Тери аллергик синамалар, В) Организмни иммунологик холатини бахолаш усули. Натижа:Микробиологик текшириш усулларини кўрдик. Хулоса:Биз микробиологик текшириш усулларини ўргандик. Амалий машғулот 2 Номи:Микробиологик лаборатория ташхис усуллари. Мақсад:Микробиологик лаборатория ташхис усулларини ўрганиш. Амалий иш Микроскопик, бактериоскопик. 2Микробиологик, бактериологик. Серологик усул. 4. Биологик. 5. Аллергик усул. 1. Микроскопик усул 1. Бактериологик лабораторияга биологик ашё келтирилади. 2. Буюм ойначаси устида бактериологик суртма тайёрланади. 3. Тегишли бўёқлар ёрдамида бўялиб, хона температурасида қуритилади 4. Иммерсион ёғ томизилади ва микроскопда кўрилади Бунда кўриш майдонида микроорганизмларни морфологик ва тинториал хусусиятларига таъриф берилади. 2. Бактериологик усул: 1. Биринчи кун бемордан олинган ашё тегишли озиқ мухитга экилади. Экмани термостатда 18-24 соатга 37Сда қолдирилади. 2. Иккинчи кун экма термостатдан олинади, культурал хусусиятларига таъриф берилади. Аралаш культурадан соф культура ажратиб олиш учун қия қотирилган агарга экилади. Экмани термостатда 18-24 соатга 37Сда қолдирилади. 3. Учинчи кун пробиркодаги соф культура дисс эритма билан суюлтирилиб озиқ мухит юзасига шимдирилади ва антибиотик шимдирилган дисклар қўйилади. Экмани термостатда 18-24 соатга 37Сда қолдирилади 5. Тўртинчи кун қўзғатувчини антибиотикларга сезгирлик хусусиятлари, ферментатив хусусиятлари ўрганиб чиқилади ва барча хусусиятлари асосида қўзатувчининг турлари аниқланиб охирги ташхис қўйилади. Бактериологик лаборатория ўз ташхисини тугатади. 3. Серологик усул- серум (лот зардоб) деган маънони англатади. Бемордан ашё сифатида қон олинади. Ана шу қондан зардоб ажратиб олинади ва шу зардоб билан серологик реакция ўтказилади. Серологик реакцияларга: Аглютинация(АР) реакциялари,2. Преципитация(ПР) реакциялари, 3. Комплиментни боғлаш реакциялари (КБР),4. Иммунофермент анализ. (ИФА) реакцияси,5. Иммунофлюресенция (ИФР) реакцияси,6. Кумбс реакцияси,. 7. Билвосита гемаглютинация. (БГАР)реакциялари киради. Биологик усул. 1. Ашё лабораторияга келтирилади. 2. Лаборатория хайвонларига (сичқон, каламуш, денгиз чўчқаси, куён, ит, мушук, маймун) тегишли усуллар ёрдамида инфекция юқтирилади.
3. Хайвонларга оғиз, нафас йўллари тери остига, қорин ости сохасига киритилади. Маълум вақтдан кейин хайвонлардаги ўзгаришлари текширилади. Ўчоққа тамға, буюм ойначаси суқиб олиниб, қуритиб ўрганилади. 4. Аллергик усул:Одам танасида маълум бир жойига маълум миқдорда аллерген киритилади, маълум вактдан кейин ўзгаришлар кузатилади. Олинган натижаларга қараб ташхис қўйилади. Натижа: Микробиологик текшириш усулларини ўргандик. Хулоса: Биз микробиологик лабораторияда ташхис усулларини ўргандик. Download 237.12 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling