Аҳмедова З. М
Download 1.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Logopedik o`yin
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Ким чаққон” ўйини.
- “Адашма” ўйини.
“Зебо ва майиз” ўйини. Мақсад: ―З‖ товушини сўзларда ва гапларда мустахкамлаш. Жиҳоз: Резинали қўғирчоқ. Ўйиннинг бориши: Логопед чиройли кийинтирилган резинали қўғирчоқни олиб киради ва болаларга: ―Болалар бу қўғирчоқнинг исми Зебо‖.Уни магазиндан сотиб олишди.У резинали.Зебонинг оѐқлари резинали,қўллари,юзлари ва бурни ҳам резинали.Кейин эса логопед болалардан сўрайди: ―Қўғирчоқнинг исми нима экан? Уни қаердан сотиб олишибди?Унинг оѐқлари,қўллари,юзлари,бурни нимадан қилинган экан?‖болалар жавоб берадилар.Логопед давом этади: ―Зебо майизни яхши кўради.Лола кел Зебони майиз билан меҳмон қил‖.Лола чиқиб,айтади: ―Зебо,майиздан ол‖Болалар навбатма навбат Зебони майиз билан меҳмон қилган ҳолда юқоридаги фразаларни айтадилар. “Ким чаққон?” ўйини. Мақсад: ―З‖товушини сўзларда туғри талаффуз қилишга ўргатиш. Ўйиннинг бориши: Логопед болаларга бир қанча саволлар беради.Аввал болаларга логопед шундай дейди: Мен сизларга саволлар бераман ким биринчи топса,шу болага қизил юлдузча бераман.Ким кўп қизил юлдузча йиғса,шу бола ғолиб бўлади. Қайси транспортнинг номида ―З‖ товуши бор? Қайси дарахтнинг номида ―З‖ товуши бор? 58 Қайси ҳайвонларнинг номида ―З‖ товуши бор? Қайси уй жихозларининг номида ―З‖товуши бор? Қайси сабзавотларнинг номида ―З‖ товуши бор? Қайси меваларнинг номида ―З‖товуши бор? Қайси Гулларнинг номида «З» товуши бор? Қайси паррандаларнинг номида «З»товуши бор? Қайси қизларнинг ва болалар номида ―З‖товуши бор? “Адашма” ўйини. Мақсад: С-З товушларининг бир-биридан фарқлашга ўргатиш. Ўйиннинг бориши: Болаларга иккитадан расм берилади.Биттасида насос тасвирланган,иккинчисида чивин.Насос тасвирланган расмни болалар чап қўлларигаоладилар.Чивин тасвирланган рамсмни эса ўнг қўлларига оладилар.Чивин тасвирланган расмни эса ўнг қўлларига оладилар.Тарбиячи номида С ѐки З товуши ҳамда бир сўзда С ва З товуши бор бўлган расмларни болаларга кўрсатади ва номини айтади.Масалан: сабзи,сумка,юлдуз,газета,сомса ва ҳаказолар. Агар расмнинг номини билдирувчи сўзларда С товуши бўлса,сўнгра болалар номини билдирувчи сўзда ҳар икки товуш бор бўлган расмларни кўрсатадилар ва С-З товушларида қайси бири сўзнинг бошида келаѐтганлигини айтадилар. Методик кўрсатма: С ва З товушини расимла орқали таққослаш керак.Машғулот пайтида номида С ва З товуши бўлган расимлардан ҳам фойдаланиш мумкин.Агар тарбиячи болаларга бундай расимларни кўрсатса,болалар қўлларидаги расимларни кўрсатмасликлари керак. Адабиѐтлар: 1.К.Шодиева ―Мактабгача ѐшдаги болаларни тўғри талаффузга ўргатиш‖ Тошкент.1995 й. 59 2.Игры в логопедической работе с детьми ―Под ред‖В.И.Селиверстова Москва 1981 год. Download 1.33 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling