Амалий машғулот 9-мавзу: валюта рискларини бошқариш
Download 44 Kb.
|
1 2
Bog'liq5. MR AMALIY 9 valyuta riski
АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ 9-МАВЗУ:ВАЛЮТА РИСКЛАРИНИ БОШҚАРИШ РЕЖА: Валюта рискларининг мазмуни ва унинг келиб чиқиш сабаблари; Валюта рискини келтириб чиқарувчи омиллар; Валюта рискларини баҳолаш ва бошқариш усуллари; Валюта риски деганда кенг маънода валюта курсларининг тебраниши оқибатида халқаро иқтисодий алоқалар иштирокчиларининг халқаро иқтисодий алоқалари ва хўжалик фаолияти натижаларининг ўзгарищ имкониятлари тушунилади. Валюта рискига халқаро иқтисодий операцияларнинг барча субъектлари дуч келишади. Буларга давлат, банклар, савдо ва саноат коипаниялари, бошқа юридик ва жисмоний шахсларни мисол қилиш мумкин. Валюта курсларини беқарор ўсиши халқаро меҳнат тақсимотининг бузилишига сабаб бўлади, товар ва хизматларнинг эквивалент кийматларда алмашинувини қийинлаштиради, халқаро савдо ҳажми ва уни баланслаштиришга салбий таъсир кўрсатади. Валюта курсларининг нобарқарорлиги экспортёр ва импортёрларнинг чет элдан маҳсулот сотиб олиш ва чет элга маҳсулот сотиш ҳажмларини қисқартиришларига сабаб бўлади. Чунки улар келгусида валюта курслари қандай ўзгаришларини аниқ билишмайди. Масалан, импортёр валюта рискларига йўлиқишдан хавфсираб товарни чет элдан сотиб олишдан кўра ўз мамлакатидан сотиб олишни афзал кўради. Валюта рискларига халқаро савдо операцияларида экспортёр ҳам, импортёр ҳам тўқнаш келади. Агар шартнома импортёр мамлакат валютасида ёки учинчи бир мамлакат валютасида тузилган бўлса ва товар пули маълум муддатдан кейин тўланиши расмийлаштирилган бўлса, экспортёр валюта рискига йўлиқади. Шартномада кўрсатилган валюта курси экспортёрнинг миллий валюта курсига нисбатан тушиб кетганда экспортёр зарар кўриши мумкин. Чунки у миллий валютасида ҳисоблаб қўйган суммани олмайди ва режалаштирилган фойдага ҳам эга бўлмайди. Импортёр учун валюта риски қўйидаги пайтда намоён бўлади: яъни агар у баҳоси чет эл валютасида фиксатсияланган товарни сотиб олаётган пайтда чет эл валютасининг курси миллий валюта курсига нисбатан ошиб кетса. Бунда импортёр шартнома имзоланган вақтдагига қараганда ўз миллий валютасида кўпроқ сумма тўлашга мажбур бўлади. Марказий банк пул-кредит сиёсатининг учинчи усули ҳисоб сиёсати ҳисобланади, унга кўра ҳисоб фоизи ставкаси (қайта молиялаштириш ставкаси) ўзгаришида тижорат банклари ҳисобга олинадиган векселлар ҳажмини оширади ёки камайтиради, бу эса пул массасига таъсир кўрсатади. Ҳисоб сиёсати (тўғрироғи — қайта ҳисобга олиш сиёсати) шундан иборатки, марказий банк тижорат банкларининг тижорат векселларини қайта ҳисобга олади. Иқтисодиётда пул массасини ошириш (кредит экспансияси) заруратида марказий банк банклар учун векселларни ҳисобга олишнинг қулай шароитлари яратади. Бунда улар кредит бериш йўли билан ёки корхоналарнинг тижорат векселлари ёрдамида иқтисодиётга йўналтириш мумкин бўлган катта миқдорда пул олади. Кредитлар таклифи ўсади, бу эса уларнинг нархини пасайтиради, демак, ЯИМ ва инвестициялар ўсишига хизмат қилади. Иқтисодиётнинг «қизиб кетиш» шароитларида марказий банк векселларни қайта ҳисобга олиш шартларини тескари томонга ўзгартиради ва тижорат банкларига ундан векселни сотиб олиш фойдалироқ бўлиб қолади. Бу тижорат банкларининг пул массасини камайтиради, демак, кредит массаси ҳажми пасаяди, натижада фоиз ставкаси ортади ҳамда ЯИМ ва инвестициялар пасаяди. Download 44 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling