Андижон ҳайвонот боғИ
ОҚАВА СУВЛАРНИ ТОЗАЛАШНИ БИОЛОГИК УСУЛЛАРИ
Download 1.14 Mb.
|
biologiya fanining dolzarb muammolari
ОҚАВА СУВЛАРНИ ТОЗАЛАШНИ БИОЛОГИК УСУЛЛАРИН.М. Наралиева, Х.Х.Қўчқарова, М.Хаитова Андижон давлат университети Узбекистон мустакилика эришгандан сўнг экологик ва атроф мухит мухофазасини химоя килиш ва ривожлантиришда давлат сиёсатининг қатор жабҳаларида катта ишлар олиб борилмоқда.Атроф муҳитни илмий билиш жамият ҳаётини тўлиқ ижтимоий иктисодий экологик ташкил этиш зарур бўлиб, бунда инсоният ўз ўзини тартибга солиб ривожланиши мумкинлиги ҳамда бундай ривожланишни барча томонлари табиат қонунларига барқарор ва бир вақтнинг ўзида узгаришларга бой ҳолда мос бўлиши ҳақидаги илмий тасаввурлар асос бўлиб хизмат қилади.Айнан шу холат инсониятни асосий муаммоси бўлиб, унинг мувафаққиятли ечими ер сайёрасида ҳақиқий экологик ҳавфсизликни таъминлайди. Сувга нисбатан экологик талабларга риоя қилиш ноёб эндемик турлар, ноёб ланшафт ўзига ҳос ижтимоий аҳамияти ва эстетик хусусятларига эга бўлган сув экотизимларини ҳимоя қилишнишидир.Табиий сувлар таркибига келиб қўшиладиган оқава сувларнинг ифлосланиш даражаси ва миқдори корхоналарда қайта ишланаётган ҳом ашёнинг ва қўшилаётган турли қўшимчалар турига, технологик жараёнларнинг босқичига боғлиқдир. Ер усти ва оқава сувларни ифлослантирувчи моддалар турлари 150 мингдан ортиқ бўлиб, ҳозирги вақтда улардан фақат 250-300 та бирикмаларни аниқлаш ва зарарсизлантириш усуллари ишлаб чиқилган. Бирок тозалаш иншоотлари самарадорлигининг пастлиги, сув ресурсларидан тартибсиз фойдаланиш, сувни ифлословчи манбалар орасида энг муҳим ўринни саноат ва маиший-коммунал хўжаликдан чиққан оқава сувлар эгаллайди. Асосий сабаби аҳоли яшаш жойларини канализация тармоғи билан ва саноат корхоналарини оқава сувларни тозалаш ишоотлари билан етарли даражада жиҳозланмаганлигидадир. Саноат чиқинди сувларида тирик организм учун хавфли бўлган ҳар хил кислоталар, феноллар, оғир металлар, азот бирикмалари ва бошқа заҳарли моддалар, ёғ, нефть маҳсулотлари мавжуд бўлиб, улар саноат корхоналарида ишлатилган оқава сувлар билан бирга дарё, кўл, сув омборлари ва каналларни ифлослайди. Оқава сувларни биологик усулда тозалашда микроскопик сув ўтларининг яшил массаси билан бойитиш ва бошқа усуллари орқали амалга оширилади. Биологик усулни қўллаш орқали оқава сувларни 80%, органик моддалардан 40%, физик-кимёвий услуб орқали эса 30% тозалаш юз беради. Ўзбекистон Республикасининг иқлим шароитларини ҳисобга олган холда биологик услубни турли туман ва юқори тузилишга эга бўлган сув ўтларини ўстириб сувни тозалаш даражасини 90-99 % га етказиш мумкин. Кумакайда жойлашган Андижон вилоятининг шахар коммуналмаиший оқава сувларини тозалаш аэрация станцяси 1967-йил қуриб ишга туширилган бўлиб,физик,механик ва биологик тозалашга мўжалланган. Умумий майдони 29 га. бўлиб шундан 9 га.ни бино ва иншоатлар эгаллайди. Иншоатнинг лойихавий қуввати суткасига 100 минг куб бўлиб ҳозирги кунда улар суткасига 115-120 минг кубда кунига оқава сувлар келиб тушмоқда яъни иншоат зўриқиб ишламоқда. Мазкур иншоот қурилмалари хизматини ўтаб бўлганлиги сабабли тозалаш самарадорлигини паст эканлигини кўрсатади.Тозаланган оқава сувлар очиқ ҳавза ҳисобланган Қорадарёга келиб тушади. Тозалаш иншоатидаги биологик ҳовузларда оқава сувни тозалаш бир қанча афзалликларни беради.Олиб борилган кўп йиллик илмий изланишлар туфайли қишлоқ ҳўжалиги оқава сувларнинг тозалаш биотехнологиясини самарадор усуллари ишлаб чиқарилади. Булар турли туман ва юқори тузилишга эга бўлган Пистия (Pistia stratotesz), Эйхорния (Еichhornia crassipes olms), Азолла (Azolla corolina wild) ҳисобланади. Оқава сувларни биологик тозалашда ушбу сув ўсимликларидан пистия ўсимлигини танлаб олиб оқава сувларда турли ҳил конценратцияда 25%, 50%, 100% ли суюлтрилган ҳолатида уларни ўсиши ва ҳосилдорлигини аниқланиб натижада турли ва зарарли моддалардан юксак сув ўсимлиги пистия орқали биологик тозалаб, окава сув таркибини яхшилаш самарадорлигига эришилмокда. Атроф-муҳитни, ер ости сувларини заҳарли кимёвий моддалар ва окава сувларни зарарсизлантиришда қўлланиладиган хлор ва унинг бирикмалари миқдорини тўлиқ ёки қисман камайтиради, бу эса окава сувларини биологик тозалаш самарадорлигини беради. Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling