Тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган объектларни ёнғин-профилактика кўригидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга


Download 107 Kb.
bet1/4
Sana24.06.2023
Hajmi107 Kb.
#1653422
  1   2   3   4
Bog'liq
5 илов хамаси




Сергели туман Фавқулодда вазиятлар бўлими
(давлат ёнғин назорати органи номи)
20__ йил «___» _________

______________________________________________________________________________


‎(тадбиркорлик субъектига тегишли бўлган объектнинг номи)
‎Ёнғин хавфсизлиги талабларининг бузилиши ҳолатларини бартараф этиш бўйича __ _ -сон тавсиялар маълумотномаси

Ўзбекистон Республикаси ФВБнинг 2019 йил 19 августдаги “Ёнгинлар профилактикаси натижадорлигини ошириш тўғрисида”ги 411-сонли буйруғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2013 йил 21 ноябрь кунидаги “Тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган объектларни ёнғин профилактика кўригидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 136-сонли буйруғи асосида объектда ёнғин хавфсизлиги талабларининг бузилишини бартараф этиш ҳамда ёнғинларни олдини олиш мақсадида, ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги қонун ва норматив ҳужжатларига мувофиқ қуйидаги ёнғинга қарши тадбирлар бажарилиши тавсия этилади:


-корхонанинг барча ишлаб чиқариш цехи, омборхона ва ёрдамчи биноларига ёнғиндан автоматик равишда хабар берувчи қурилмалар ўрнатилишини;
-корхонанинг барча электр сим ва кабелларининг химоя қопламалари, махсус лабаратория текширувидан ўтказилишини;
-бинога фавқулотда холат ёки ёнғин вақтида ишчи ходимларни огохлантириш мақсадида, овозли ички радио тармоғи ўрнатилишини;
-корхона худудида тунги вақтда ишчи ходимларнинг тунаб қолиши тақиқланишини;
-худуддга ёнғинга қарши қалқон ўрнатилишини ва бирламчи ёнғин ўчириш анжомлари билан (лом, багор, 2 та конус челак, 2 та ОП-5, учли белкурак, сув ва қум) тўлиқ таъминланишини;
-биноларни меъёр талаблари асосида бирламчи ёнғин ўчириш воситалари ОП-5 (огнетушителъ) билан тўлиқ таъминланишини; (хар бир хонага 1 дона, хар 50 м2 майдонга бир донадан)
-талаб этиладиган биноларга ички ёнғин ўчириш жумраклари ўрнатилиши, мавжуд ички ёнғин ўчириш сув жумраклари қувурлари таъмирланишини ҳамда енг,дастак ва ярим улагичлар ўрнатилиши;
-биноларда тез ёнувчан целофан ва бошқа материалларидан тўсиқлар ҳамда хоналар қурилиши тақиқланишини, мавжудлари бузилишини;
-корхона худуди, омборхоналар ва ишлаб чиқариш цехларида тегишли ташкилотларнинг рухсатисиз қўшимча қурилмалар қуриш ва қурилиш канструкцияларига ўзгартириш киритиш тақиқланишини;
-захира чиқиш йўлаклари доимий енгил очиладиган холда сақланишини ҳамда йўлакларда махсулотлар сақланиши ва тўсиб қўйилиши тақиқланишини;
-бинода газ ва кисларод балонлари сақланиши тақиқланиши, газ ва кисларод балонларини бинодан ташқарида махсус ажратилган жойларда сақланиши;
-бинода хар куни иш якунида чиқиндиларидан тозаланишини, чиқиндиларни бинодан ташқари махсус темир қутиларда йиғилишини ва олиб чиқилиши назоратга олиниши;
-белгиланмаган жойларда енгил ёнувчан суюқликлар сақламаслик, махсулотлар махсус ажратилган жойларда темир қутиларда сақланиши;
-корхонанинг барча асосий ва захира чиқиш йўлакларига махсус “ЧИҚИШ” белгилари ўрнатилиши;
-корхонада махсус белгиланмаган жойлардан очиқ оловдан фойдаланиш тақиқланиши;
-корхонада носоз ва ностандарт электр иситиш печларидан фойдаланиш тақиқланиши;
-бинода носоз электр қурилмаларидан фойдаланиш тақиқланиши, электр тарқатиш қутилари химоя қопқоғи билан ёпилиши, электр рубильниклар махсус темир қутиларга жойлаштирилиши;
-омборхоналарнинг электр ёритиш чироқларини, шишали химоя плафонлар билан химояланиши хамда электр симлари «ПУЭ» талаблари асосида ўтказилиши;
-белгиланмаган жойларда сигарет чекиш тақиқланиши, чекиш учун бинодан ташқарида махсус жойлар ташкил этилиши;
-ёнғин хавфсизлиги йўриқномалари ишлаб чиқилиши ва бинонинг кўринарли жойларга ўрнатилиши;
-ёнғин ёки фавқулотда холат вақтида фуқаролар ва моддий бойликларни эвакуatsiя қилиш чизмаси ёнғин хавфсизлиги бўлими билан келишилган холда ишлаб чиқилиши;
-корхонанинг хар бир бўлимига, ёнғин хавсизлигига маъсул шахслар буйруқ асосида тайинланиши;
-технологик ускуналар, қувурлар статик электрдан ҳимояланишини;
-технологик ва муҳандислик асбоб-ускуналарга ўз вақтида техник хизмат кўрсатилишини;
______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________
______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________
______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________
______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

Тузди: Сергели туман ФВБ ПваНБ инспектори


‎‎ катта сержант Ф.С.Рахмонқулов __________
(мансабдор шахснинг Ф.И.О., лавозими) (имзо)‎

Танишдим ва битта нусхасини олдим:


_________________________________ __________
‎‎(тадбиркорлик субъекти мансабдор шахсининг Ф.И.О.) (имзо)‎

Сергели тумани ФВБ


бошлиғи

Download 107 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling