Амунавий саволлар ва жавоблар


Мантиқий жавоб ҳамма ўз фикрини билдиради


Download 210.58 Kb.
bet72/77
Sana04.04.2023
Hajmi210.58 Kb.
#1325043
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   77
Bog'liq
0.Саволлар ва жавоблар свод (2)

Мантиқий жавоб ҳамма ўз фикрини билдиради.


344-Савол. Туризм таълим йўналишларида ўқиётган талаба-ёшларнинг миллий ва умуминсоний қадриятларини мужассамлаштирган мутахассис сифатида тайёрлаш ҳақидаги фикрларингиз?
Жавоб: Туризм йўналиши умуман олганда миллийликка уйғунлашган соҳа дейишимиз мумкин. Сабаб ҳар бир хориждан келаётган туристлар биринчи навбатда мамлакатнинг тарихи, ур одатлари, анъанавий таомлари умуман олганда миллийлигининг шохиди бўлиш истагида бўлади. Шундай экан туризм йўналишида таълим олаётган талабалар миллий ғоя тушунчаси, миллий ва умуминсоний қадриятларни аввало ўзларида шакллантира билишлари керак.


345-Савол. Туризм таълим тизимида узлуксизликни таъминлаш ҳақидаги фикрларингиз?
Жавоб: Таълимнинг ўз ичига мактабгача таълим, умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини қамраб олувчи янги узлуксиз ва изчил тизими барпо этилади. Олий касб-ҳунар таълимининг бакалаврлар ва магистрлар тайёрлашни назарда тутувчи икки босқичли тизими жорий этилади. Аспирантура ва докторантура фаолияти ривожланиб боради. Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича рақобатбардош таълим муассасалари вужудга келтирилади. Таълим муассасаларини ҳудудий йўналишга ўтказиш ва таркибий тузилмасини ўзгартириш иши амалга оширилади. Узлуксиз таълим тизимини ривожлантириш ва унинг самародорлигини баҳолаш мониторинги амалга оширилади. Узлуксиз таълим тизими учун педагог кадрлар тайёрлаш вақайта тайёрлаш устуворлиги таъминланади.


346-Савол. Туризм соҳасида давлат стандартлари ҳақида нималарни биласиз?
Жавоб: Туризм сохасига оид стандартлар:
Oʻz DSt ISO 18513 - “Туризм хизматлари, меҳмонхона ва туристларни жойлаштириш воситаларининг бошқа турлари. Атамашунослик”;
Oʻz DSt 3220 - “Туризм хизматлари. Жойлаштириш воситалари. Умумий талаблар”; Oʻz DSt 3296 - “Туризм хизматлари. Меҳмонхоналар ва ўхшаш жойлаштириш воситалари.Таснифлаш тизими”;
Oʻz DSt ISO 14785 - “Туризм ахборот бюролари. Туризм ахбороти ва қабул қилиш хизматлари. Талаблар”;
Oʻz DSt 3331 - “Туризм хизматлари.Туризм соҳасида навигация тизимининг ахборот белгилари.Умумий талаблар”;
Oʻz DSt 3334 - “Туризм хизматлари.Мусулмон меҳмондўстлиги. Талаблар”; Oʻz DSt 3336 - “Туризм хизматлари. Tourist-friendly. Талаблар”;
Oʻz DSt ISO 13009 - “Туризм хизматлари. Пляж фаолиятига доир талаблар ва тавсиялар”;
Oʻz DSt ISO 18065 - “Туризм хизматлари. Қўриқланадиган табиий ҳудудларнинг маъмурияти томонидан тақдим этиладиган, умумий фойдаланиш учун туризм хизматлари. Талаблар”;
Oʻz DSt 3417 - “Туризм хизматлари. Жойлаштириш воситаларида хизмат кўрсатадиган ходимларга доир умумий талаблар”;
Oʻz DSt 3418 - “Туризм хизматлари. Туроператор ва турагентлар ходимларига доир умумий талаблар”.



Download 210.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling