Амда молиявий натижаларни


Download 0.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/16
Sana18.02.2023
Hajmi0.65 Mb.
#1209975
TuriКодекс
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16
Bog'liq
54 05.02.1999

Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
(1.5.1.2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 
декабрдаги ПҚ-4938-сонли 
қарорига 
асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий 
базаси, 31.12.2020 й., 07/20/4938/1680-сон) 
1.5.1.3. Ёнғиндан сақлаш ва қўриқлашни ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг 
техникавий фойдаланиш қоидалари билан назарда тутилган бошқа махсус талабларни 
таъминлаш, улар фаолиятини назорат қилиш харажатлари. 
Идорадан ташқари қўриқлаш харажатлари бундай қўриқлаш мавжуд бўлишини талаб 
қилувчи мазкур ишлаб чиқаришга махсус талаблар мавжуд бўлган тақдирда маҳсулот (ишлар, 
хизматлар) таннархига киритилиши мумкин.
1.5.1.4. Ишлаб чиқариш фаолиятига тегишли бўлган асосий воситаларни жорий 
ижарага олиш билан боғлиқ харажатлар. 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
1.5.1.5. Табиатни муҳофаза қилиш мақсадларидаги фондларни сақлаш ва улардан 
фойдаланиш харажатлари, шу жумладан атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва 
чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари. 
(1.5.1.5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июндаги 270-
сонли 
қарори
 таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 12-сон, 92-модда) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
1.5.1.6. Ишлаб чиқариш хусусиятлари билан боғлиқ бўлган ва қонунчиликда назарда 
тутилган меҳнатнинг нормал шароитларини ва техника хавфсизлигини таъминлаш 
харажатлари. 


(1.5.1.6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-
сонли 
қарори 
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-
сон) 
1.5.1.7. Ходимларнинг ишлаб чиқариш жараёнида бевосита қатнашиши билан боғлиқ 
бўлган соғлиқни муҳофаза қилиш тадбирлари. 
1.5.1.8. Текин кўрсатиладиган коммунал хизматлар, озиқ-овқат, айрим тармоқлар 
ходимларига озиқ-овқатлар қиймати, хўжалик юритувчи субъект ходимларига бериладиган 
текин уй-жой ҳақини тўлаш харажатлари (ёки уй-жой, коммунал хизматлар ва бошқалар учун 
пул компенсацияси суммаси). 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
1.5.1.9. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ текин бериладиган ва шахсий 
фойдаланишда қоладиган буюмлар қиймати (шу жумладан формали кийим-бош, махсус 
овқатлар) (ёки улар пасайтирилган нархлар бўйича сотилиши муносабати билан имтиёзлар 
суммаси); 
(1.5.1.9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-
сонли 
қарори 
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-
сон) 
1.5.1.10. Ишлаб чиқариш жараёнига тегишли бўлган бошқарувнинг техник 
воситаларини, алоқа узелларини, сигнализация воситаларини, бошқарувнинг бошқа техник 
воситаларини, ҳисоблаш марказларини сақлаш ва уларга хизмат кўрсатиш харажатлари.
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
1.5.1.11. Қонунчиликка мувофиқ ишлаб чиқаришда банд бўлган ходимларни тиббий 
кўрикдан ўтказганлик учун тиббий муассасаларга ҳақ тўлаш. 
(1.5.1.11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-
сонли 
қарори 
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-
сон) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
1.5.2. Ишлаб чиқариш ходимларини ишлаб чиқариш жараёнига тегишли бўлган 
хизмат сафарларига юбориш бўйича харажатлар. 
(1.5.2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил15 октябрдаги 444-
сонли 
қарори
 таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 183-модда )
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
1.5.3. Ишлаб чиқариш ходимларини ва ишлаб чиқариш активларини мажбурий ва 
ихтиёрий суғурта қилиш харажатлари. 
(1.5.3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 октябрдаги 444-
сонли 
қарори
 таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 183-модда )
1.5.4. Брак туфайли келиб чиқадиган йўқотишлар. 
1.5.5. Ишлаб чиқаришнинг ички сабабларига кўра бекор туришлар туфайли 
йўқотишлар. 
1.5.6. Кафолатли хизмат муддати белгиланган буюмларни кафолатли тузатиш ва 
уларга кафолатли хизмат кўрсатиш харажатлари. 
1.5.7. Маҳсулот (хизматлар)нинг мажбурий сертификация қилиш харажатлари. 
1.5.8. Ишлаб чиқариш жароҳатлари туфайли меҳнат қобилияти йўқолиши муносабати 
билан тегишли ваколатли органларнинг қарорлари асосида ва қарорларисиз тўланадиган 
нафақалар. 
1.5.9. Умумий фойдаланиладиган йўловчилар транспорти хизмат кўрсатмайдиган 
йўналишларда ходимларни иш жойига олиб бориш ва олиб келиш билан боғлиқ харажатлар. 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
1.5.10. Объектларни давлат капитал қўйилмалари ҳисобига қуришда қурилиш 
таваккалчиликларини суғурта қилиш билан боғлиқ харажатлар. 
(1.5.-кичик бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 июндаги 
261-сонли 
қарори 
асосида 1.5.10-банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 11-сон, 88-модда) 


Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
1.5.11. Гудвилл (фирма нархи)нинг номоддий активи суммасини ҳисобдан чиқариш 
билан боғлиқ харажатлар, ишлаб чиқариш мақсадида бўлмаган мол-мулк юзасидан 
белгиланган тартибда.
1.5.12. Қазиб олувчи тармоқларда тайёргарлик ишлари бўйича харажатлар, агар улар 
капитал 
харажатларга 
тегишли 
бўлмаса 
(яъни 
асосий 
воситалар 
сифатида 
капиталлаштирилмаса). Ушбу харажатлар «Келгуси даврлар харажатлари» сифатида қаралади 
ва уларни қайтаришнинг белгиланган муддати мобайнида тенг равишда ишлаб чиқариш 
таннархига ёки қазиб олинган маҳсулотнинг ҳажми ва миқдорига мутаносиб равишда 
ҳисобдан чиқарилади. Келгуси даврлар харажатларини ҳисобдан чиқаришнинг танланган 
методи хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисобга олиш сиёсатида акс эттирилиши керак. 
(1.5.-кичик бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 октябрдаги 
444-сонли 
қарори
 асосида 1.5.11 ва 1.5.12-бандлар билан тўлдирилган— ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 183-
модда )
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
1.5.13. Ишлаб чиқариш жараёнида қатнашадиган ходимларга вақтинча меҳнатга 
лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари тўлаш билан боғлиқ харажатлар 
қонунчиликда белгиланган тартибга мувофиқ. 
(1.5.13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-
сонли 
қарори 
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-
сон) 

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling