Аммиакли селитра эртмасини


Билвосита фойдаланиладиган ўғитлар


Download 0.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/13
Sana09.10.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1695857
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
ammonijli selitra olish hisoblari

Билвосита фойдаланиладиган ўғитлар — ўғитлардан фойдаланиш 
шароитини яхшилаш мақсадида тупроқка кимёвий, физик ва микробиологик 
таъсир этиш учун қўлланилади, масалан, тупроқ кислоталилигини 
нейтраллаш учун майдаланган охактош, доломит ёки сўндирилган охак 
қўлланилади; шурхок тупроқлар мелиорацияси учун гипс ишлатилади, шу 
билан бир вақтда у кальций манбаи хисобланади; тупроқ кислоталилигини 
(фосфорли ўғит билан солинадиган фосфор бирикмаларининт эрувчанлигини 
ошириш мақсадида) ошириш учун нитрий бисульфит ишлатилади. 
Ўғитлар физиологик хусусиятларига кўра: кислотали, физиологик 
ишқорий ва физиологик нейтрал турларига бўлинади. Физиологик кислотали 
ўғитларга ўсимликлар асосан катионларни узлаштирадиган ўғитлар киради, 
анионлар эса тупроқ эритмасини кислоталилигини оширади, масалан, 
аммоний сульфат, аммоний нитрат, калий хлорид, калий сульфат ва 
бошқалар. Физиологик кислотали ўғитларга аммонийли азотли ўғитлар, 
шунингдек карбамид хам кириши мумкин. Нитрификацияловчи бактериялар 
таъсирида аммиак нитрат кислотагача оксидланиши натижасида тупроқ 
кислоталилиги ортади. 
Физиологик 
ишқорий 
ўғитларга 
аниони 
ўсимликларга 
ассимиляцияланадиган ўғитлар киради, улардаги катион эса тупроқ 
муҳитини ишқорлаштирган ҳолда тупланади. Масалан, бундай ўғитларга 
натрий, калий ва кальций нитратлари киради. 
Таъсир этувчи моддаларнинг концентрацияси бўйича ўғитлар шартли 
равишда куйи концентрацияли (оддий), таркибида 20-25% гача; 
концентрланган — 30-38%; юқори концентрацияли — 60% дан кўп ва ультра 
концентрланган — 100% дан кўп таъсир этувчи компонентли турларга 
бўлинади. 
Таъсир этувчи модда бўйича минерал ўғитлар: азотли, фосфорли, 
калийли ва микроэлементли (борли, молибденли ва б.) турларга бўлинади. 
 


Азотли ўғитлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилгунча фақатгина Чили 
селитраси — NаNОз қишлоқ хўжалигида ўсимликлар учун минерал озуқа 
сифатида ишлатиб келинган. 
Хозирги пайтда кимё саноати корхоналарида турли хилдаги азотли 
ўғитлар ишлаб чиқарилмокда. 
Азотли ўғитларнинг асосий турлари: аммиакли (аммиак), аммонийли 
(аммоний тузлари — фосфат, сульфат, хлорид ва бошқалар), аммоний 
нитратли, нитратли (нитрат кислотанинг кальцийли, калийли, натрийли 
селитралари) ва амидли (карбамид — (NН
2
)
2
СО, кальций цианамид — 
Са(СN)

ва бошқалар) ўғитлар хисобланади. 
Бундан ташқари бу тузлар асосида аралаш ва мураккаб ўғитлар, суюқ 
азотли ўғитлар — аммиак ва аммиакли сув, аминлар ва бошқа тузларнинг 
сувли эритмалари ишлатилади. 
Амммонийли ва нитратли тузларнинг кўпчилиги ҳамда карбамид сувда 
яхши эрийди. Улардаги азот ўсимликларга яхши ўзлашади (айниқса, N0
3
-
нинг тупроқда харакатчанлиги юқори бўлади). 
Аммонийли ўғитлар учун хом ашё сифатида аммиак, нитратли ўғитлар 
учун эса нитрат кислотасидан фойдаланилади. Улар эса атмосферадаги 
бехисоб миқдордаги азотдан олинади. 

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling