3-маъруза электр энергияни гидроелектр стансияларда ишлаб чиқариш


Download 1.1 Mb.
bet3/3
Sana21.02.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1218357
1   2   3
Bog'liq
3-mavzu uz-assistant.uz

3. ГЕСнинг принсипиал схемаси
ГЕСнинг принсипиал схемаси 3.4- расмда тасвирланган.
ГЕСлар қуриладиган жойларда табиий шароитларнинг турличалиги уларда ўрнатилувчи турбиналарнинг тузилишларини турлича бўлишини белгилайди. Турбиналарнинг қувватлари бир неча киловаттдан юзлаб мегаваттларгача, айланиш частоталари эса, 162/3 дан 1500 айл./мин. гача ўзгаради.
Сўнгги 30-40 йил давомида айрим ГЕСларда горизонтал қобиқли агрегатлар ҳам қулланилмоқда. Бундай агрегатларнинг электр генератори атрофидан сув оқиб ўтувчи герметик ёпилган қобиқнинг ичида жойлаштирилади. Гидравлик шароитларнинг яхшилиги ҳисобига бундай агрегатларнинг ФИК 0,95-0,96 дан каттадир.
Текис ҳудудларда оқувчи дарёларда тўғонли ГЕСлар иккита турга бўлинади: ўзан ва тўғонорти ГЕСлар. Одатда напор 30 м гача бўлганда стансиянинг биноси дарёнинг ўзанида қурилиб, улар тўғон сингари напорни ўзига қабул қилади. Бундай ГЕСлар ўзан ГЕСлар деб юритилади. Напор 25-30 м дан катта бўлган ҳолларда стансиянинг бироси тўғоннинг ортида қурилади. Бундай ГЕСлар тўғонорти ГЕСлар деб юритилади.
ГЭСлар қувватига боғлиқ ҳолда бир неча турга бўлинади. Булар

  • катта қувватли – 25 МВт ва ундан юқори;

  • ўртача қувватли – 5 МВтдан 25 МВтгача;

  • кичик ГЕСлар – 1000 кВтгача қувватли ГЕСлардир.

ГЕСнинг қуввати сув оқимининг босими ва ГЕСнинг ФИКга боғлиқ. Бу эса, ўз навбатида, табиат қонунларига мос ҳолда сув миқдорининг доимий ўзгариб туриши, фасл ўзгариши ва бошқа бир қанча сабабларга боғлиқ. Шу сабабли ГЕСларнинг иш ҳолатларини режалаштириш ва бошқариш йиллик, ойлик, ҳафталик ва суткалик сиклларда амалга оширилади.
Синов саволлари

  1. Ўзбекистон Республикасида гидроенергетиканинг ҳозирги ҳолати қанақа?

  2. Ўзбекистон Республикасида гидроенергетиканинг келажакдаги истиқболли лойиҳаларни айтиб беринг?

  3. ГЕСларда ҳосил бўлган қувват нималарга пропорсионал?

  4. Актив ва реактив турбиналарни бир-биридан фарқи нимада?

  5. ГЕСнинг принсипиал схемаси асосида уни ишлашини тушунтиринг?


Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling