355-Савол. Матбуот анжумани ва брифинг ўртасида қандай фарқ бор?
Жавоб: Матбуот анжуманлари муҳим ахборотдан жамоатчиликни хабардор қилиш учун ўтказилади. Унга пухта тайёргарлик кўриш керак. Чунки етказилаётган маълумотлар ортиқча бўёқларсиз, аниқ далилларга таянган бўлиши шарт. Матбуот конференциясини тайёрлаш ва ўтказиш тартибининг умумий ва алоҳида (конференция мавзусига, характерига боғлиқ) қоидалари бор.
Брифинг эса Расмий шахсларнинг оммавий ахборот воситалари вакиллари билан расмий нуқтаи-назар билдириш ёки расмий ҳулосаларни қисқача баён этиш мақсадидаги ташкил этилган учрашув.
356-Савол.Ахборот хизмати ходими ОАВ вакиллари билан доимий ҳамкорликда ишлаши учун қандай хусусиятларга эга бўлиш шарт?
Жавоб: У расмий веб-сайтлари ва бошқа ахборот ресурслари орқали, шу жумладан, матбуот анжуманлари, брифинглар, медиатурлар ташкил этиш йўли билан аҳолига мунтазам, тўлиқ ва тезкор равишда ахборот тақдим этиб бориш, бу борада чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, ўзи фаолият юритаётган ташкилотнинг ижобий имиджини шакллантириш ва илгари суриш, ижтимоий сўровлар ўтказиш ва бошқа шаклларда жамоатчилик фикрини ўрганиш каби бир талай вазифаларни амалга ошириши зарур. Камига танқидий ва кенг муҳокама қилинаётган ахборот хуружларига тезкор муносабат билдириши, оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғида тегишли давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига алоқадор ахборотни тарқатиш бўйича ишларни ташкил қилиши керак.
357-Савол.Пресс-пул нима?
Жавоб:Пресс-пул журналистик ховуз яъни ажратилган маблағ.
358-Савол.Вербал ва новербал мулоқот деганда нимани тушунилади?
Жавоб- Тил воситаси билан фикр алмашиш вербал, Тилнинг иштирокисиз фикр алмашиш новербал мулоқот дейилади.
359-Савол.Инқирозли коммуникация нима?
Жавоб: Тарқалган маълумотларнинг катта миқдори турли ҳиллигига олиб келади.
Ҳозирда бир нечта саволларга алоқадор бўлиши мумкин бўлган: ким билан ва нима мақсадда алоқа қилиш, хабарларга тезда жавоб бериш, учрашувларни қандай ўтказиш, суҳбат ва гуруҳларда ишлаш, ҳужжатларни сақлаш, видеоалоқадан фойдаланиш ва вазифаларни назорат қилиш етарлича йўлга қўйилмагани.
Камдан кам ёки одатий бўлмаган коммуникация ҳеч қандай ўзгаришлар бўлмаса ҳам, бу ҳақда хабар бериш камлиги, Ноаниқлик шароитида ҳар уч-етти кунда бир кунлик хулоса ва батафсил ҳисобот катта аҳамиятга берилмаслиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |