Toshloq tumani hokimligi minnatdorchilik xati ҳурматли


Download 35.33 Kb.
Sana21.06.2023
Hajmi35.33 Kb.
#1640545
Bog'liq
ТАШАККУРНОМА (3)


Toshloq tumani hokimligi
MINNATDORCHILIK XATI
ҲУРМАТЛИ _________________________________________________
“Илмни қадрланг, илмга интилинг!” шиори остида ўтаётган бугунги сўнгги қўнғироқ тадбирида Тошлоқ туман ҳокимлиги сизни мактабда тахсил олаётган ва жорий ўқув йилида умумий ўрта таълим мактабини тамомлаётган ўқувчиларимиз орасида ўзининг намунали хулқи, илмга чанқоқлиги, жамоат ишларида фаоллиги, барча фанларни аъло ва намунали баҳоларга ўзлаштириб муддатидан олдин дунёнинг энг нуфузли олийгоҳларининг талабаси бўлиш шарафига муяссар бўлган фарзандингиз учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
Ишончимиз комилки, сизнинг фарзандингиз келажакда Янги Ўзбекистон жонажон Ватанимизнинг энг иқтидорли, дунё ҳамжамиятида ўз ўрнини топишида фаол иштирок этадиган фарзандларидан бири сифатида тарихимизнинг зархал саҳифаларида ўз номини қолдира олади.
Сизларга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга файзу барака тилаймиз. Юртимиз тинч, осмонимиз доимо мусаффо бўлсин!

Тошлоқ туман ҳокими А. Джурабаев.



Toshloq tumani hokimligi
MINNATDORCHILIK XATI
Қадрли ____________________________________________!
Сизни мактаб таълимини муваффақиятли тугатиб, мустақил ҳаётга – умрингизнинг янада гўзал ва масъулиятли босқичига қадам қўяётганингиз билан самимий муборакбод этаман.
Туманимиздаги барча умумтаълим даргоҳларида “Илмни қадрланг, илмга интилинг!” шиори остида ўтаётган бугунги “сўнгги қўнғироқ” янграб, қадрдон мактабингиз, меҳрибон устозларингиз билан хайрлашув тадбирлари ўтказилаётган ушбу қувончли ва ғоят ҳаяжонли дамларда Сизга келгуси ҳаётингизда улкан ютуқ ва омадлар тилайман.
«Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан бошланади» деган шиор асосида мактаб таълимини ривожлантириш умумхалқ ҳаракатига айланган кейинги пайтда халқимиз, айниқса, униб-ўсиб келаётган Сиз каби ёшларимиз учун янги Ўзбекистонда улкан имкониятлар яратиб берилмоқда. Республикамиз, жумладан вилоятимизда фаолият кўрсатаётган олий ўқув юртлари, кўплаб касб-ҳунар мактаблари, техникумлар келгусида Сизнинг ўз ихтиёрингиз билан танлаган соҳада етук кадр ва малакали мутахассис бўлишингиз учун хизмат қилади.
Мактабда тахсил олаётган ва жорий ўқув йилида умумий ўрта таълим мактабини тамомлаётган ўқувчиларимиз орасида Ўзингизнинг намунали хулқингиз, илмга чанқоқлигингиз, жамоат ишларида фаоллигингиз, барча фанларни аъло ва намунали баҳоларга ўзлаштирганлигингиз учун туман ҳокимлиги Сизга МИННАТДОРЧИЛИК билдиради.

Тошлоқ тумани ҳокими А. Джурабаев.


ТАШАККУРНОМА
(ота-онага, мактаб маъмурияти номидан)
ҲУРМАТЛИ _________________________________________________
Сизларнинг фарзандингиз ______________________________________
Мактабда тахсил олаётган ва жорий ўқув йилида умумий ўрта таълим мактабини тамомлаётган ўқувчиларимиз орасида ўзининг намунали хулқи, илмга чанқоқлиги, жамоат ишларида фаоллиги, барча фанларни аъло ва намунали баҳоларга ўзлаштириб борганлиги билан ажралиб туради.
Фарзандингиз мактаб педагогик жамоаси ва тенгдош ўқувчилар орасида эътироф этилганлиги, ибрат бўларлик даражадаги хулқи, одоб-ахлоқи, мактаб маъмурияти томонидан ташкил этиладиган тадбирларда фаол иштироки учун “Илмни қадрланг, илмга интилинг!” шиори остида ўтаётган сўнгги қўнғироқ тадбирида шундай фарзанд тарбялаганлигингиз учун мактаб маъмурияти Сизларга ўз ташаккурини билдиради.
Сизларга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга файзу барака тилаймиз. Юртимиз тинч, осмонимиз доимо мусаффо бўлсин!

ТАШАККУРНОМА
(Ўқувчига мактаб маъмурияти томонидан)
Умумий ўрта таълимнинг муқаддас даргоҳи бўлмиш мактабда таҳсил олиш давомида намунали хулқи, дарсларни аъло ва яхши баҳоларга ўзлаштирганлиги, жамот ишларидаги фаоллиги учун
11 синф ўқувчиси ____________________________________
Мактаб маъмуриятининг ушбу
ТАШАККУРНОМАСИ
билан тақдирланади
Сизнинг ҳаётда ўз муносиб ўрнингизни топишингиз учун давлатимиз ва жамиятимиз бундан буён ҳам бор куч ва имкониятларини тўла сафарбар этади.
Устозларингиз ҳамда халқимизнинг ана шундай юксак ишончига доимо муносиб бўлинг, азиз ўқувчимиз!
Мактаб директори: __________________________________
Download 35.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling