Амалий машгулот №8 Мавзу: Тухумдоннинг “хавфсиз” ва “хавфли” усмалари


Download 30.81 Kb.
bet6/8
Sana25.10.2023
Hajmi30.81 Kb.
#1721394
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
8-мавзу. Тухумдон ўсмалари.

3. Андробластома – тестостерон ишлаб чиқарувчи сертолиев ва лейдигов ҳужайралардан ривожланади. Ўсма эркаклар жинсий безлари хусусиятига эга бўлади. Андрогенлар ишлаб чиқарилади ва ҳайз циклига таъсир қилади:
1) Фолликул етилишини тормозлайди – ҳайз камайиб бориб, сўнг аменорея юзага келади.
2) Вирилизация белгилари пайдо бўлади – гирсутизм, овознинг дағаллашиши, клиторнинг гипертрофияси ва бошқалар.
Ўсма асосан 20 дан 30 ёшгача учрайди. Ўсма юмалоқ, оёқчали, ҳаракатчан, ўлчами 8-9 смгача. Кўп ҳолларда малигнизацияланади.
Даволаш.
Агар ўсма хавфлиги айланмаган бўлса, бита тухумдонни олиб ташланади, агар ўсма ката ёшда учраса, бачадон ортиқлари билвн олиб ташланади.
Тухкмдон ўсмаларининг асоратлари.
1. Малигнизация.
2. Ўсма оёқчасининг буралиб қолиши.
3. Ўсманинг инфекцияланиши ва йиринглаши.
4. Ўсма капсуласининг ёрилиши.


8-машғулот бўйича ўқув топшириқлари.
Илова №1.
Уйин «Иссик картошка». Мунозара учун назорат саволлар».
1.Тухумдон киста ва кистомаларининг асоратлари
2. Тухумдон киста ва кистомаларининг таснифи
3. Тухумдон киста ва кистомаларида госпитализация мезонлари
4. Тухумдон киста ва кистомаларини консерватив даволаш


Илова №2.
Тухумдон киста ва кистомалари буйича масала.


Масала.
Бемор В., 54 ёш, унг ёнбош сохасидаги огрикка, чап сонга берилишига, огрикли сийдик ажралишига шикоят килиб келди.
Анамнез: хайз ва тугиш функцияси узгаришсиз. Гинекологик касалликлардан аднексит булган (амбулатор даволанган), 2 хафта олдин гинеколог куригидан утганда, улчами 9х8х6 см келадиган чап тухумдон усмаси аникланган, консистенцияси бир хил эмас, харакатчан, огриксиз, юзаси силлик, беморга оператив даво тавсия килинган.
6 соат олдин жисмоний зурикишдан кейин корин пастида, купрок чап томонда огриклар пайдо булган, кунгил айниш кузатилиб, бир марта касган. Огрик колдириш максадида анальгин истеъмол килган. Лекин огриклар аста-секин кучайиб бориб, чап сонга берилган, сийдик чикиши тезлашган. «тез ёрдам» машинасида бемор шифохонага олиб келинди.
УТТ текшируви: бачадон нормал, унг тухумдон аникланмайди, чап тухумдон сохасида икки камерали хосила аникланиб, улчамлари 9х8х6 см, таркибида эхонегатив воситалар аникланади.

Download 30.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling