Амалий машғулот: Ачитилган сут маҳсулотларининг сифат кўрсаткичларини ўрганиш (2 соат) 1-топшириқ


Download 13.81 Kb.
Sana14.11.2023
Hajmi13.81 Kb.
#1771885
Bog'liq
10-amaliy mashg\'ulot. Sut va achitilgan sut


10-амалий машғулот: Ачитилган сут маҳсулотларининг сифат кўрсаткичларини ўрганиш (2 соат)


1-топшириқ
Магазинга 50 ўрамда ( ҳар ўрамда 12 пакет) 3,5 фоиз ёғлиликда кефир партияси келтирилди. Пакетнинг сиғими - 500 мл. Сифатини текширишда қуйидагилар аниқланди: таъми сут кислотали, озроқ ўткир; айрим кўзчалар ҳолатида газ чиқади; ажралиб чиққан зардоб миқдори 10 мл (0,5 ҳажмдаги бутилкада); 10 мл кефирдаги кислоталарни нейтраллаш учун 9 мл 0,1 N NаОН эритмаси сарф бўлди. Танланманинг размерини ва бирлаштирилган намуна массасини хисобланг. Сифати ҳақида ҳулоса беринг. Сизнинг товаршунос-эксперт сифатидаги ҳаракатингиз қандай бўлади?


2-топшириқ
Магазинга 130 ўрамда (ҳар ўрамда 10 пакетдан) “Мечников” простоквашаси партияси келтирилди. Пакетнинг ҳажми -1 литр. Сифатини баҳолашда қуйидагилар аниқланди: маҳсулот сут кислотали таъмга эга; зич қуйқа , бир пакетда зардоби 30 мл, оқ сут рангли ; 5 мл простаквашадаги кислотани нейтраллаш учун 12 мл 0,1 N NaOH эритмаси сарфланди. Танланманинг размерини ва бирлаштирилган намунанинг массасини ҳисобланг. Сифати хақида ҳулоса қилинг. Сизнинг товаршунос-эксперт сифатидаги ҳаракатингиз қандай бўлади?


3-топшириқ
Бажарилган топшириқлар бўйича хулоса ёзинг.
Download 13.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling