Б/БХ/БО ЖАДВАЛ - Биламан/Билишни ҳоҳлайман/Билиб олдим жадвали мавзу, матн, бўлим бўйича изланувчиликни олиб бориш имконини беради.
Тизимли фикрлаш, тузилмага келтириш, таҳлил қилиш кўникмаларини ривожлантиради.
Жадвални тўлдириш билан бирга мавзу бўйича “сиз нималарни билар эдингиз” ва “яна нималарни билишни ҳоҳлайсиз” каби саволларга кетма-кет жавоб топишга ундайди. Бу эса, ўрганиш жараёнида кейинги вазифаларни белгилашга ёрдам беради. Бундан ташқари таълим олувчилар 1-чи ва 2-чи жадвал катакларини тўлдириб борадилар. Мавзу матнини мустақил ўқигандан кейин ёки мавзуни ўқитувчи тушунтириб бергандан кейин 3-чи “билиб олдим” катаги тўлдирилади.
Б/БХ/БО жадвални тузиш юзасидан
йўриқнома
Ёзув тахтасида Б/БХ/БО жадвалини чизинг.
“Мавзу бўйича нималарни биласиз”деган саволга жавоб беринг ва жадвалнинг биринчи устунини тўлдиринг.
“Нимани билишни хоҳлайсиз”деган саволларга жавоб беринг ва жадвалнинг 2-устунини тўлдиринг.
Мавзуни тингланганингиздан кейин ёки мустақил ўқиганингиздан кейин жадвалнинг 3-устунини тўлдиринг.
Б/БХ/БОжадвали
-
Биламан
|
Билишни хоҳлайман
|
Билиб олдим
|
|
|
|
|
Биринчи гуруҳ график ташкил этувчилар учун намуналар
“Дастурий таъминот” мавзусига кластер (лавҳа)
“Дастурий таъминот” мавзусига Тоифали жадвал (лавҳа)
Do'stlaringiz bilan baham: |