Андижон ҳайвонот боғИ
Download 1.14 Mb.
|
biologiya fanining dolzarb muammolari
АНДИЖОН ҲАЙВОНОТ БОҒИСулайманов Х.А., Хабибуллаева Г. Андижон давлат унивеситети Ҳайвонот боғларида ноёб ёввойи ҳайвонларни намойиш қилиш, ўрганиш, кўпайтириш, насл олиш мақсадида тутқунликда(қафас, вольер) ёки ярим тутқунликда(табиий яшаш шароитига ўхшаш майдонлар)да боқилади. Баъзи ҳайвонот боғларида уй ҳайвонлари, айримларда ботаникага оид коллексиялар ҳам (масалан Париж, Қозон ва бошқа жойлардаги зооботаника боғларида) сақланади. Хайвонот боғларида хайвонларни ўрганишда, табиий илмий билимлар, табиатни мухофаза қилиш, хайвонларнинг географик тарқалиши, махаллий фаунага оид хайвонлар ва табиатни мухофаза қилиш масалалари тарғиб қилинади. Хайвонларни “Қизил китоб”га кирган турлари сақланади ва кўпайтирилади ( масалан зубр, кийик, жайрон, ёввойи қўй, пржевалский оти) турли қитъалардан келтирилаган хайвонларни иқлимлаштириш, хайвонларда учрайдиган касалликларни ўрганиш, даволаш ва юқумли касалликларни олдини олиш чораларини ишлаб чиқиш, яқин қариндош хайвонларни чатиштириш йўли билан янги зотларни олиш устида илмий текшириш ишлари олиб борилади. Ўкувчилар ва талабалар учун экскурсиялар, зоологияга оид мавзуларда маърузалар, биологик кўргазмалар ташкил этилади. Хайвонот боғлари Мисирда милоддан тахминан 1500 йил олдин мавжуд бўлган. Бутун дунёда 720 дан ортиқ хайвонот боғлари бор. Ўзбекистонда 2 та хайвонот боғи (Тошкент ва Термиз хайвонот боғлари) мавжуд. Кейинги йилларда Қашқадарё вилоятининг Шахрисабз туманида, Фарғона шахрида кўчма хайвонот боғлари ташкил қилинган. Андижон вилояти кўркам табиати, континентал иқлими, турли хил табиий ландшафтлари ва уларда учрайдиган ўсимлик ва хайвонот дунёси хилма-хиллиги билан ажралиб туради. Андижонда биринчи маротаба 2011-йил 21-октябрда “WILD NATURE OF ASIA” масъулияти чекланган жамияти ташкил этилган, 107 сонли рақам билан Андижон шахар хокимлиги тадбиркорлик субъеқтлари рўйхатдан ўтказиш испексияси томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган. Асосий фаолияти наёб хайвон ва қушларни парвариш қилиш, кўпайтириш ва ахолига ўргатилган маймун, айиқ, эчкемар, турли хил қушлар ёрдамида тамошалар кўрсатиш орқали маданий хизмат кўрсатишдан иборат. Таъсисчи: Иминов Махмуджон Хабибуллаевич. Ўзбегистон Республикаси табиатни мухофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан № 000058 рақамли гувохнома берилиб унда ёввойи ўсимлик ва хайвонларни тутқунликда сақлаш ва кўпайтириш давлат хисобига олинган хақида маьлумот берилган. Хақиқаттан хам “WILD NATURE OF ASIA” питомнигида давлат хисобида ва унга шу питомникда ёввойи ўсимлик ва ҳайвонларни сақлаш, кўпайтириш хамда флора ва фаунада йўқолиб бараётган турлари (ситес) билан савдо қилиш хуқуқини беради. Питомник Боғишамол дахаси (Боғи Бобур )да жойлашган. Паспорт СТ 2354330 . Андижон шахар хокимлиги хузуридаги тадбиркорлик субьектларига давлат хизматлари кўрсатган “Ягона дарча маркази томонидан “19-январь 2017 йил.№107/1 сонли реестр рақами билан рўйхатга олинган янга тахрирдаги уставга эга.Устав жамғармаси 58516500 сўм. Кўчма хайвонот боғи ўз фаолиятини 8 та ноёб хайвон ва 14 хилдаги ноёб қушлар билан бошлаган бўлса,хозирда 24 хил ноёб хайвон ва 25 хил ноёб қушлар боқилмоқда. 6 йил давомида Африка арслони, Австралия кенгуруси, Жанубий Америка ламаси, Россия олмахони, Хиндистон маймуни, Россия денгиз чўчқаси, Хидистон жайраси, Россия қундузи, Қозоғистон туяси ва бошка хайвонлар, қушлардан Ўрта Осиё лочини, Ўрта Осиё қирғийи, Россия жўрчи куши, Германия товуғи, Ўрта Осиё қаклиги, Хитой беданаси, Ўрта Осиё бургути ва бошка ноёб қушлар хисобига хайвонот боғи фаунаси бойитилди. Хозирги кунда ноёб хайвонлар сони 62та ноёб кушлар 73 тага етказилган. Хозирда Андижон вилоятининг Боғишамол дахасидан доимий хайвонот боғи учун ер майдони ажратиб 2 миллиард 400 миллион сўм маблағ ажратилган. 2017 йил 1-июнда хайвонот боғи тўлиқ ишга туширилиши режалаштирилган. Ноёб хайвон ва қушларни емхашак билан таъминлаш учун Избоскан туманида 12 гектар экин ер майдони ажратилган. Келгусида ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланишни хамдўстлик давлатлари Россия, Америка, Австралия, Арабистон, Хиндистон, Хитой, Корея, Туркия, Малазия, Франция, Германия, Покистон, Жанубий-Шарақий Осиё мамлакатлари хайвонот боғлари Манголия, Таиланд, билан алоқани яхшилаш, улар билан ноёб хайвонларни айрибошлаш, дунё ахамитига эга бўлган хайвонот боғлари тажрибаларини ўрганиш, хайвонот боғи худудидан улкан аквариум, террариум, инсектариумларни қуриш режалаштирилган. Йўқолиб бораётган ноёб хайвон ва қушларни, судралиб юрувчларни кўпайтириш, хамда келажак авлодаларга етказиш, Андижан хайвонот боғини келгусидаги долзарб вазифаларидан бири хисобланади. Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling