Амалий машғулотлар учун материаллар кластер


Download 0.93 Mb.
bet1/8
Sana07.03.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1245653
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Амалий машғулот



АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАР УЧУН МАТЕРИАЛЛАР

КЛАСТЕР (кластер-тутам, боғлам) - ахборот харитасини тузиш йўли- барча тузилманинг моҳиятини умумлаштириш ва аниқлаш учун қандайдир бирор асосий омил атрофида ғояларни йиғиш асосида аниқ бирор мазмунни келтириб чиқаради.
Билимларни фаоллаштиришни тезлаштиради, фикрлаш жараёнига мавзу бўйича янги ўзаро боғланишли тасаввурларни эркин ва кенг жалб қилишда ёрдам беради.

Кластерни тузиш бўйича ўқув топшириғига


йўриқнома

  1. Катта қоғоз варағи марказида калит сўз ёки 1-2 сўздан иборат мавзу номини айлана ичига ёзинг.

  2. Калит сўз билан бирлашдиган ён томонига кичкина ҳажмдаги айлана- “йўлдошча” ичига мавзу билан алоқадор сўз ёки сўз бирикмасини ёзинг. Уларни чизиқ билан “бош” сўзга боғланг.

  3. Ушбу “йўлдошча”ларда “кичик йўлдошлар” ҳам бўлиши мумкин, улар ичига яна сўз ёки иборалар ёзиб ажратилган вақт тугагунга қадар ёки ғоялар тугамагунга қадар давом эттирилади.



ТОИФАЛИ ЖАДВАЛ – маълумотларнинг умумий жиҳатларидан айнан ўзига хос томонларини ифодалаб, маълумотларни бирлаштиришни таъминлайди.
Тизимли фикрлаш, маълумотларни таркиблаштириш ва тизимлаштириш кўникмасини ривожлантиради.

Тоифали жадвални тузиш бўйича ўқув топшириғига


йўриқнома

  1. Ўқув ахборотни ўзига хос жиҳат (тоифа)ларини ажратинг.

  2. Жадвалнинг биринчи горизонтал қаторига ажратилган тоифаларни ёзинг, тоифалар тагига яъни иккинчи қаторга ушбу тоифанинг ўзига хос томонларини акс эттирувчи ахборотни киритинг.

Диққат қилинг!
Иш жараёнида тоифаларнинг айрим номлари ўзгариши мумкин. Янгилари пайдо бўлиши мумкин.


КОНЦЕПТУАЛ ЖАДВАЛ - ўрганилаётган ҳодиса, тушунча, қараш, мавзу ва шу кабиларни икки ва ундан ортиқ жиҳатлари бўйича таққослаш имконини беради.
Концептуал жадвалда вертикал тик қатор бўйича таққосланган (фикр, назариялар) ҳолда жойлаштирилади; горизонтал қаторга эса таққосланаётган турли тавсифлар ва хусусиятлар ёзилади.

Концептуал жадвални тузиш юзасидан


йўриқнома

  1. Ўқув топшириқда кўрсатилган назариялар, ёндашишлар, тушунчалар, объектларни таққослаш учун уларни рўйхатини тузинг.

  2. Жадвални расмийлаштиринг: вертикал (тик) қаторга - таққосланаётган тушунчалар, объектлар, назариялар ёзилади; горизонтал ётиқ қаторларга таққосланаётган уларнинг бир нечта аниқланган жиҳатлари ёзилади.




Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling