Меъда ости беъзи - pancreas.
Pancreas - меъданинг орқасида жойлашади. Безда бошча - caput pancreatis, танаси - corpus pancreatis, думсимон қисми - cauda pancreatis бўлади. Меъда ости бези танасида олдинги юза - facies anterio superior, орқа юза - facies posterior, пастки юза - facies anterio inferior ҳамда margo superior, anterior, inferior қирралари бўлади. Қорин парда фақат олдинги юзасини қопланганлигидан, бу без экстроперитонеал аъзо бўлиб ҳисобланади. Меъда ости безининг бошчасида илмоқсимон ўсимта procesus uncinatus ва ўйма incisura pancreatis бўлади. Безнинг танасида чарви дўнглиги tuber оmentali бўлади.
Меъда ости безининг асосий найи - ductus pancreaticus - умумий ўт йўли билан қўшилган ҳолда 12 бармоқли ичак деворидаги катта сўрғич - papilla duodeni major - соҳасига очилади. Меъда ости безида асосий найдан ташқари, қўшимча най - ductus pancreaticus accessorius ҳам бўлади. Бу қўшимча най 12 бармоқли ичак деворидаги кичик сўрғичга - papilla duodeni minor соҳасига очилади. Меъда ости бези найининг очилиш соҳасида қисувчи мушак m. sphincter ductus pancreatici бўлади
Меъда ости бези аралаш безлар гуруҳига киради. Экскретор без сифатида ишланган шира 12 бармоқли ичак бўшлиғига тушади.
Инкретор без сифатида - inculae pancreaticae - оролча хужайралари - инсулин гармонини ишлаб, қонга ўтказади. Бу гармон қонда қанднинг миқдорини ўзгартириб туради.
Do'stlaringiz bilan baham: |