Амда чет эл юридик шахслари билан
-боб. Солиқ суммасини қоплаш тартиби
Download 167.71 Kb. Pdf ko'rish
|
489 14.08.2020
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6-боб. Солиқ суммасини қоплашнинг тезлаштирилган тартиби
5-боб. Солиқ суммасини қоплаш тартиби
29. Солиқ органининг солиқ суммасини (тўлиқ ёки қисман) қоплаш тўғрисидаги қарорига мувофиқ солиқ органи бир кун муддатда қопланиши лозим бўлган солиқ суммасини ҳисобга олиш орқали солиқ тўловчининг бошқа солиқлардан бўлган солиқ қарзини узишни Солиқ кодексининг 104-моддасига асосан мустақил равишда амалга оширади. 30. Солиқ тўловчининг бошқа солиқлардан бўлган солиқ қарзини узиш амалга оширгандан сўнг солиқ органи томонидан бир кун муддатда солиқ суммасининг қолган қисми бўйича ушбу Низомга 8-иловага мувофиқ шаклда солиқ суммасини қайтариш тўғрисидаги хулоса расмийлаштирилади ва электрон шаклда (ДСҚ электрон ахборот тизими) орқали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигига юборилади. 31. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ДСҚ ахборот тизими орқали солиқ органларининг хулосасини олгандан сўнг Давлат бюджети маблағлари доирасида бир кунда автоматик тарзда солиқ суммасини солиқ тўловчининг банк ҳисобварағига ўтказади. 6-боб. Солиқ суммасини қоплашнинг тезлаштирилган тартиби 32. Солиқ кодексининг 274-моддаси тўртинчи қисмига биноан солиқнинг жами суммаси ўрнини тезлаштирилган тарзда қоплаш тартиби бу ҳақда солиқни қайтариш тўғрисидаги аризада кўрсатилган тақдирда, қуйидаги тоифадаги солиқ тўловчиларга нисбатан қўлланилади: белгиланган тартибда йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилган юридик шахсларга; солиқни қоплашга доир ариза билан бирга амалдаги банк кафолатини тақдим этган ёки солиқ органлари билан гаров шартномасини Солиқ кодексининг 109 ёки 107-моддаларида белгиланган тартибда расмийлаштирган солиқ тўловчиларга; экспорт ва унга тенглаштирилган операцияларни амалга оширадиган шахсларга — агар илгари бу шахсларга солиқ суммаси қопланган ва бунда қонунбузарликлар аниқланмаган бўлса, ноль даражали солиқ ставкаси қўлланилиши натижасида ҳосил бўлган солиқнинг ошиб кетган суммалари қисмида; хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари ва уларга тенглаштирилган ташкилотлари; маҳсулот тақсимотига оид битим иштирокчиларига, агар бундай битимда ноль даражали ставка қўлланилиши назарда тутилган бўлса; солиқ мониторинги иштирокчиларига. Қуйидаги ҳолларда солиқ суммасини қоплашнинг тезлаштирилган тартиби татбиқ этилмайди: аризага ушбу Низомнинг 2-бобида белгиланган зарур ҳужжатлар тўлиқ илова қилинмаган бўлса; ариза тақдим этилган вақтда солиқ тўловчи солиқларни тўламаслик хавфи даражаси юқори бўлган солиқ тўловчилар тоифасига мансуб бўлса; Олдинги таҳрирга қаранг. ушбу Низомнинг 25-банди бешинчи — ўн учинчи хатбошиларда қайд этилган ҳолатлар аниқланган тақдирда, салбий фарқнинг асосланмаган қисми доирасида. (32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарорига асосан ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 32 1 . Ушбу Низомнинг 32-бандида кўрсатиб ўтилган солиқ тўловчилар тоифасидан ташқари интизомли солиқ тўловчиларга ҳам солиқ суммаси ўрнини қоплашнинг тезлаштирилган тартиби қўлланилади. Солиқ тўловчиларни инсофли солиқ тўловчилар тоифасига киритиш мезонлари (талаблари) ва уларнинг рўйхатини шакллантириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланади. (32 1 -банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 сентябрдаги 595- сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2021 й., 09/21/595/0900-сон) 33. Солиқнинг ўрнини тезлаштирилган тартибда қоплашда солиқ тўловчи томонидан қоплаш учун аризада кўрсатилган солиқ суммаси унга тўлиқ ҳажмда етти кун ичида ушбу Низомнинг 5-бобида белгиланган тартибда қоплаб берилади. Бунда қопланиши учун аризада кўрсатилган солиқ суммаси асослантирилганлигининг камерал солиқ текшируви ушбу Низомнинг 4-бобида белгиланган тартибда амалга оширилади. Олдинги таҳрирга қаранг. Ушбу Низомнинг 32-бандига мувофиқ солиқ суммасини қоплашнинг тезлаштирилган тартиби татбиқ этилмайдиган ҳолларда солиқ суммаси асосланганлиги юзасидан ушбу Низомнинг 4-бобида белгиланган тартибда камерал солиқ текшируви ўтказилади ва камерал солиқ текшируви якуни бўйича солиқ суммасини қоплаш (тўлиқ ёки қисман) ёки қоплашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади. (33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон) 34. Камерал солиқ текшируви натижаларига кўра аризада кўрсатилган солиқ суммаси ёки унинг бир қисми асоссиз деб топилса, солиқ тўловчи асоссиз равишда қопланган солиқ суммасини қоплаш санасидан то уни бюджетга тўлаш санасигача пеня ҳисоблаган ҳолда Давлат бюджетига тўлаши шарт. Кўрсатилган тартиб чет эл дипломатик ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарга татбиқ этилмайди. Download 167.71 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling