Амалий машғулот-11: Оилавий поликлиника, ҚОПва квп иш фаолиятининг асосий кўрсаткичларини ҳисоблаш ва таҳлил қилиш усуллари


Download 35.77 Kb.
bet1/5
Sana17.06.2023
Hajmi35.77 Kb.
#1538083
  1   2   3   4   5
Bog'liq
ЖССТ тема 11


Амалий машғулот-11: Оилавий поликлиника, ҚОПва КВП иш фаолиятининг асосий кўрсаткичларини ҳисоблаш ва таҳлил қилиш усуллари.

Қишлоқ врачлик пункти ахолига малакали врачлик тиббий ёрдамини кўрсатиш учун мўлжалланган даволаш-профилактика муассасаси ҳисобланади.


ҚВП ти 1500-10000 ва ундан кўп бўлган ахоли яшайдиган қишлоқларда ташкил этилади.
ҚВП ти у хизмат кўрсатаётган ахоли сонига, хизмат радиусига ва йўлларни ривожланганлигига ҳамда қишлоқ хўжалик ва ишлаб чиқариш тармоқларига қараб ташкил этилади.
Қишлоқ врачлик пункти
Қишлоқ врачлик пункти (ҚВП) – ўзига бириктирилган қишлоқ аҳолисига бирламчи тиббий санитария ёрдамини кўрсатувчи даволаш – профилактика муассасаси ҳисобланади. Ҳозирги кунда мамлакатимизда замонавий тиббий техника билан жиҳозланган 3,2 мингтадан кўпроқ қишлоқ врачлик пунктлари фаолият кўрсатмоқда. Қишлоқ врачлик пунктлари, у хизмат кўрсатаётган аҳоли сонига, аҳоли пунктлари сонига, жойлашганлигига, хизмат радиусига, қишлоқ хўжалиги ва бошқа ишлаб чиқариш тармоқларининг характерига қараб ташкил этилади.
Хизмат кўрсатаётган аҳоли сонига қараб ҚВП тўрт типли бўлади:
Биринчи тип – 1500тагача одамга
Иккинчи тип – 1500 дан 3500тагача
Учинчи тип – 3500дан 6000 тагача
Тўртинчи тип – 6000 тадан 10 000 тагача.
ҚВПда ишловчи врачлар таркиби ва штатлари лавозимининг сони, унинг типига ва хизмат кўрсатаётган аҳоли сонига қараб белгиланган тартибда аниқланади.
ҚВПнинг таркиби
ҚВП таркиби унинг типига ва хизмат кўрсатаётган аҳоли сонига боғлиқ.
* ҚВП мудири
*Молиявий мененджер
*Рўйхатхона
*Умумий амалиёт шифокори
*Кундузги шифохона
*Катта тиббиёт ҳамшираси, фельдшер
*Акушер - гениколог хонаси
* Терапевт хонаси
*Эмлаш хонаси
*Лаборатория
*Физиотерапия хонаси
*Стоматолог хонаси
*Патронаж ҳамшираси хонаси
*Муолажа хонаси
*Умумий амалиёт шифокори ва кундузги шифохонадаги ўриндиқлар сони ҚВПнинг типига боғлиқ.
ҚВПга туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи томонидан тайинланган – мудир раҳбарлик қилади, ўринбосари сифатида молиявий менеджер лавозими киритилган.
ҚВП мудири, ўрнатилган тартибда ҚВПнинг фаолиятига умумий раҳбарлик қилади. ҚВП фаолияти туман тиббиёт бирлашмаси томонидан назорат қилинади. ҚВП тўла қонли фаолият кўрсатиш учун давлат маблағи ҳисобидан тиббиёт аппаратлари, тиббиёт мебеллари, дори воситалари, санитария ва гигиена воситалари, юмшоқ ва қаттиқ инвеньтарлар билан таъминланди.
ҚВП мудири, ўрнатилган тартибда ҚВПнинг фаолиятига умумий раҳбарлик қилади. ҚВП фаолияти туман тиббиёт бирлашмаси томонидан назорат қилинади. ҚВП тўла қонли фаолият кўрсатиш учун давлат маблағи ҳисобидан тиббиёт аппаратлари, тиббиёт мебеллари, дори воситалари, санитария ва гигиена воситалари, юмшоқ ва
қаттиқ инвеньтарлар билан таъминланди.

Download 35.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling