Амалий машғулот №5: Ўлчаш воситаларининг метрологик тавсифларини аниқлаш
Download 137.34 Kb.
|
АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ-5
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўлчаш воситалари метрологик тавсифларининг тўлиқ рўйхатидан қуйидагиларни ажратиш мумкин
- Ўлчаш воситаларининг метрологик хоссаси
Амалий машғулот № 5: Ўлчаш воситаларининг метрологик тавсифларини аниқлаш Метрологик тавсифларнинг номенклатураси ва ўлчаш воситасининг у ёки бу хоссасини таърифлашда уларнинг тўлиқлиги ўлчаш воситасининг вазифаси, ишлатиш шароити, иш тарзи ва бошқа кўпгина омилларга боғлиқ. Ўлчаш воситалари метрологик тавсифларининг тўлиқ рўйхатидан қуйидагиларни ажратиш мумкин: статик иш тарзида кириш ва чиқиш сигналлари орасидаги нисбатни аниқловчи даражалаш тавсифлари. Асбоб ўзгартиришининг номинал статик тавсифи (даражалаш тавсифи), ўлчовнинг номинал қиймати, ўлчаш диапазони, шкала бўлимининг қиймати, рақамли асбобда рақамли код параметрлари ва тури; ўлчаш натижаси хатолигининг инструментал ташкил этувчисини баҳолаш имконини берувчи ўлчаш воситаси аниқлигининг кўрсаткичлари; ўлчаш воситаларининг инерцион хоссаларини акс эттирувчи ва ўлчашларнинг динамик хатоликларини баҳолаш учун зарур бўлган динамик тавсифлари; ўлчаш воситалари метрологик тавсифларининг таъсир этувчи катталиклар таъсирига ёки кириш сигналларининг маълумот берувчи параметрларига боғлиқлигини акс эттирувчи таъсир этиш функцияси. Одатда метрологик тавсифлар ўлчаш воситаларининг меъёрланган ва ишчи шароитлари учун алоҳида-алоҳида меъёрланади. Меъёрланган шароит деб таъсир этувчи катталиклар таъсирида метрологик тавсифлар ўзгаришини ҳисобга олмаса ҳам бўладиган шариотларга айтилади. Кўпгина турдаги ўлчаш воситалари учун ишлатиладиган меъёрланган шароит сифатида (20±5)°С ҳарорат, 84... 106 кПа атмосфера босими, 30... 80% нисбий намлик қабул қилинади. Ишчи шароит эса, меъёрланган шароитдан таъсир этувчи катталиклар диапазонининг бироз кенглиги билан фарқ қилади. Ўлчаш воситаларининг метрологик хоссаси — ўлчаш натижасига ва унинг хатолигига таъсир қилувчи хосса. Метрологик хосса кўрсаткичлари уларнинг сифат тавсифи бўлиб ҳисобланади ва метрологик тавсифлар дейилади. ЎВ нинг барча метрологик тавсифларини икки гуруҳга бўлиш мумкин: 1) ЎВ нинг қўлланиш соҳасини аниқлайдиган хоссалар; 2) ўлчаш сифатини аниқлайдиган хоссалар. Биринчи гуруҳга кирувча хоссаларни аниқловчи метрологик тавсифларга ўлчаш диапазони, принципи, усули ва сезгирлик чегараси киради. Ўлчаш сифатини аниқлайдиган иккинчи гуруҳ метрологик хоссаларга ўлчашларнинг қуйидаги хоссалари: аниқлиги, тўғрилиги, яқинлиги, қайта тикланувчанлиги ва ишончлилиги киради. Download 137.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling