Амалий машғулот №4: Хонанинг меъёрий шароитини аниқлаш


Энг афзал ва чегаравий меъёрлар


Download 0.62 Mb.
bet2/4
Sana17.03.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1279477
1   2   3   4
Bog'liq
АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ-4

Энг афзал ва чегаравий меъёрлар
Жадвал-2

Йил даври

Ҳаво харорати, С

Ҳавонинг нисбий намлиги, %

Ҳаво харакатланиш тезлиги, м/с

чегаравий

энг афзал

Иссиқ

22-27
23-28

23-26
24-27

60-30
60-30

0,2
0,3

Совуқ ва ўтиш даври

18-24

20-22

45-30

0,2


Метеорологик шароитларни ўлчаш учун асбоблар ва ўлчаш услуби.
Қуруқ ва нам ҳавонинг харакатини ўлчаш учун ушбу ишда Психрометр-гигрометрдан фойдаланиш тавсия этилади (1- расм).
Психрометрда суюқлик термометрлари тоифасига кирувчи спиртли термометрлар қўлланилади.
Психрометрнинг ишлаш принципи унда ўрнатилган ҳўл ва қуруқ термометрлар кўрсатишларининг фарқига асосланади. Психрометрдаги ҳарорат датчиклари сифатида кремнийли транзисторлардан фойдаланилади. Ўлчаш натижаларига кўра, калибрланган жадвал ёрдамида ёки ҳўл ва қуруқ термометрлар кўрсаткичларининг фарқига асосланиб ҳавонинг намлигини аниқлаш мумкин.
Психрометр иккита термометрдан ташкил топган бўлиб, бири ҳароратни, иккинчиси эса намликни ўлчашга мослашган. Қуруқ термометр ҳароратни ўлчаса, сувда ҳўлланган батист билан ўраб қўйилган ҳўл термометр ҳавонинг намлигини ўлчаш учун хизмат қилади. Иккинчи термометр буғланишга боғлиқ бўлган хусусий ҳароратни кўрсатади. Жуда қуруқ ҳавода бу термометрнинг кўрсатиши паст бўлади. Олинган кўрсатишларга асосланиб, психрометрик жадвал, ҳисоблаш линейкаси ва номограмма ёрдамида ҳавонинг нисбий намлиги ва буғларнинг эластиклиги аниқланади. – 5 °С ҳароратда ҳаво таркибидаги буғлар кам бўлганлиги сабабли олинган натижалар етарлича ишончли бўлмайди.
Психрометр-гигрометрдан иккита симобли термометрдан иборат. Бўлакларини қиймати 0,2С булиб шкала –25С дан –40С гача қийматга эга. Бу асбобдаги иккала термометр махсус метал ўрама ичига жойлаштирилган. Ўлчаш ишлари бошланишидан олдин симоб балони мато билан ўралган нам термометр махсус пипетка ёрдамида сув билан намланади.
Ҳаво харакатининг тезлиги махсус қанотчали ёки косачали анемометрлар ёрдамида ўлчанади. Қанотчали анемометрдан (расм-2а) ҳаво харакатини 0 дан 10 м/с гача, косачали анемометрдан эса 1 дан 40 м/с гача бўлган ҳаво тезлигини ўлчаш учун фойдаланилади. Иккала кўринишдаги анемометр хам қанотчаларни харакатлантираётган ҳаво оқими таъсирида айланма ҳаракат қилишига асосланган. Қанотчаларнинг айланишлар сони ҳисобловчи механизм кўрсаткичидан олинади.



Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling