«Ҳамкорбанк» очиқакциядорлик-тижорат банки


Download 230.13 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/4
Sana24.02.2023
Hajmi230.13 Kb.
#1227270
  1   2   3   4
Bog'liq
ISHONCH 22 onlayn omonat shartnoma



“ISHONCH 22” онлайн омонат оферта шартномаси 
(Текс Договора оферты на русском языке приведен на страницах 3-4) 
 
Чет эл капитали иштирокидаги “Hamkorbank” АТБ (бундан буён матнда “Банк” деб номланади) ҳамда 
тизим иштирокчиси бўлган жисмоний шахс (бундан буён матнда “Омонатчи” деб номланади) ўртасида 
электрон шаклда тузилди. 
Шартнома бўйича ҳисобварақлардан амалга ошириладиган амалиётлар ва олинадиган маълумотлар 
жисмоний шахслар учун “Масофадан туриб хизмат кўрсатиш тизими” (бундан буён матнда “Тизим” деб 
номланади) орқали амалга оширилади. 
1. Шартноманинг предмети 
1.1. Банк мазкур шартномага асосан Омонатчининг пул маблағини нақд пулсиз шаклда “Онлайн омонат” 
ҳисобварағига қабул қилиш ва шартномада назарда тутилган шартлар асосида ҳисобварақдаги 
маблағни қайтариш ва унга фоиз тўлаш мажбуриятини олади.
1.2. Омонатчи “Онлайн омонат” ҳисобварағидаги маблағини ва унга ҳисобланган фоизларни Тизим 
орқали нақд пулсиз шаклда тасарруф этади. 
2. Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари 
2.1. Омонатчининг ҳуқуқлари 
2.1.1. Тизим орқали ўзининг омонат ҳисобварағидаги маблағларини эркин тасарруф этиш; 
2.1.2. Омонат ҳисобварақлари айланмаси тўғрисида маълумот олиш; 
2.1.3. Омонати бўйича Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролик кодекси”га асосан ишончнома бериши 
ёки васиятнома расмийлаштириши мумкин. 
2.1.4. Омонатчи омонат очилган санада омонат шартига мувофиқ омонат суммасидан қисман чиқим 
қилиши ёки янги очилган омонатларни кейинги иш кунидан бошлаб тўлиқ қайтариб олиш мумкин
2.2. Банкнинг ҳуқуқлари 
2.2.1. Омонатчи томонидан шартномани муддатидан аввал бекор қилинганда омонатга ҳисобланган ва 
тўланган фоизларни шартномада белгиланган миқдорда қайта ҳисоб-китоб қилади ҳамда ортиқча 
тўланган суммаларни омонат суммасидан чегириб қолади; 
2.2.2. Банкнинг ички тизимига боғлиқ бўлмаган сабаблар натижасида балансда тўғри шаклланмаган 
онлайн омонатлар учун ҳеч қандай фоиз ҳисобланмайди. Бундай омонатлар балансда тўғри 
шаклланганидан сўнг фоиз ҳисобланади; 
2.2.3. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Қонунларига асосан Омонатчи ҳисобварағи хатланганда, 
Банк томонидан омонат ҳисобварағи орқали амалиёт бажариш тўхтатилади.
2.3. Омонатчининг мажбуриятлари 
2.3.1. Масофадан туриб “Онлайн омонат” ҳисобварағи очиш учун “Hamkorbank” АТБ томонидан 
муомалага чиқарилган банк картасига эга бўлиши ва Тизимдан рўйхатдан ўтиши шарт; 
2.3.2. Шартнома тузиш учун ўзининг банк картасида ёки 22616-ҳисобварағида омонатга кирим қилишни 
режалаштирилган маблағни шакллантиради; 
2.3.3. “Онлайн омонат” ҳисобварағидан амалиётларни амалга ошириш давомида ҳар қандай хатоликлар 
юзага келганда зудлик билан ўзига яқин Банк филиалларига ёки “Алоқа маркази”га ҳабар беради; 
2.3.4. Тизимга боғланиш учун берилган Логин ва Парол ни ва PIN кодни бошқа шахсларга ошкор 
қилмайди; 
2.3.5. Логин ва Парол ҳамда PIN кодни унутиб қўйганда қайта тиклаш учун Банк филиалларига ёки 
“Алоқа маркази”га мурожаат қилади; 
2.3.6. Мобил алоқа ёки интернет тармоғи орқали банк амалиётларини бошқа шахслар иштирокисиз ёки 
кузатувисиз амалга оширади; 
2.3.7. Шартноманинг 3.1-банди бўйича шартноманинг амал қилиш муддатини назорат қилиш. 
2.4. Банкнинг мажбуриятлари 
2.4.1. Омонатчининг онлайн тарздаги мурожаати билан омонат ҳисобварағи очиш; 
2.4.2. Омонатчига унинг пул маблағлари омонатга қабул қилинганлиги тўғрисида масофавий хизмат 
кўрсатиш тизимлари орқали электрон тарзда ёки СМС хабар билан тасдиқлайди; 
2.4.3. Ҳар куни 24 соат давомида Омонатчининг онлайн тарздаги топшириғига асосан тегишли банк 
амалиётларини бажаради
2.4.4. Омонатга фоизлар маблағ банкка келиб тушган куннинг эртасидан бошлаб, омонат маблағини 
Омонатчига қайтарилган ёки бошқа асосларга кўра унинг ҳисобварағидан ўчирилган кундан 
олдинги кунгача ҳисоблайди ҳамда шартномада келишилган муддатларда ҳисобланган фоизларни 
омонатчининг 22616-001 ҳисобварағига ўтказади; 
2.4.5. Тизимда банкнинг дам олиш кунлари ва байрам кунлари очилган омонатларга навбатдаги банк иш 
кунида омонат қолдиғига нисбатан омонат очилган санадан кейинги саналар учун фоиз ҳисоблайди. 


2.4.6. Омонатни қайтариш санаси байрам ва дам олиш кунларига тўғри келса, маблағлар кейинги иш 
кунида омонатчининг 22616-001 ҳисобварағига ўтказилади. Бунда, омонатни сақлаш муддатидан 
кейинги омонатни сақланган кунлари учун фоиз ҳисобланмайди; 
2.4.7. Омонатчининг мурожаатларини банк иш кунларида мижозларга хизмат кўрсатиш вақтида қабул 
қилади; 
2.4.8. “Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон 
Республикаси Қонунига мувофиқ Омонатчининг омонат ҳисобварағидаги пул маблағлари бўйича 
тўла ҳажмда ҳақ тўлашни кафолатлайди; 
2.4.9. Банк Омонатчилар учун қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган чекловлар ўрнатишга ҳақли эмас; 
2.4.10. Омонатчининг омонат ҳисобварағидан амалиётлар бажариш тўхтатилганлиги ёки унинг 
топшириғисиз омонат ҳисобварағидан маблағлар ўтказилганлиги тўғрисидаги хабарни кейинги иш 
кунидан кечикмаган ҳолда юборади. 

Download 230.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling