Андижон ҳайвонот боғИ


МИКРОЭЛЕМЕНТЛАРНИ КУЗГИ БУҒДОЙ ДОНЛАРИНИНГ УНУВЧАНЛИГИГА ТАЪСИРИНИ ЎРГАНИШ


Download 1.14 Mb.
bet16/135
Sana21.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1372835
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   135
Bog'liq
biologiya fanining dolzarb muammolari

2 – шўъба: БИОКИМЁ ВА БИОФИЗИКА ФАНЛАРИНИНГ ДОЛЗАРБ МУАММОЛАРИ

МИКРОЭЛЕМЕНТЛАРНИ КУЗГИ БУҒДОЙ ДОНЛАРИНИНГ УНУВЧАНЛИГИГА ТАЪСИРИНИ ЎРГАНИШ


Абдиқулов З., Исмоилова К., Назарбаев Х.
Гулистон давлат университети
Шўрланган тупроқ шароитида кузги буғдойнинг ҳосилдорлигини оширишда ва ҳосил сифатини яхшилашда микроэлементлар билан донга ишлов бериш катта аҳамият касб этади. Микроэлементларни аҳамияти шундан иборатки, улар ўсимликларда таркибида металл тутган органик бирикмаларни ҳосил бўлишида кучли катализатор ролини бажаради. Улар етишмаса ферментлар фаоллиги пасаяди, тўлиқ йўқолса фермент нофаол бўлиб қолади.
Кейинги вақтларда донга микроэлементларнинг эритмалари билан ишлов бериш ва фенологик фазасида пуркаш самарали натижалар кўрсатаяпди.
Тадқиқотлар 2015-2016 йилларда Навбахор СИУ ва Гулистон давлат университети тажриба майдонларида олиб борилди. Ўртача шўрланган тупроқ шароитида микроэлементларни кузги буғдойнинг дастлабки фенологик фазасига таъсири ўрганилди.
Тадқиқот объекти сифатида буғдойнинг Таня, Восторг, Краснодар, Дўстлик навлари танлаб олинди. MgSO4 , CuSO4 , ZnSO4 микроэлементларининг 0,1%, 0,01%, 0,001% концентрацияли эритмалари тайёрланди. Тажрибалар давомида ҳар бир препарат ва уларнинг композицияларини синаш учун 2х2.5 м ўлчамдаги майдончалар танлаб олинди. Ушбу танланган ўлчамли майдончаларда тажрибалар 4 қайтариқда олиб борилди. Тажриба майдонларига экилган буғдой донлари 5 см чуқурликда экилиб, қатор оралиғи 7,5 см ни ташкил этди. Экиш нормаси барча навлар учун гектарига ўртача 4,5 млн донани ташкил этиши ҳисобида амалга оширилди. Буғдойнинг ўсиш ва ривожланишига таъсирини аниқлаш учун MgSO4 , CuSO4 , ZnSO4 ларнинг 0,1%, 0,01%, 0,001% эритмалари билан буғдой донларига ишлов бердик. Назоратдагига сув билан ишлов бердик. Буғдой ўсимлигининг маълум вариантларда донга ишлов бериш билан бир қаторда тупланиш фазаси олдидан пуркалди. Унувчанлиги вариантларда кузатиб борилди. Жадвалларда унувчанлик, майсалаш ва фенологик фазалар юзасидан кўрсаткичлар ўз аксини топган.

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling