Таълим самарадорлигининг муҳим омили
Download 0.69 Mb.
|
ТАЪЛИМ САМАРАДОРЛИГИНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Калит сўзлар
- Фойдаланилган ва тавсия қилинадиган адабиётлар
ТАЪЛИМ САМАРАДОРЛИГИНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ Ҳамдамов Илҳомжон Маматқулович, Избоскан тумани 10 – мактаб олий тоифали география фани ўқитувчиси Тожибоев Муҳаммаджон Махмудович Избоскан тумани 8 – мактаб география фани ўқитувчиси Калит сўзлар: “Янги Ўзбекистон- мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бошланади”, фанлараро боғланишларга алоҳида эътибор бериш, барча фанлар ўртасида ўзаро узвий боғланишлар борлигини кўрсата олиши, ПИСА – ўқувчиларнинг саводхонлигини баҳолаш, “Вулқон отилишлари” мисолида. Юртбошимизнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига мурожаатномасида мамлакатимиз таълим тизимидаги ютуқ ва камчиликларни, уларни бартараф этиш йўлларини кўрсатиб бериш билан бирга, “Янги Ўзбекистон- мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бошланади”, деган ғоя асосида кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширилишини алоҳида таъкидлаб ўтган. Дарҳақиқат, ҳозирги глобаллашув шароитида шиддат билан ривожланиб бораётган давр мамлакатлар олдига долзарблиги кун сайин ортиб бораётган замонавий талабларни қўймоқда. Устивор мақсадларга эришиш, ривожланган давлатлар қаторидан ўрин олиш учун мамлакатда билимли, замонавий фикрлайдиган юксак салоҳиятли кадрларнинг ўрни беқиёсдир. Ватанимиз келажаги бўлган ёш авлодни замон талаблари асосида ҳар жиҳатдан баркамол қилиб тарбиялашда мамлакатимиз таълим тизимидаги ҳар бир фаннинг ўз ўрни ва аҳамияти бор. Жумладан, география фани ўқувчиларни ватанпарварлик, табиатга тўғри муносабатда бўлиш, унинг бойликларидан оқилона фойдаланиш ва мамлакатни иқтисодий ривожлантириш руҳида тарбиялашда катта аҳамиятга эга. Ҳар бир фанни ўқитишнинг замон талаблари даражасига кўтаришда фанлараро боғланишга эътибор бериш таълим самарадорлигининг муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Ўқитувчи ўқувчиларига ўз фани илмий ва тарбиявий асосларини ўргатиши билан бирга, айрим маълумотларни мукаммал етказишда ўқувчиларнинг бошқа фанлардан олган билимларига ҳам таяниши, барча фанлар ўртасида ўзаро узвий боғланишлар борлигига катта эътибор қаратиши керак. Ўқитувчи дарсларида бошқа фанларга доир айрим маълумотлардан фойдаланиш учун ўша фан ўқитувчилари билан боғланиб, ҳамкорликда иш олиб бориши, ўзига номаълум бўлган инглиз тилидаги сўзлар мазмуни ва моҳиятини англаб олиши лозим. География фани бўйича айрим мавзуларни тушунтиришда шунингдек, амалий машғулот дарсларида географик масалаларни бажариш учун ўқитувчи математика ва инглиз тили фанларига боғланиб иш кўради. Масалан, Уфқ томонларини, ер, қуёш ва сайёраларни инглизча номларини, Суткалик, ойлик, йиллик, ўртача ҳаво ҳароратларини аниқлаш, ҳарорат ва ҳаво босимларини турли баландликларда, ер остида ҳамда, океан тубида ўзгариши, ҳаводаги нисбий намликни, дарёларнинг сув сарфини аниқлаш ва хариталардаги турли жойлар ўртасидаги масофаларни масштаб асосида топиш каби географик масалаларни ечишда математик билимлар талаб этилади. Об – ҳаво элементлари: ҳарорат, босим, намлик, шамол кўрсаткичлари графикларини, релеф горизонталларини, аҳоли сони ва хўжалик тармоқлари маҳсулотлари миқдорлари асосидаги диаграммаларни чизишда албатта геометрия, чизмачилик ва тасвирий санъат фанларига боғланиш зарур бўлади. Турли географик ўлчов асбоблари билан ишлашда, турли фойдали қазилмалар хусусиятлари, ишлаб чиқариш тармоқларидаги жараёнларни, ер шарининг турли қисмларида органик дунёнинг жойлашуви қонунниятлари кабилар ҳақида ўқувчиларга аниқ маълумотларни етказишда физика, кимё ва биология фанларига ҳам боғланиш керак бўлади. Малумки, 1961-йида иш бошлаган Жаҳон Иқтисодий Ҳамкорлик ва Тараққиёт ташкилоти ўтган давр мобайнида молиявий соҳада юзага келган муаммоларнинг ечимини топиш устида изланишлар олиб бормоқда. Айниқса, янги аср остонасида ушбу ташкилот негизида дунё таълимининг асосий бўғини бўлган умумий ўрта таълимни ривожлантириш мақсадида ПИСА – ўқувчиларнинг саводхонлигини баҳолаш бўйича халқаро дастур ишлаб чиқди. Ушбу тадқиқотда 80 дан ортиқ мамлакат жумладан, Ўзбекистон ҳам иштирок этмоқда. Президентимиз фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг 2030 – йилга келиб ПИСА халқаро дастури рейтингида жаҳоннинг биринчи 30 та илғор мамлакатлари қаторига киришига эришиш ҳамда, халқ таълими тизимида таълим сифатини баҳолаш соҳасидаги халқаро тадқиқотларни ташкил этиш асосида таълим сифатини баҳолашнинг миллий тизимини яратиш вазифаси белгиланган. ПИСА ўқувчиларнинг ўқиш –матнни тушуниш, математика ва табиий фанлардан саводхонлигини баҳолашга қаратилган халқаро баҳолаш дастури бўлиб, ўқувчиларнинг мактабда эгаллаган билим ва кўникмаларини ҳаётий вазиятларда қўллай олишларини аниқлашга мўлжалланган. Ушбу дастурда иштирок этаётган мамлакатларда ҳар уч йилда бир марта ПИСА синовлари ўтказиб борилади. Мамлакатимиз мактабларида 2022-йилда халқаро экспертлар иштирокида ўқиш, математика ва табиий фанлар бўйича ПИСА синовлари ўтказилди ҳамда натижалари таҳлил этилди. ПИСА топшириқларининг ўзига хос хусусиятлари шундаки, уларда ҳаётий муаммоли вазиятлар – контекстлар акс этади. Контекстлар уч даражали бўлиб, матн, жадвал, график ва расмларни ўз ичига олади. Қуйида расмли шундай топшириқлардан бирини мисол тариқасида келтириб ўтамиз. “Вулқон отилишлари” матнини ўқинг. Саволга жавоб бериш учун тўғри жавоб вариантини топинг: Дунёнинг кўпгина ҳудудларида вулқон отилишлари ва зилзилалар одамлар ҳаётига хавф солади. 1-харитада вулқонларнинг жойлашган жойи кўрсатилган. 2- харитада зилзилаларнинг жойи кўрсатилган. Ҳар иккала харитада “Оловли ҳалқа” деб номланган ҳудуд кўрсатилган 1-савол “Вулқон отилишлари” матнига қаранг. Саволга жавоб бериш учун жавобни танланг. Қуийдаги харитада вулқон отилишлари ва зилзилаларнинг содир бўлиш эҳтимоллиги энг кам бўлган жойни танланг (ўзингиз танлаган ҳарфга белги қўйинг). Мазкур саволга жавоб бериш учун схематик хариталарда акс этган маълумотларни талқин этган ҳолда, вулқон отилишлари ва зилзилалар энг кам содир бўлиш эҳтимоллиги юқори бўлган жойни, яъни нуқталар энг кам жойни аниқлаш керак. Хулоса қилиб айтиш мумкинки, дарсларда бошқа фанлар билан ўз ўрнида мунтазам боғланиб бориш, ўқувчиларнинг фақат айрим фанларга эмас балки, барча фанларга қизиқишларини оширишга, уларнинг илмий дунёқарашларини комплекс равишда ривожлантириб боришга катта имкониятлар яратади. Фойдаланилган ва тавсия қилинадиган адабиётлар 1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Олий мажлисга мурожатномаси” 30.12.2020 йил 2. ХАЛҚАРО ТАДҚИҚОТЛАРДА ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ТАБИИЙ ФАНЛАР БЎЙИЧА САВОДХОНЛИГИНИ БАҲОЛАШ (Табиий йўналишдаги фан ўқитувчилари, методистлари ва соҳа мутахассислари учун методик қўлланма) «ШАРҚ» нашриёт-матбаа аксиядорлик компанияси бош таҳририяти Тошкент – 2019 Download 0.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling