Амалий машғулот №3 “Ёмғир” мужассам машғулот


Download 52.43 Kb.
Sana06.11.2020
Hajmi52.43 Kb.
#141565
Bog'liq
3 амалий


Тарбиячининг болаларни тасвирий фаолиятга ўргатиш жараёнидаги ўрни мавзуси юзасидан 9-1МТS-18 сиртқи гуруҳ талабаси Болтаева Нилуфарнинг амалий машғулот иши.

Амалий машғулот № 3

Ёмғирмужассам машғулот


Машғулотнинг мақсади:Булут, ёмғирни ни аппликация воситасида тасвирлаш, фонга тайёр шаклларни ёпиштириш, қоғознинг йиртилган бўлакларини ёпиштириш. Ёмғирни рангли қалам билан чизиш.

Машғулотга тайёргарлик. Табиат ҳодисалари тўғрисида суҳбат уюштириш, ёғингарчиликннг турлари тўғрисида ёмғир, қор, дўл ҳақида тушунча бериш. Булут ва дўл расмларини томоша қилиш. Булут ва дўлни пахтали таёқчалар билан ифодалаш.

Машғулот учун керак бўладиган жиҳозлар:

Фон учун оч ҳаво ранг қоғоз, тарбиячи томонидан рангли қоғоздан йиртиб олинган қоғоз бўлаклари, елим ва мўйқалам, рангли қаламлар, қоғоз ва мато салфеткалар.

Машғулотнинг бориши:Тарбиячи момақалдироқ тўғрисида шеър ўқиб беради. У болаларга ҳаво рангли қоғозни кўрсатиб бу осмон эканлигини тушунтиради ва болаларга осмонга булутларни ёпиштириб чиқишни ва ёмғир расмини солишни таклиф этади. Турли шаклдаги булутларни болаларга кўрсатади. Ишлаш тартибини тушунтиради.

* Тайёр булут шаклини ҳаво ранг осмонга ёпиштиради;

* қоғозни йиртиш йўли билан булут момиқ бўлиши учун устига турли хил рангли қоғозларни ёпиштиради.

Рангли қалам билан ёмғирни штрих чизиғи билан тасвирлайди ёки ёмғирни ифодалаш учун вертикал ёки оғишган чизиқларни чизади..

Болалар ўз хоҳишларига қараб булутларни танлаб оладилар ва композицияни яратишга киришадилар. Машғулот охирида болаларга ёмғир тўғрисида шеър ўқиб бериш мумкин.



Машғулотдан кейин болалар ишларининг кўргазмаси ташкил этилади.

Булутни аппликация йўли билан ифодалаш:тайёр йиртилган қоғозларни булутнинг устига ёпиштириш, ёмғирни рангли қаламлар билан чизиш
Download 52.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling