Амалий машғулот №5
IP телефонияда уланиш усуллари
Download 318.5 Kb.
|
6 Амалий машғулот
IP телефонияда уланиш усуллари
IP протоколи асосида сўзлашув ахборотларини тармоқ орқали пакетларни жўнатиш билан узатиш вазифасини амалга оширувчи алоқа жиҳозлари ёрдамида қуйидаги алоқаларни ташкил этиш вариантлари мавжуд: 1. «Телефондан-телефонгача» (6.1-расм). Оддий телефон жиҳозидан чақирув IP телефония йўлаги бирон-бир чиқишига уланган АТСга боради ва IP тармоқ орқали худди шу жараённинг аксини амалга оширувчи йўлакка боради. Расм 6.1. «Телефон-телефон» алоқа тизими. «Компьютердан-телефонгача»(6.2-расм). IP телефония дастур таъминотига, овоз платаси (адаптер)га, микрофон ва акустика тизимига эга мультимедиа компьютери IP тармоғига ёки интернет тармоғига уланади, иккинчи томон эса IP телефония йўлак орқали АТС ёрдамида оддий телефон аппарати билан уланади. 6.2-расм. «Компьютер-телефон» алоқа тизими. «Компьютердан-компьютергача»(6.3-расм). Бундай ҳолатда IP телефония билан ишловчи аппарат ва дастур воситалари билан жиҳозланган икки мультимедиа компьютерлари орасида IP тармоқ орқали уланиш амалга оширилади. 6.3-расм. «Компьютер-компьютер» алоқа тузулиши. «WEB браузеридан-телефонгача» (6.4-расм). Интернет тармоғининг ривожланиши билан овоз хизматларига уланиш имкони туғилди, масалан, баъзи компанияларнинг WEB саҳифаларидаги «алоқа» бўлимида «чақириш» тугмаси ўрнатилган. Ушбу тугма босилиши орқали юқоридаги компания вакили билан телефон рақамларини термасдан туриб овозли уланишини амалга ошириш мумкин. Чақиришни амалга оширган фойдаланувчи учун бундай қўнғироқ ҳаражатлари интернет тармоғидан фойдаланиш ҳаражатларига киритилган. 6.4-расм. «WEB браузер-телефон» алоқасининг тузилиши. IP телефония билан уланиш анъанавий телефонлар сингари амалга оширилади. Абонент гўшакни кўтариб, АТС сигналини эшитгач, ўзи жойлашган ёки унга яқин бўлган шаҳардаги йўлак рақамини теради ва абонент маҳаллий йўлак билан боғлангач, овоз чақириғини олади. Телефон аппарати клавиатурасида ўз паролини овоз орқали териб юбориш билан авторизациялашдан ўтади, сўнгра чақирилаётган абонентнинг давлат коди ва телефоон рақами терилади. Маҳаллий йўлак давлат ва шахарнинг кодига қараб IP манзиллар заҳираси маълумотларидан абонентга энг яқин бўлган йўлакни аниқлайди. Маҳаллий йўлак узоқдаги йўлак билан интернет орқали уланишни ўрнатади. Узоқдаги йўлак шаҳар УФТфТ орқали керакли абонентни чақиради. Сўзлашув якунида бирон бир абонент гўшакни қўйса, маҳаллий йўлак узоқдаги йўлак билан уланишни узади ва уланиш вақтини қайд этади ҳамда бошқа керакли операцияларни амалга оширади. Download 318.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling