Етуклик даврининг биринчи ва иккинчи босқичидаги шахснинг пхихолог хусусиятлари режа
Download 0.84 Mb.
|
ЕТУКЛИК ДАВРИНИНГ БИРИНЧИ ВА ИККИНЧИ БОСҚИЧИДАГИ ШАХСНИНГ ПХИХОЛОГ ХУСУСИЯТЛАРИ
ЕТУКЛИК ДАВРИНИНГ БИРИНЧИ ВА ИККИНЧИ БОСҚИЧИДАГИ ШАХСНИНГ ПХИХОЛОГ ХУСУСИЯТЛАРИ РЕЖА:1.Ёшлик даври 2. Ёшларнинг мехнат фаолияти Ёшлик даври 23-28 ёшлардан иборат бўлиб, бу дарвнинг ўзига хос бўлиб, бу даврнинг ўзига хос хусуиятларидан бири ижтимоий ҳаётнинг барча жабахаларида камолга эришган шахс сифатида фаол иштирок қилиш ва ишлаб чиқаришда мехнат фаолиятини амалга оширишдан иборатдир. Ёшларнинг мехнат фаолияти қуйидаги учта муҳим белгиси билан бошқа ёш даврлардан фарқланади: Мутахассисликнинг мохиятига, ишлаб чиқариш шарт-шароитига, меҳнат жамоаси аъзоларининг хусусиятига мослашиш (кўникма)- мехнат фаолиятининг дастлабки йиллари (таъминан1 йилдан 3 йилгача) жамоада ўз ўрнини топиш ва қадр қимматга эришиш;Мутахассис сифатида ўзини такомилаштириш учун ижодий изланишни амалга ошириш ёки касб-корлик махоратини эгаллаш;Махорат сирларидан фойдаланиш, ташаббус кўрсатиш, ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда ижтимоий етукликни намойиш қилиш ёки ижод фаолиятидаги барқарор ижод босқичида бир текис 10 йиллаб ишлаб сифатли махсулот яратиш намунасини кўрсатиш. Юқоридаги босқичлар барча касбкор эгаларига хос бўлса-да, лекин ишлаб чиқаришга эртароқ ва кечроқ кириб келган одамлар ўртасида ёш жихатдан тафовут мавжуд бўлади. Масалан, касб-хунар коллежларини тамомлаган йигит-қизлар ўз мехнат фаолиятини олий маълумотли ёшлардан олдин бошлайдилар, бироқ улар ҳам мазкур босқичларни босиб ўтишлари шарт. Хозирги мутахассисларнинг кўпчилиги ўқув юртларидаги назарий билимлар билан амалий кўникмалар ўртасида узилиш мавжудлиги сабабли мустақил фаолиятнинг дастлабки кунларидан бошалаб қатор қийинчиликларга дуч келадилар. Бу қийинчиликлар ўз мохиятига кўра 3 хилдир: а) ижтимоий қийинчиликлар: нотаниш муҳитни шарт-шароитлари, шахслараро муносабатларлар, мехнат жамоасининг савияси, ундаги кишиларнинг характер хислатлари, ишлаб чиқариш жамоасининг қадриятлари, маънавияти, анханалари ва хаказо; б)билим ва билимга оид қийинчиликлар: махсус ўқув юртида олган билимларидаги узилишлар, савиянинг чекланганлиги, ижодий изланиш фаолиятининг заифлиги, ташаббускорликнинг етишмаслиги ва бошқалар; в) мутахассислик билан боғлиқ ўзига хос қийинчиликлар, ишлаб чиқаришнинг мохияти, хусусияти, технология, қурилмалар, асбоблар, амалий кўникманинг бўшлиги ёки улар билан етарли даражада танишмаганлик, касбнинг иқтисодий негизини тўла англаб етмаслик, хавфсизлик техникаси муаммолари олдида лол қолиш. Кишиларда кўриш майдони чегараси хусусиятини ўрганган Л.Н.Кулешова ва М.Д. Александровалар 18-35 ёшлардаги хайдовчиларда унинг уч хил: нормадан ортиқ 11%, нормада 47%, қолгаларида эталон бўйича нормадан кам бўлишини таъкидлайдилар. 23-28 ёшгача даврда қатор функциялар даражасининг ўзгариши, такомилашуви: кўриш майдонининг кўлами, кўз билан масофани чамалаш, фазовий тасаввур, билиш даражалари; англаш, диққат ва идрокнинг яхлитлиги ҳамда ўзгармасликнинг ўсиши бошқа фаолият ва кўриш таъсирчанлиги, қисқа муддатли кўриш хотираси ёки мустахкамланиши намаён бўлади: 22-25 ёшларда 2 хил омиллар доираси вужудга келади ва улар мнемологик ва аттенционал мажмуасидан иборат бўлади. Етуклик даври Катталик Раҳнамолик, Ғамхўрлик, Донишмандлик Хомийлик Бошқа ёш даврларидаги каби мазкур даврда ҳам муайян даражада инқироз бўлади. Бу даврда инсон қандай ишларни амалга оширишга, қайси имкониятлардан фойдаланмагани, айрим хатолар, тушунмовчиликлар сабабли, кўнгилсизликлар вужудга келганини англай бошлайли. Ўзига ўзи хисоб бериш шу даврнинг муҳим психолгик хусусиятидир. Организмдаги айрим ўзгаришлар, умрнинг тез ўтиши, кишини қаттиқ ташвишга ва изтиробга солади. У бундан кейинги ҳаётнинг ҳар бир дақиқасидан унумли фойдаланишга қарор қилади. Айрим орзу истакларини амалга ошириш учун жисмоний ва руҳий имкониятлари етишмаслигини англаш унинг психикасида «турғунлик» туйғусини вужудга келтиради. Бунинг асосий сабаби 33-35 ёшларда мнемологик-аттенцион мажмуа тубдан қайта қурилишидир. Яхлит мнемологик марказнинг мнемик (хотира) ва мантиқий (тафаккур) қисмларига ажралиши рўй беради. Этукликнинг турли даврларида камол топиш жабҳаларининг ўзаро муносабатини тадқиқ қилган Б.Г. Ананъев лабараториясида ходимлари 29-32 ёшларда функционал даражанинг ошиши 46,2 барқарорлашуви 15,8 функционал даражанинг пасайиши 38,,0, 33-35 ёшларда 11,2, 33,3%, 55,5% ташкил қилишни аниқлашган Мазкур ёш даврнинг ўзгарувчанлигини инсоннинг биологик,ижтимоий ва тарбиявий омиллари (ирсий аломат, ижтимоий муҳит, узлуксиз тарбиявий таъсир) белгилайди. Ю.Н.Кулюткин бир хил даврдаги одамларда ҳар-хил жараёнлар, холатлар, хоссалар, хусусиятларнинг ўсиши, ўзгариши баравар эмас, балки уларнинг бировдан олдин хотира, кейин тафакур, бошқа бировда аксинча, ривожланишни, бир психик жараённинг заифлашуви, иккинчисини жадал суръат билан ўстиришини ўқтиради. Download 0.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling