Андижон ҳайвонот боғИ


Download 1.14 Mb.
bet40/135
Sana21.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1372835
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   135
Bog'liq
biologiya fanining dolzarb muammolari

УЗУМ ЭПИФИТ МИКРОФЛОРАСИ


И.Мухаммедов, Ш.Искандарова
Андижон давлат университети
Ток эпифит микрофлораси массасининг кўп қисмини асосан аэроб бактериялар ташкил қилади. Микроорганизмларнинг кўпчилиги мева сиртига ҳаводан ва тупроқ чанглар билан бирга уларнинг споралари тушади. Узум етилиши билан бу бактерияларнинг миқдори камайиб боради. Узум эпифит микрофлорасида олигонитрофиллар кўпайиши аниқланди. Нитробактериялар эса жуда кам ва бир теккисда учрамайди. Ичак таёқчасига кирувчи бактериялар эса июль – август ойларида фақат айрим намуналардагина топилган. Ток эпифит микрофлорасида энг кўп тарқалаган турларга спорасиз бактериялар кириб улар токзорнинг қуёш тушиб турадиган томонида ҳам, салқин томонда ҳам кўплаб учрайди. Саҳарозали агарда яшовчи микроорганизмлар намунадан аниқланган узум етилишининг барча даврида кўп миқдорда топилган. Узум меваларида яна сут парчаловчи бактериялар мавжудлиги аниқланган. Узум меваси сиртида спорасиз бактериялар билан бирга спорали бактериялар ҳам учрайди. Спорали бактерияларнинг умумий сони узум мевасининг техник етилиши босқичида кўпайган. Кўп миқдорда улар зарарланган мевалар сиртида учрайди. Аэроб шароитларда целлюлозани парчаловчи бактериялар жуда кам бундай бактериялар фақат мева етилишининг бошланғич босқичларидагина кам миқдорда ривожланади. Ток эпифит микрофлорасида нитрофикатция бактериялари ва азотобактериялари биз томондан умуман учрамайди. Ток эпифит микрофлораси таркибида ачитқи замбуруғлар анча юқори жой эгаллайди.
Тажриба натижасига кўра, узум меваси етилишининг илк даврларида (май, июнь), мевалар сиртида оммавий миқдорда асосан бактериялар учраб, узуммеваси етилишининг кейинги (июль, сентябрь) босқичларидаунинг ачитқисимон микроорганизмлар; узумнинг меваси етилишининг охирги физиологик даврида (октябрь) ёрилган меваларда кўп миқдорда микроскопик замбуруғлар учраши аниқланди.
Узум меваси билан бирга микроорганизмлар саноат шароитига тушар экан, узум меваларидан тайёланган шарбатлар, пюрелар, вино ва қуруқ мевалар холатлари ва уларни тайёрлашнинг турли этаплари узум эпифит микрофлораси билан боғлиқ бўлиб, уларнинг таркибини чуқурроқ ўрганишни тақазо этади.

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling