341-Савол. Пандемия шароитида туризм секторининг йўқотишларини камайтириш учун қандай чора-тадбирлар амалга ошириш лозим деб ўйлайсиз?
Жавоб: Пандемия даврида эпидемиологик вазиятни назоратга олган ҳолда, ички туризмни ривожлантириш лозим. Шунингдек, ҳар бир вилоят кесимида йирик ишлаб чиқариш корхоналаридаги ҳодимларни рағбатлантириш мақсадида ички туризмга кенг жалб қилиш учун тарғибот ишларини амалга ошириш лозим. Кам таъминланган оилалар, ногиронлар, қариялар, меҳнат фахрийлари ва ёшлар учун махсус жамғармалар ҳисобидан вилоятлараро сафарлар ташкил этиш мумкин. Шу билан бирга, виртуал онлайн тизимда ишловчи туризм порталини ташкил этиш ва мазкур порталада мамлакатимизнинг ҳудудлари кесимида барча туризм объектлари ҳамда хизматлар хусусида маълумотлар, видео роликлар, фотоларни жойлаштириш мумкин.
Мантиқий жавоб ҳамма ўз фикрини билдиради.
342-Савол. Пандемиядан кейинги даврда туризмни жадал ривожлантиришнинг истиқболларини қандай тасаввур қиласиз?
Жавоб: Пандемиядан кейинги даврда туризмни жадал ривожлантириш учун пандемия давридаёқ хорижий ва маҳаллий туристлар учун тегишли шароитларни яратиш лозим.
Мантиқий жавоб ҳамма ўз фикрини билдиради.
343-Савол.Туризмдаги рақобатбардошлик қандай таъминланади?
Жавоб: Республикамизда туризмни жадал ривожлантириш учун қулай иқтисодий ва ташкилий-ҳуқуқий шароитларни яратиш, миллий туризм маҳсулотларини жаҳон туристик бозоридаги рақобатбардошлигини таъминлаш, сайёҳлик объектларидан самарали фойдаланиш, кўрсатилаётган хизмат турлари сифатини ошириш, юртимизга ташриф буюраётган сайёҳлар оқимини кўпайтириш ҳамда бу хусусида оммовий тарғибот ишларини матбуот, радио-телевидения, интернет орқали кенг тарғиб қилиш, жаҳон туризм бозори талабига мос, унга жавоб бера оладиган рақобатбардош даражада эълон қилиш лозим бўлади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, зиёрат туризми, этник туризм, гастрономик туризм, тиббиёт туризми, агро ва экотуризм бўйича ҳудудларнинг табиати, ижтимоий-маданий, иқтисодий, экологик, тарихий ва бошқа ресурслардан фойдаланган ҳолда мазкур йўналишларда комплекс турмаҳсулот яратиш лозим. Мазкур йўналишларда тўлақонли рақобатбардош туристик маҳсулот яратиш учун аниқ бир ҳудуднинг мавжуд табиий, ижтимоий-маданий, иқтисодий, экологик ресурсларидан комплекс фойдаланиш унга талаб ва эҳтиёжнинг ошишини таъминлайди. Шунингдек, ҳар бир ҳудуднинг мослашуви ва салоҳиятидан келиб чиқиб ундаги хизматларни ташкил этиш туризмдаги рақобатни оширишга ва хизматлар сифатини яхшилашга хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |