360-Савол.Расмий веб-сайт, Telegram канал, Facebook саҳифасига қанча муддатда ахборот жойлаштирилиши лозим?
Жавоб:Ҳозирги даврда тезкорлик муҳим, ижтимоий тармоқларда ўтказилган тадбирни эскиришини ҳисобга олиб иш олиб бориш керак асосан тадбир ўтказилган кун жойлаштириш лозим.
361-Савол.Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигининг асосий принциплари нималардан иборат?
Жавоб-Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигининг асосий принциплари. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат: улар томонидан тақдим этиладиган ахборотдан ҳамманинг фойдаланиши мумкинлиги, унинг ўз вақтида берилиши ва ишончлилиги, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш бўйича ўтказилаётган тадбирлар мониторинг қилинишини ҳамда доимий равишда комплекс баҳоланишини ташкил этиш; давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот тақдим этиш учун масъул бўлган мансабдор шахсларни бириктириш.
362- Савол.Раддия нима?
Жавоб:Бирор хабар, маълумотни рад етувчи, уларнинг нотўғрилигини ёки асос-сизлигини исботловчи расмий баёнот раддия дейилади.
363-Савол.Муайян ахборот воқелиги муносабати билан баёнот беришнинг қандай шакллари мавжуд?
Жавоб-видео, аудио ҳамда матнли баёнот шакллари мавжуд.
364-Савол.ОАВ мониторинги нима?
Жавоб:Оммавий ахборот воситалари маҳсулотларини тўплаш ва уларнинг Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқлигини таҳлил қилиш жараёни.
365-Савол.Давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот фаолиятини мувофиқлаштириб бориш қайси ташкилот томонидан амалга оширилади?
Жавоб:АОКА (Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридагиАхборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги)
Do'stlaringiz bilan baham: |