3-маъруза электр энергияни гидроелектр стансияларда ишлаб чиқариш


Download 1.1 Mb.
bet1/3
Sana21.02.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1218357
  1   2   3
Bog'liq
3-mavzu uz-assistant.uz



3-МАъРУЗА
ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯНИ ГИДРОЕЛЕКТР СТАНСИЯЛАРДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ
Режа
1. Ўзбекистон Республикасида гидроенергетиканинг ҳозирги ҳолати ва келажакдаги ривожланиш истиқболи
2. Гидроелектр стансиясида сувнинг механик энергиясини электр энергиясига айлантириш
3. ГЕСнинг принсипиал схемаси


1. Ўзбекистон Республикасида гидроенергетиканинг ҳозирги ҳолати ва келажакдаги ривожланиш истиқболи
Мамлакатимиз ҳудуди асосан тоғ олди ва текислик раёнларида жойлашган. Шунинг учун бу ҳудудларда катта ГЕСлар қуришнинг имкони йўқ. Чунки катта ГЕСларни доимий ишлаши учун дарёларга тўғонлар қуриш ҳамда ҳосил бўлган сув омборларида жуда катта сув ҳажмини йиғиш зарур. Натижада жуда катта ҳудудлар сув остида қолиб кетади. Шунинг учун мамлакатимизда асосан мелиоратив тармоқлар(магистрал, хўжаликлараро ва ички хўжалик тармоқларидаги каналлар, коллектор-зовур тизимлари, сув омборлари, сел-сув омборлари, сойлар, булоқлар ва бошқалар)га, ирригация режимида ишлайдиган кичик ва ўрта ГЕСлар қуриб эксплуатация қилинмоқда.
Ҳозирги кунда республикамизда ишлаб чиқарилаётган электроенергия- нинг 84,7 % органик ёқилғилардан фойдаланадиган иссиқлик электростан-сияларида ишлаб чиқарилади. Атиги 14,3 % электроенергия гидроелектро-стансия-ГЕС)лар ёрдамида ишлаб чиқарилади.
Республикамиз аграр мамлакат бўлганлиги ва у арид зонасида жойлашганлиги сабабли, қишлоқ хўжалик экинларидан сунъий суғориш орқали ҳосил олинади. Суғориш сувларини этказиб бериш учун мамлакатимиз ирригация тизимларида, узунлиги 28,6 минг км бўлган 75 дона йирик магистрал ва хужаликлараро каналлар ва улардаги 207 дона улкан гидротехник иншоотлар, 172,2 минг км узунликдаги ички суғориш тармоқлари, ҳажми 20,0 млрд. м3 га яқин бўлган 57 дона сув омборлари ва 25 дона сел-сув омборлари эксплуатация қилинади. Бундан ташқари, тоғ ва тоғ олди ҳудудларда, баланд шаршарали юзлаб сой ва булоқлар мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 майдаги «Ўзбекгидроенерго” акциядорлик жамиятини ташкил этиш тўғрисида” ПФ-5044-сонли Фармони ва «Ўзбекгидроенерго” акциядорлик жамияти фаолиятини ташкиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2972-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 июндаги «Ўзбекгидроенерго” акциядорлик жамияти фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 407-сонли қарори ижросига мувофиқ ташкил этилган.
Ҳозирги кунда “Ўзбекгидроенерго” АЖ тизимида 41 та гидроелектростансия ҳамда 1 та шамол энергетик қурилмаси фаолият юритиб келмоқда. Бугунги кунда, Жамият ва тизим корхоналаримизда 13 минг нафарга яқин ишчи-ходимлар самарали меҳнат қилмоқда.
2020 йилда Жамият томонидан 6 млрд. 550 млн. кВт.с. электр энергияси ишлаб чиқарилиши режалаштирилган. Шунингдек, 188 млн. АҚШ долларига тенг инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилмоқда.
“Ўзбекгидроенерго” АЖ томонидан 2020 йилда жами 164 МВт қувватга тенг бўлган 7 та объектнинг ишга туширилиши белгилаб олинди. Натижада, тизимдаги умумий электр энергия ишлаб чиқариш кўрсаткичлари қарийб 467 млн. кВт.с га ортади.
Хусусан, умумий қуввати 110,3 МВт ва қиймати 130,2 млн. АҚШ долл. бўлган 3 та янги қурилиш лойиҳаси, яъни қуввати 26,5 МВт бўлган Қамчиқ кичик ГЕСини қуриш 2020 йилнинг март ойида, қуввати 37,4 МВт бўлган Зарчоб 1 кичик ГЕСини қуриш июл ойида, қуввати 8,2 МВт бўлган Камолот ГЕСини қуриш ва қуввати 38,2 МВт бўлган Зарчоб 2 кичик ГЕСини қуриш лойиҳалари 2020 йил декабр ойида ишга тушиши режалаштирилган.
Шунингдек, умумий қуввати 54 МВт ва қиймати 104,9 млн. АҚШ долл. бўлган 4 та лойиҳа, яъни июн ойида ишга тушириладиган Қуйи-Бўзсув ГЕСлар каскади (ГЕС-14) ва Қодирий ГЕСлар каскади (ГЕС-3), октябр ойида ишга тушириладиган Тошкент ГЕСлар каскади (ГЕС-9) ва ноябр ойида ишга тушириладиган Шаҳрихон ГЕСлар каскади (ЖФК-2) гидроелектростансиялари модернизация қилиниб, қўшимча 10 МВт қувват яратилади.

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling