Ҳаммаси бир хил аниқликда акс эттирилмайди


Download 1.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/42
Sana16.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1489373
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42
Bog'liq
3-maruza matni

9.3.Хаёл жараёнлари 


 Хаёл жараёнлари инсоннинг тажрибаси ва билим доираси, шунингдек 
ўтмиш тажрибалари билан белгиланади. Шунингдек хаёл жараёнлари 
сифатида қуйидагилар ажратиб кўрсатилади ва улар яққол ифодалаш 
мақсадида жадвал кўринишида акс эттирилди.
Агглютинастия – «елимлаш» деган маънони билдириб, унда турли 
қисмларни битта қилиб янги образ яратилади. Масалан: ялмоғиз кампир, сув 
париси, кентавр, сфинкс образлари ва бошқалар.
Гиперболизастия - образларни катталаштириш ёки кичиклаштириш 
шунингдек, алоҳида қисмларни ўзгартиришдир. Масалан: Гулливер, 
лилипут, Алпомиш, Рустам паҳлавон образлари кабилар.
Тизимлаштириш - ўхшатиш орқали айрим тасаввурларни улар 
орасидаги фарқларни силлиқлаш; типиклаштириш-бир хил образларни 
қайтарилиши бўлиб, ҳар бир давр учун типик бўлган образларни яратиш 
Масалан: А.Каҳҳор ҳикоялари («Ўғри», «Бемор») А.Қодирий («Ўтган 
кунлар») романи кабилар.
Акстентлаштириш - айрим белгиларни таъкидлаш орқали образлар 
яратиш Масалан: ўртоқлик ҳазиллари. Акстентлаштириш бадиий
адабиётларда жуда кўп қўлланилади.
Юқоридаги хаёл жараёнлари орқали яратиладиган образлар анализ ва 
синтез жараёнида рўй беради. Чунки ҳар бир нарсани ёки ҳодисани аввал 
анализ (таҳлил) қилиб кўрилади, кейин уларни синтез (бирлаштириш) қилиш 
орқали янги образлар ҳосил қилинади. 
Хаёл жараёнида хаёл тасаввурларининг хотира тасаввуридан фарқи 
муҳим аҳамиятга эга.
 Хаёл тасаввурлари онгда пайдо бўлади ва барқарор бўлади.
 Хотира тасаввуридаги нарса доимо таниш нарсадек ҳис қилинади. 
Хаёл тасаввурлари эса янгиликни ҳис қилиш туйғуларини беради. 
 Хаёл тасаввурлари инсоннинг қизиқиш ва идеаллари билан боғлиқ 
бўлгани сабабли янгиликни ҳис қилиш туйғулари оқибатида вужудга келади.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling