Амалий машғулот Ҳазм безлари: жигар, меъда ости бези, тузилиши ва клиник анатомияси
Download 34.39 Kb.
|
Мавзу 4
Ўт пуфаги - vesica fellea.Ўт пуфаги - vesica fellea (biliaris) - ноксимон шаклга эга бўлиб, қуйидаги қисмлардан ташкил топган: ўт пуфагининг туби - fundus vesicae felleae (biliaris), танаси - corpus vesicae felleae, бўйинчаси - collum vesicae felleae (biliaris). Кенгайган қуйғич қисми infundibulum vesicae felleae (biliaris) Ўт пуфагининг бўйинчаси - пуфак найи - ductus cysticus га давом этади. Бу най эса умумий ўт йўлини - ductus choledochus ни ҳосил этишда қатнашади ва шу йўлга очилади. Ўт пуфагининг девори қуйидаги қаватлардан ташкил топган: а) tunica serosa – сероз қават; б) tunica subserosa – сероз ости қавати; в) tunica muscularis – мушак қавати; г) tunica mucosa – шиллиқ қавати. Бу қаватда бурмалар plicae mucosae (rugae) ҳосил бўлади. Ductus cysticus – ўт пуфаги найининг шиллиқ қаватида бурмалар бурама шаклида – plica spiralis ҳолатида бўлади. Умуимй ўт йўли ductus choledoсhus нинг ўн икки бармоқли ичакга очилиш соҳасида қисувчи мушак m. sphincter ductus choledochi ҳосил бўлади. Умумий ўт йўли ошқозон ости безининг найи билан қўшилиб очилганлигидан, унинг кенгайган соҳаси ampulla hepatopаncreatica ҳосил бўлади. Кенгайма деворида қисувчи мушак m. sphincter ampullae бўлади. Умумий ўт йўлининг шиллиқ қаватида безлар glandulae ductus choledochi бўлади. Download 34.39 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling