Амалий машғулот №15 Кон корхоналари подстанцияларининг турлари ва тузилишлари билан танишиш


Куч трансформаторлари электр энергиянинг кучланиши миқдорини пасайтириш учун хизмат қилади


Download 44.79 Kb.
bet2/3
Sana19.06.2023
Hajmi44.79 Kb.
#1606821
1   2   3
Bog'liq
Амалий машғулот №15

Куч трансформаторлари электр энергиянинг кучланиши миқдорини пасайтириш учун хизмат қилади.

Паст кучланишли тақсимловчи қурилма электр энергияни куч трансформаторларидан қабул қилиш, тақсимлаш ва истеъмолчиларга узатиш учун, шунингдек ўзидан кетаётган электр тармоқларни авария режимларидан химоя қилиш учун хизмат қилади.

ЮКТҚ учун электр ускуналари қуйидаги учта вариантда қўлланилиши мумкин: а) ажратгич ва сақлагич, б) ажратгич ва узгич, в) айиргич ва қисқа туташтиргич (расм.2). Бир подстанцияда шу уч вариантдан биттаси қўлланилади.

а) б) в)

Расм.2. ЮКТҚ учун электр ускуналарининг қўлланилиш вариантлари

а) Aj- ажратгич ва S- сақлагич, б) Aj- ажратгич ва U-узгич, в) Ayi – айиргич ва Q - қисқа туташтиргич.


Ажратгич ва сақлагич куч трансформаторларининг қуввати 4000 кВА гача бўлган подстанцияларда қўлланилади. Ажратгич ва узгич, шунингдек айиргич ва қисқа туташтиргич куч трансформаторларининг қуввати 4000 кВА гача ва ундан ортиқ бўлган подстанцияларда қўлланилади.

Шулар билан бирга ЮКТҚ учун бир қатор бошқа электр ускуналар қўлланилади.

Юқори кучланишли узгичлар. Юқори кучланишли узгичлар электр занжирларни юклама бўлганда улаш ёки узиш учун қўлланилади. Юқори кучланишли узгичлар электр ёйларини ўчириш воситасига эга бўлади. Юқори кучланишли узгичларга мойли, хаволи, элегазли, вакуумли узгичлар киради.

Ажратгичлар. Ажратгичлар электр занжирларни юклама бўлмаганда улаш ёки узиш учун қўлланилади. Уларнинг асосий ввазифаси электр тармоқнинг узилган холатии кўрсатишдир. Ажратгичларда ёйларини ўчириш воситаси бўлмайди.

Айиргич ва қисқа туташтиргичлар. Айиргичлар электр занжирларни юклама бўлмаганда улаш ёки узиш учун қўлланилади. Улар ажратгичларга нисбатан тез ишлайди (0,5 – 1 сек). Қисқа туташтиргичлар таъминловчи электр тармоқда сунъий қисқа туташув хосил қилади. Одатда айиргич ва қисқа туташтиргичлар биргаликда қўлланилади.

Реакторлар. Реакторлар пўлат ўзаксиз индуктив ғалтакдан иборатдир. Реактор қисқа туташув токини чегаралаш ва кучланишнинг миқдорини сақлаб туриш учун хизмат қилади.

Ўлчов трансформаторлари. Ўлчов трансформаторлари ўлчаш, химоя ва назорат занжирларида кенг қўлланилади. Ўлчов трансформаторлари ўлчов асбобларини ва релеларни юқори кучланишли хамда катта токли занжирларга улаш учун хизмат қилади. Улар ўлчов ток трансформаторлари ва ўлчов кучланиш трансформаторлари бўлади.

Юқори кучланишли сақлагичлар. Юқори кучланишли сақлагичлар электр тармоқларни ва электр қурилмаларни қисқа туташувдан ва катта зўриқишлардан химоя қилиш учун қўлланилади. Юқори кучланишли сақлагичлар ташқарида ва бинонинг ичида ўрнатиладиганлари бўлади.

Зарядсизлантиргичлар. Зарядсизлантиргичлар электр ускуналарни кучланишнинг ошишидан химоялаш учун хизмат қилади. Зарядсизлантиргичлар вентилли ва трубкали бўлади. Вентилли зарядсизлантиргичлар электр станциялар ва подстанцияларниинг электр аппаратларини кучланишнинг ошишидан химоялаш учун хизмат қилади. Трубкали зарядсизлантиргичлар электр тармоыларни кучланишнинг ошишидан химоялаш учун хизмат қилади.

Юқори кучланишли изоляторлар. Юқори кучланишли изоляторлар электр станциялар ва подстанцияларниинг юқори кучланишли электр аппаратларининг ток ўтказгичларини изоляцилаш учун хизмат қилади.


Download 44.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling