Андижон давлат тиббиёт институти ҳузуридаги


глаукомани эпидемиологияси ва профилактикаси хусусиятлари»


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/51
Sana07.04.2023
Hajmi1.59 Mb.
#1340508
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   51
Bog'liq
Зохиджон автореферат оригинал

глаукомани эпидемиологияси ва профилактикаси хусусиятлари» деб номланган 
олтинчи бобида Фарғона вилоятининг узоқ умр кўрувчилар популяциясида глаукомани 
эпидемиологияси ва профилактикаси хусусиятларини аниқлашга бағишланган тадқиқот 
натижалари келтирилган. Олиб борилаётган тадқиқотлар мушохидаси кўрсатадики глаукома 
профилактикасига оид янги технологияларни яратишга эхтиёж йилдан–йилга ошиб 


23 
бормоқда. Бунинг асосий сабаби, дунё бўйлаб, янги доривор препаратларни ишлаб чиқишда 
ва ўта замонавий жарроҳия йўли билан даволаш технологияларни яратишда эришилган 
ютуқларга қарамасдан, глаукомадан кўр бўлиб қолишни йил сайин ортиб кўпайганлиги 
хисобланади. Бундай шароитда касалликни эпидемиологик тадқиқотларда барвақт аниқлаш 
ва ахолини ижтимоий-хавф гуруҳларига ажратиш хамда бунга монанд табақалаштирилган 
профилактика асосларини яратиш ва амалга ошириш алохида аҳамиятга эга бўлади. 
Шундагина глаукомани «тузалмайдиган касалликлар» рўйхатидан чиқариш мумкин бўлади 
ёхуд кўрув нервининг глаукоматозли атрофияси йўлини тўсиш ва тўхтатишни бирдан бир 
ягона йўли топилади. Бунинг учун, энг аввало, глаукома ҳақида аниқ скринингли илмий 
маълумотлар (тарқалиши, худудий хатар омиллари ва келиб чиқиш механизмлари ҳақида) 
керак бўлади. 
Айниқса, нафақат мамлакат, вилоят ва туман кўламида балки оила ёки махалла 
доирасида қамраб олиниб ахолини эпидемиологик тадқиқ қилиш натижалари қимматли 
бўлади. Чунки, мана шу худудий (чегараланган) тор кўламда хам глаукома преваленси 
кўрсаткичлари фарқланиши ва профилактика натижасига ижобий ёки негатив таъсир 
ўтказиши мумкин бўлади. Шулардан келиб чиқиб эпидемиологик тадқиқотни Фарғона 
водийсининг барча вилоятларни узоқ умр кўрувчи ахоли орасида давом этдирдик ва 
глаукомага оид эпидемиологик шароитларни ўргандик. 
Геронт ёшида бўлган Фарғоналикларни барчасида глаукома изолирланган холда 
тасдиқланмади, балки уни бир ёки бир неча бошқа кўз касалликлари билан (катаракта, кўз 
яллиғланиш касалликлари, миопия ва х.к.) қўшилишиб (офтальмокоморбидлик) келиб 
чиқиши ва авжланиб бориши маълум бўлди.
Аён бўлди-ки, глаукомани офтальмокоморбидлик (ГОК) билан қўшилишиб 
шаклланиши Фарғонани геронт популяциясида 100,00 + 0,00 % тарқалиш частотаси билан 
таъсисланади. Худди шундай, тафовутсиз, 100,00 + 0,00 % тарқалиш частотаси билан ГОК 
эркак – геронт ва аёл – геронт популяцияцияда қайд қилинади (СИ). 
Аёл ва эркакларда хамда жами геронт популяцияцида таҳлил қилиб чиқилганда хам – 
барча ёш гуруҳларида – 90 – 94, 95 – 99 ва ≥ 100 дан ошганларда ГОК – 100,00 + 0,00 % 
тарқалиш даражаси билан ифодаланиб кузатилади (СИ). 
Демак, глаукома ёш ўтиши билан кексаликка “соя бўлиб” шаклланадиган касаллик деб 
мутлоқ хулоса қилишга асослар етарли эмас. Кексаликда ва асосан геронт ахолида 
глаукомани келиб чиқиши учун “таянч майдон” ёки асосий хатар омили бўлиб, бизнинг 
тадқиқотмиз натижалари бўйича, офтальмокоморбидлик кўзга ташланади. Профаол тизимни 


24 
жорий этиш геронт ёшдаги инсонларни глаукомадан сақлаб қолиш имкониятини оширади 
деб хулоса қилиш мумкин бўлади. 
Глаукомани барча турларини, глаукома хуружини эркак ва аёлларда жамлаб олинган 
таълимотларга статистик ишлов берилди, умумлаштирилган холда Фарғона геронт 
популяциясида глаукома эпидемиологиясини умум тавсифи баҳоланди хамда гендерлик ва 
ёшга боғлиқ хос ўзгартиришлари ўрганилди (5- жадвал). 

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling