“ТАСДИҚЛАЙМАН”
Тошкент тумани ФВБ
бошлиғи подполковник
Ф.С.Соатов
“___”___________ 2023 й.
Тошкент тумани ФВБ Касбийлашган ёнғин қутқарув қисмида хизмат олиб бораётган ҳарбий хизматчилар билан 08.02.2023 йил куни ўтиладиган қўмондонлик тайёргарлиги машғулот бўйича
РЕЖА-КОНСПЕКТ.
Мавзу № 5: Вазирлик тизимида хизмат олиб бораётган ҳарбий хизматчилвр ва хизматчилар томонидан ҳарбий (махсус) кийим кечакда юриш қоидалари.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида хизмат олиб бораётган ҳарбий хизматчилвр ва хизматчилар томонидан ҳарбий (махсус) кийим кечакда юриш қоидалари.”Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазиятлар вазирининг 2022 йил 10 февраль кунидаги “Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида ҳарбий кийим кечакда юриш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги
№ 62 сонли буйруғи билан тасдиқланган.
Умумий қоидалар
1. Қонунчиликка мувофиқ қуйидагилар ҳарбий кийим кечак кийиши мумкин:
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазиятлар вазирлиги ҳудудий бошқарма ва таркибий тузилмаларида хақиқий ҳарбий хизматни ўтаётган харбий хизматчилар хамда қутқарувчи мақоми берилган қуролли кучлар хизматчилари;
ҳарбий кийим русумини кийиш хуқуқи билан резервга (захирага, истеъфога) бўшатилган ҳарбий хизматчилар;
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазиятлар вазирлиги тасарруфидаги олий харбий таълим муассасалари курсантлари ва “Темурбеклар мактаби” ўқувчилари;
харбий йиғинларга жалб қилинган ҳарбий хизматга мажбурлар.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида хақиқий ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ва тузилмалар қутқарувчиларига махсус кийимбошларни кийиб юриш хуқуқи берилади
2. Ҳарбий кийим-кечак мазкур қоидаларнинг талабларига қатъий амал қилган холда кийилади. Ҳарбий кийим-кечакнинг алохида унсурлари белгиланган андоза таърифларига жавоб бериши, синчиковлик билан мослаштирилган ва бенуқсон сақланган холатда бўлиши керак.
3. Ҳарбий кийим-кечак русуми қуйидагича белгиланади:
а) тантанали;
б) кундалик;
в) дала кийими;
г) махсус.
Ҳар бир кийим-кечак русуми қишки мавсумий ва ёзги турларга ажратилади.
Тошкент тумани ФВБ 36-КЁҚҚ бошлиғи сержант Д.Искандаров
Do'stlaringiz bilan baham: |