Қамбар-ота зиёратгохи хақида маълумот


Download 13.67 Kb.
Sana01.05.2023
Hajmi13.67 Kb.
#1419118
Bog'liq
Маълумот қамбар-ота


Қамбар-ота зиёратгохи хақида
МАЪЛУМОТ

Қамбарота-ота зиёратгохи тарихий ёдгорлик бўлиб, қадимдан одамлар зиёратгохга мехр қўйиб, бу ердаги Бешик эна мозорига фарзанд кўрмаганлар Аллохдан фарзанд сўраб, қадамжони зиёрат қилганлар.


Бундан ташқари Қамбар-ота тепалиги шимолий шарқ томонида ўзига хос ғор мавжуд бўлиб, ривоятларга қараганда шу ғорда Қамбар-ота яшаб, дурадгорлик касби билан шуғулланганлиги айтилади.
Бундан ташқари тепаликнинг жанубида Тансиқ эна мозори бўлиб, тузалмайдиган яра ва тошмалар билан касалланган инсонлар шу мозорга келиб, Аллохдан шифо тилаб беришини сўраганлар. Қамбар-отанинг шимолий шарқ томонида доимо оқиб турувчи зилол сув булоқ мавжуд бўлиб, хозирги кунда хам ушбу булоқдан Хўжаобод туманининг учдан бир қисми ахолиси ичимлик суви сифатида фойдаланиб келади. Бундан ташқари Шимолий шарқ томонда Оқбўйра сойи оқиб ўтади ва бу сойдан Хўжаобод ва Жалақудуқ туманларидаги ер майдонлари суғорилиши учун асосий манба хисобланади.
Қамбар-ота зиёратгохи мажмуасига шу тепалик атрофидаги Сурат тош ва Чилтон қадамжолари хам киради. Қадамжоларнинг тарихий ахамияти шох ва шоир, буюк саркарда З.М.Бобур бориб тақалади. З.М.Бобур одатда Модукентдан Лотконтепа кўриш жойига бориш учун Ош шахри орқали Қамбар-ота ёнидаги йўлдан юрганлиги ва тушлик қилиши Бобурнома асарининг 63-сахифа 2-сатр бошида келтириб ўтилган. Асарда келтирилган “Ўнжу тўба”- Эски Кўрпа қишлоғи ҳозирги Янги фарғона МФЙ хисобланади.
Қамбар-ота зиёратгоҳ тоғ ён бағирда жойлашган бўлиб, сўлим манзарали дарахтлар, тоза хавоси билан бошқа худудлардан ажралиб туради ўзининг шифоли булоғи, тоза ҳавоси билан Оқбўйра сойининг мавжланиб оқиши одамларни жалб этиб, хар куни Ош, Ўзган, Новқот, Андижон ва бошқа шаҳарлардан зиёратчилар ташриф буюриб, ушбу қадамжода хордиқ чиқарадилар.
Қамбар-ота зиёратгоҳи Бешик эна мозори, Сурат тош тарихий ёдгорликлар суратлари туширилган тошлар, Хурқиз ғори ва бошқалар билан одамларга маънавий зиё беради.
Қамбар-ота ғорида азиз авлиёлардан Қамбар бува яшаб ўтган. Хозирда хам Қамбар-бува ғорда яшаётганлиги халқ томонидан этироф этилади.



Download 13.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling