221-Савол Бутунжаҳон туризм ташкилоти (ЮНВТО) нечанчи йил ташкил этилган ва унинг бош штаб-квартираси қайси шаҳарда жойлашган.
Жавоб: Бутунжаҳон туризм ташкилоти (ЮНВТО) 1975 йил 2 январда ташкил топган бўлиб, бош штаб-квартираси Мадрид шаҳрида жойлашган.
222-Савол Бутунжаҳон туризм ташкилотининг минтақавий департаментлари тўғри кўрсатилган вариантни танланг.
Жавоб: Бутунжаҳон туризм ташкилотининг 6 та минтақавий департаментлари бўлиб, улар:
1) Африка-48 та давлат,
2) Америка минтақаси-23 та давлат,
3) Шарқий Осиё ва Тинч океан минтақаси-18 та давлат,
4) Жанубий Осиё минтақаси-9 та давлат,
5) Европа минтақаси-44 та давлат, 6)Яқин шарқ минтақаси-12 та давлат.
223-Савол Жорий йил Ўзбекистонда ЮНВТОнинг қандай тадбири ўтказилиши режалаштирилган.
Жавоб: Жорий йилнинг 24-25 июн куни Бутунжаҳон туризм ташкилоти (ЮНВТО) Бош Ассамблеяси Европа минтақавий комиссиясининг навбатдаги 65-сессияси Самарқанд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган. Тадбир доирасида ЕТТбанки билан ҳамкорликда конференция ўтказилиши режалаштирилган эди. COVID-19 пандемияси бн боғлиқ вазият сабабли ушбу тадбир 25 июнда онлайн режимда ўтказилди. Асосий мавзу пандемиянинг туризмга таъсири ва унинг оқибатларидан тикланиш масаласига қаратилган.
224-Савол Ўзбекистон нечанчи йил ЮНВТОга аъзо бўлган?
Жавоб: Ўзбекистон 2011 йил 11 октябрда Жанубий Кореянинг Кёнжу шаҳрида ўтказилган Бутунжаҳон туризм ташкилоти (ЮНВТО) Бош Ассамблеяси Европа минтақавий комиссиясининг навбатдаги 19-сессиясида 2011-2015 йил бўлган даврга ЮНВТОга аъзо бўлган.
Ўзбекистон 1993 йил Жахон сайёҳлик ташкилотига аъзо бўлган.
226-Савол. Кадрлар малакасини ошириш деганда нима тушунилади?
Жавоб: таълим турлари бўйича Давлат таълим стандартлари талаблари (Давлат талаблари) асосида касбий ва педагогик маҳорат доимий равишда ўсиб боришини, ўқув-тарбия жараёни юқори илмий-методик даражада олиб борилишини таъминлайдиган ўқитиладиган ўқув фани ёки курс, педагогик ёки ахборот технологиялари ва ўқитишнинг интерактив методлари бўйича касбий билимлар, малака ва кўникмаларни мунтазам равишда янгилаб бориш.
Do'stlaringiz bilan baham: |