Amaliyot o‘tashning
Transport vositalarini ro‘yxatga olish va imtihon o‘tkazish bo‘limining vazifalarini o‘rganish
Download 350.97 Kb.
|
avaz-k-hisobot
Transport vositalarini ro‘yxatga olish va imtihon o‘tkazish bo‘limining vazifalarini o‘rganishAvtotransport vositasining oldi-sotdi (hadya qilish, ayirboshlash) shartnomasi notarial tartibda tasdiqlangandan so‘ng ushbu avtotransport vositasi 10 kun ichida egasining doimiy yashash joyidagi Yo‘l harakati xavfsizligi davlat xizmatida (YHXDX) ro‘yxatdan o‘tkazilishi va ro‘yxatdan o‘tkazish davlat raqami belgisi (RO‘DRB) olinishi lozim Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган ТЎЛОВЛАР СТАВКАЛАРИ Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш, яроқсиз ҳолга келган, шикастланган ёки бузилганлари ўрнига янги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш Олдинги таҳрирга қаранг.
Изоҳ: йўқотилган РЎДРБлари ўрнига янгисини бериш учун белгиланган тўлов ставкасининг 3 баравари миқдорида ундирилади; йўқотилган эски намунадаги давлат рақам белгилари ўрнига янгисини бериш учун белгиланган тўлов ставкасининг 2 баравари миқдорида ундирилади; транспорт воситасини рўйхатдан ўтказишда РЎДРБларини сақлаб қолиш учун белгиланган тўлов ставкасининг 50 фоизи миқдорида ундирилади; Ўзбекистон Республикаси меҳнат органлари томонидан ногиронлиги бўлган шахсларга имтиёзли шартларда берилган транспорт воситасига РЎДРБларини бериш учун тўлов ундирилмайди. (1 — 5-бандлар Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 5 июлдаги 144-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2303-3, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/2303-3/0712-сон) Автомототранспорт воситаларни ва уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни сотиш учун маълумотнома-счёт бериш Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 5 июлдаги 144-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2303-3, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/2303-3/0712-сон) Автомототранспорт воситаларни ва уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалар)ни рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш Олдинги таҳрирга қаранг.
Изоҳ: нотариуслар томонидан бошқа шахсга бериш шартномалари тасдиқлангунга қадар автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари) рўйхатга олинган жойдаги ёки битим содир этилган (сотиб олувчининг танловига кўра) жойдаги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг органларида рақамли агрегатларнинг техник ҳужжатларга мувофиқлиги юзасидан кўрикдан ўтказилиши шарт. Кўрикдан ўтказиш учун тўлов ундирилмайди. (7-банд Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2021 йил 5 июлдаги 144-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2303-3, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/2303-3/0712-сон) Олдинги таҳрирга қаранг.
Изоҳ: яроқсиз ҳолга келган, шикастланган ёки ўғирланган автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома дубликатини бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 фоизи миқдорида тўлов ундирилади; йўқотилган автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома дубликатини бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида тўлов ундирилади; йўқотилган автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш ҳақида вақтинчалик гувоҳнома дубликатини бериш учун белгиланган тўлов ставкасининг 5 баравари миқдорида тўлов ундирилади; Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 октябрдаги ПҚ-4871-сон «Фавқулодда вазиятлардан жабр кўрган фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг қўшимча чоралари тўғрисида»ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатлар ҳудудида табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шу жумладан маиший тусдаги офатлар (турар, нотурар-жойнинг ёнғини ёки қулаши, транспорт воситасининг ёнғини) юз берганлиги оқибатида жисмоний шахсларнинг айбисиз йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳноманинг, шу жумладан вақтинчалик гувоҳноманинг дубликатини бериш учун тўлов ундирилмайди. Download 350.97 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling