Амда молиявий натижаларни


Б. ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТНИНГ МОЛИЯ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ


Download 389.16 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/9
Sana20.12.2022
Hajmi389.16 Kb.
#1035745
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
54-nizom 190920112003

Б. ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТНИНГ МОЛИЯ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ 
БИЛАН БОҒЛИҚ ХАРАЖАТЛАР РЎЙХАТИ
Мазкур Низомга мувофиқ маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига 
киритиладиган харажатлар ва давр харажатлари рўйхати: 
хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг рентабеллигини ва бозор 
рақобатбардошлилигини аниқлаш учун маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни 
ишлаб чиқариш ва сотиш давомида хўжалик юритувчи субъектда пайдо 
бўладиган барча харажатлар тўғрисида бухгалтерия ҳисоби счётларида тўлиқ 
ва аниқ ахборот шакллантирилиши; 
солиқ солинадиган базани тўғри аниқлаш мақсадида белгиланади. 
Мазкур Низомга мувофиқ барча харажатлар қуйидагиларга гуруҳланади: 
маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархига киритиладиган харажатлар: 
а) бевосита ва билвосита моддий харажатлар
б) бевосита ва билвосита меҳнат харажатлари; 
в) бошқа бевосита ва билвосита харажатлар, шу жумладан ишлаб чиқариш 
хусусиятига эга бўлган устама харажатлар; 
ишлаб чиқариш таннархига киритилмайдиган, бироқ асосий фаолиятдан 
олинган фойдада ҳисобга олинадиган ҳамда давр харажатларига 
киритиладиган харажатлар: 
а) сотиш харажатлари; 
б) бошқариш харажатлари (маъмурий сарф-харажатлар); 
в) бошқа операцион харажатлар ва зарарлар; 


хўжалик юритувчи субъектнинг умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда 
ёки зарарларни ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган хўжалик юритувчи 
субъектнинг молиявий фаолияти бўйича харажатлари: 
а) фоизлар бўйича харажатлар; 
б) хорижий валюта билан операция бўйича салбий курс тафовутлари; 
в) қимматли қоғозларга қўйилган маблағларни қайта баҳолаш; 
г) молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар; 
Олдинги таҳрирга қаранг. 
фавқулодда зарарлар, у фойдадан олинадиган солиқ тўлангунга қадар фойда 
ёки зарарларни ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинади. 
(хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 
мартдаги 63-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 10-11-сон, 115-
модда) 

Download 389.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling