Аҳмедова З. М


 «Арғимчоқ-арғимчоқ" ўйини


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/60
Sana15.06.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1478272
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   60
Bog'liq
Logopedik o`yin

1. «Арғимчоқ-арғимчоқ" ўйини. 
Нутқий нафасни меъѐрлаштириши, умумий ва нутқий моторикасини 
ривожлантириш, мувозанатни сақлаш. 
Болалар жуфт-жуфт бўлиб, қўл ушлашиб, навбати билан ўтириб 
турадилар. Ҳаракатга муайян ритм, суръат қўшиш учун шеър айтиш мумкин. 
Арғимчоқ, арғимчоқ, 
Сенда учсам кўнглим чоқ! 
Услубий кўрсатма: Ўйин иштирокчиларининг ўтириб-туришига, 
қаддини тўғри тутишга эътибор бериш лозим. 
2. «Дўппи яширма» ўйини. 
Майда 
қўл 
моторикасини 
ривожлантириш, 
нутқий 
нафасни 
ривожлантириш, нутқий моторикани ривожлантириш. 
Болалар давра қуриб турадилар. Она боши ўртадан жой олади: Ўйин 
итирокчиларига дўппи берилади. Улар дўппини ўйин бошига билдирмаган 
ҳолда бир-бирига оширадилар. Онабоши дўппи кимнинг қўлида эканлигини 
кўрмай туриб, топиши керак. Топса улар ўрин алмашадилар. 
Услубий кўрсатма: иштирокчилар дўппини бир-бирларига ошириш 
вақтини онабоши қуйидаги сўзлар билан белгилаши мумкин: 
Кўрдим-кўрдим, 
Кўзларингни қочирма! 
Топдим-топдим, 
Зар дўппингни яширма! 


114 
 
 
3. Қизиқчилар ўйини. 
Умумий ва майда қўл моторикасини ривожлантириш, ҳаракатларни 
фаоллаштириш. 
Болалардан бири қизиқчи этиб тайинланади. У давра ўртасида туради. 
Қолган болалар қўл ушлашиб, доира бўйлаб юрадилар ва 
Доира бўйлаб 
Кетма-кет 
Борамиз қадам, бақадам, 
Жойингизда тўхтангиз, 
Биргаликда ҳаммамиз, мана бундай қиламиз. 
- дейишади. Болалар тўхтаб, қўлларини туширадилар. Қизиқчи бирор 
ҳаракатни қилиб кўрсатади, қолган ҳамма болалар бу ҳаракатни 
такрорлайдилар. Ўйинни 2-3 маротаба такрорлайдилар, қизиқчи ўз ўрнига 
ўйинчилардан бирини тайинлайдилар, сўнгра ўйин яна давом эттирилади. 
Ўйин 3-4 маротаба такрорланади. Қизиқчилар бир ҳаракатни такрорламай, 
балки хилма-хил ҳаракатларни такрорлаши керак. 

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling