Амалий машғулот Ҳазм безлари: жигар, меъда ости бези, тузилиши ва клиник анатомияси
Download 34.39 Kb.
|
Мавзу 4
- Bu sahifa navigatsiya:
- ramus anterior
- в) segmentum YII – segmentum posterius laterale dextrum
Тошкент Давлат Cтоматология институти анатомия кафедраси даволаш факултети 1 курс талабалари учун Амалий машғулот 4. Ҳазм безлари: жигар, меъда ости бези, тузилиши ва клиник анатомияси. Жигар - hepar.Жигар - hepar - 1500 гр оғирликка эга бўлган энг катта без бўлиб ҳисобланади. Қорин бўшлиғининг ўнг қовурқа ости соҳасида жойлашади. Жигарда ишлаб чиқилган ўт - 12 бармоқли ичакга тушади. Жигар барьер(тўсиқ)лик вазифасини бажаради: оқсил парчаланиш натижасида ҳосил бўлган заҳарли моддалар ичакда сўрилса, қон орқали жигарга келиб - зарарсизлантирилади. Жигар углевод ва ёғ алмашувида иштирок этади. Жигарнинг икки юзаси бўлиб, диафрагмага тегиб турганлигидан facies diaphragmatica дейилса, остки юзаси аъзоларга тегиб турганлигидан facies visceralis дейилади. Диафрагма юзасида қуйидаги қисмлар тафовут этилади: 1) pars superior - устки қисми. Бу соҳада юракнинг изидан ҳосил бўлган ҳосила impressio cardiaca кўринади; 2) pars anterior – олдинги қисми; 3) pars dextra – ўнг қисми; 4) pars posterior – орқа қисми; 5) arеа nuda – қорин пардадан ташқари майдонча (ўралмаган соҳаси). Бу майдончада пастки ковак вена жойлашадиган эгат - sulcus venae cavae, вена бойлами жойлашадиган тирқиш – fissura ligamenti venosi ҳамда веноз бойлами – lig venosum кўринади. Диафрагма билан жигар орасидаги ўроқсимон бойлам lig. falciforme hepatis - жигарни икки бўлакга ажратиб туради. Ўнг бўлак - lobus hepatis dexter, чап бўлак - lobus hepatis sinister. Ўнг бўлак ўз навбатида олдинги соҳада жойлашган lobus quadratus, ҳамда орқа соҳада жойлашган lobus caudatus қисмларига бўлинади. Бу соҳалар висцерал юзасида кўринади. Жигарда ўроқсимон бойламдан ташқари: диафрагма юзада тожсимон бойлам lig. coronarium hepatis, унинг учбурчаксимон қирралари эса ligg. triangulare dextrum et sinistrum дейилади. Жигарнинг олдинги юзасида эса, киндик соҳаси билан бирлашадиган юмалоқ бойлам - lig. teres hepatis жойлашади. Жигарнинг аъзоларга қараган юзасидан: ўнг буйрак билан бирлашадиган lig. hepatorenale; меъданинг кичик эгрилигига lig. hepatogastricum ва 12 бармоқли ичакга lig. hepatoduodenale бойламлари йўналади. Жигарнинг остки юзасида ўт қопчаси - vesica fellea жойлашадиган чуқурча fossa vesicae fellea бўлади. Жигарнинг орқа соҳасида эса остки кавак вена жойлашадиган эгат - sulcus venae cavae бўлади. Жигарнинг остки юзасида жигар дарвозаси - porta hepatis жойлашади. Бу дарвозадан жигар артерияси a. hepatica, дарвоза венаси v. portae, умумий ўт йўли ductus hepaticus communis, нерв ва лимфа томирлари ўтади. Қорин парда жигарни мезоперитонеал ҳолатидан ўраганлигидан ташқи тарафдаги пардага tunica serosa ва унинг остидаги tela subserosa қаватлари бўлади. Жигар ташқи тарафдан фиброз парда - tunica fibrosa - билан ўралган бўлади. Бу парда жигар дарвозаси соҳасида аъзонинг ичкарисига йўналиб, жигарни бўлакларга, сегментларга ва бўлакчаларга ажратади. Жигар бўлакчалари lobuli hepatis - ташқи тарафдан бўлакчалар аро қон томирлар - v. a. interlobularis - билан ўралиб туради. Бўлакча марказида эса марказий вена - v. centralis - жойлашади. Бўлакчалар аро қон томирлар ва марказий вена орасида жигар ҳужайралари жойлашади. Жигар дарвозасидан a. hepatica propria ва дарвоза венаси v. portae лар - жигар ичига йўналади. Жигар ичида қон томирлар майдароқ томирларга парчаланиб, охирги бўлиниш натижасида ҳосил бўлган қон томирлар бўлакчалар орасида жойлашган а . v. interlobularis дейилади. Ўз навбатида бу қон томирлар бўлакчаларни атрофида жойлашадиган якуний томирларга a. v. ceptalis га парчаланади. Бу қон томирлардан бўлакчалар ичига синусоид томирлари йўналади. Ўз навбатида синусоидлар марказий венага йиғилиб қуйилади. Шундай қилиб синусоид-капилляр қон томирлари: бўлакча атрофидаги вена томирлар ва бўлакча марказидаги вена томирлари орасида жойлашади. Натижада синусоид-капилляр томирлар икки вена орасида бўлади ва бундай қон айланишига - ажойиб веноз тўри дейилади. Жигарнинг синусоид томирлари атрофида жигар ҳужайралари жойлашади. Бу ҳужайраларнинг орасида ўт йўллари - ductuli biliferi - бошланади. Бу йўллар бўлакчалар аро ўт йўлларига - ductuli interlobulares га очилади. Ўт йўллари ўзаро қўшилиб - жигар дарвозаси соҳасида умумий жигар ўт йўлини - ductus herapaticus communis ни ташкил этади. Ductus hepаticus communis қуйидаги жигар ичидаги ўт йулларининг қўшилишидан ҳосил бўлади: 1) ductus hepaticus dextra – ўнг ўт йўли. Бу ўт йўли ramus anterior – олдинги шох ва ramus pоsterior – орқа шох ўт йўлларининг қўшилишидан ҳосил бўлади; 2) ductus hepaticus sinister – чап ўт йўли. Бу ўт йўли ramus lateralis – латерал шох ва ramus medialis – медиал шох ўт йўлларининг қўшилишидан ҳосил бўлади; 3) ductus lobi caudati dexter – думсимон бўлакнинг ўнг ўт йўли; 4) ductus lobi caudati sinistеr – думсимон бўлакнинг чап ўт йўли. Бу умумий жигар ўт йўли жигар дарвозаси соҳасида ўт пуфагининг йўли - ductus cysticus билан қўшилиб - умумий ўт йўли ductus chоleidochus ни ташкил этади. Умумий ўт йўли lig. heрatoduodenale таркибида жойлашади ва меъда ости безининг асосий найи билан қўшилган ҳолда 12 бармоқли ичакнинг катта сўрғичи соҳасига очилади. Найнинг очилиш соҳасида халқасимон мушак толалари – m. sphincter ductus сholedochi - қисувчи мушагини ҳосил этади. Бу мушак толалари қисқарган пайтида ўт ичак бўшлиғига тушмайди. Жигарда доимо ишлаб чиқарилган ўт суюқлиги - ўт пуфагида йиғилади. Қорин парда жигарни мезоперитонеая ҳолатидан ўраганлигидан ташқи тарафдаги пардага tunica serosa ва унинг остидаги tela subserosa қаватлари бўлади. Жигарнинг орқа юзаси қорин парда билан ўралмайди. Шу сабабдан жигар қорин пардага нисбатан мезоперитонеал аъзо бўлиб ҳисобланади. Жигарнинг морфофункционал бирлиги сифатида – булакчалар - lobulus қабул қилинган. Булакчалар олти қиррали тузилишга эга булиб, унинг марказида марказий вена v.centralis жойлашади. Булакчаларнинг ташқи соҳаси a.v. ceptalis билан ўралган, қирралар соҳасида эса d.v.a. interlobularis бўлади. Жигар булакчаларининг орасида хам унинг функционал бирликлари мавжуд. Булакчаларнинг бурчагида жойлашган триада атрофида, қушни учта булакчалардан ажратилган қисмга – портал булакча – дейилади. Портал булакчанинг марказида v.centralis жойлашади. Иккита қўшни булакчаларнинг орасида эса яна бир функционал бирликни – жигар ацинусини ажратишимиз мумкин. Жигар ацинусининг икки чеккасида икки жигар булакчасининг марказий веналари жойлашади. Жигарда булаклардан ташкари сегментлар ҳам ажратилади.Жигарнинг думсимон булаги – lobus caudatus – segmentum I – segmentum posterius биринчи ёки орқа сегмент дейилади. Жигарнинг чап булагида қуйидаги сегментлар ажратилади: а) segmentum II – segmentum posterius laterale sinistrum; - иккинчи ёки орқа чап латерал сегмент ва б) segmentum III – segmentum anterius laterale sinistrum - учинчи ёки олдинги чап латерал сегмент; в) segmentum IY – segmentum mediale sinistrum - тўртинчи ёки чап медиал сегмент дейилади. Жигарнинг ўнг бўлагида қуйидаги сегментлар бўлади: а) segmentum Y – segmentum anterius mediale dextrum - бешинчи ёки олдинги ўнг медиал сегмент; б) segmentum YI – segmentum anterius laterale dextrum - олтинчи ёки олдинги ўнг латерал сегмент; в) segmentum YII – segmentum posterius laterale dextrum -- еттинчи ёки ўнг орқа латерал сегмент; г) segmentum YIII – segmentum posterius mediale dextrum -- саккизинчи ёки ўнг орқа медиал сегмент
Download 34.39 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling