Амалий машулот б´йича дарс ´тиш


Download 294.89 Kb.
bet9/12
Sana11.11.2023
Hajmi294.89 Kb.
#1767086
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Уткир артериал тутилиш

Симптоматик амалиётлар.
Симпатэктомия (артерияларнинг спазм (торайиши) учун жавобгар бўлган асаб толаларининг кесишиши) артерияларнинг такрорий блокланиши ва қўшимча равишда реконструктив операциялар билан амалга оширилади. Ушбу операция кичик артерияларнинг кенгайиши туфайли оёқ-қўлларда қон айланишини яхшилайди.
Реваскуляризация остеотомияси, шунингдек, суякларнинг шикастланишидан сўнг оёк-кулларда янги кичик томирларнинг пайдо бўлишини рағбатлантириш орқали қон айланишини яхшилайдиган ёрдамчи усулдир.
Прогноз. Ўткир артериал тутилишини кеч ташхислаш ва ўз вақтида малакали тиббий ёрдам кўрсатлмаса ёмон окибатларга олиб келиши мумкин.
5.Амалий қисм
5.1. Вазиятли масала.
1 масала.
63 ёшли бемор қон томир хирургия бўлимига чап пастки оёкнинг ўткир артериал етишмовчилиги аломатлари билан қабул қилинди. Беморнинг чап оёғидаги оғриқ, 12 соат давомида безовта бўлиб аста-секин пайдо бўлди. Aнамнездан сўнгги уч йил давомида у вакти-вакти биалн охсоклик- 300-400 м бўлган, чап пастки оёқ ранги оқарган, соннинг урта учлигигача совуқ, бўғимларда ҳаракатлар сақланиб қолган. Чап пастки оёкда пулсация сон артериясида аниқланади, дистал кисмида - йўқ, ўнг пастки қисмда пулсация йўқ, таким ости ва болдир артерияларда пулсация сустлашган..
1. Дастлабки ташхис қўйинг.
2. Беморни текшириш режасини тайинланг.
3. Ушбу беморни даволаш тактикаси қандай?


2-масала
72 ёшли атеросклеротик кардиосклероз ва булмачалар фибрилацияси бор бемор 3 кун олдин, тўсатдан ўнг оёкда кучли оғриқ пайдо булган, оғриқлар оғриқ қолдирувчи воситаларни қабул қилганидан кейин биринчи кунида бироз пасайган. Обектив: ўнг оёқ, тупик сохаси ва болдир сохаси совуқ, цианотик, болдир сохасида мармар доғлар. Ўнг оёқ болдир тупик тугимида контрактура, ўнг тизза бўғими плегия аникланади. Пупартик богламида пулсацияси кучайган, дистал кисмида - аниқланмаган.
1. Дастлабки ташхисни қўйинг ва беморнинг аҳволи қандай бўлиши мумкинлигини тушунтиринг.
2. Дифференциал ташҳис қўйиш зарур бўлган касалликларни санаб беринг.
3. Инструментал текшириш усуллари ва кутилаётган натижалар қандай.
4. Ушбу беморда даволаш тактикасини кўрсатинг ва асосланг.
5. Жарроҳлик даволаш усуллари қандай?



Download 294.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling