Andijon davlat tibbiyot instituti farmatsevtik fanlar kafedrasi
Download 7.12 Mb.
|
Farmatsevtik texnologiya majmua
- Bu sahifa navigatsiya:
- Rp: Zinci oxydi 20,0 Talci 20,0 Glycerini 30,0 Aquae purificatae 10 ml
- Rp: Sulfiris praecipitali 7,0 Aсidi salicylisi
2.12. Таркибида эримандиган қаттиқ дори моддаси 3% ва ундан юқори бўлган суспензиялар, шунингдек эмульсиялар, концентрацияси қандай бўлмасин оғирлик бўйича тайѐрланади.
Мнсол: Rp: Zinci oxydi 20,0 Talci 20,0 Glycerini 30,0 Aquae purificatae 10 ml Аввал флаконга 30 г глицерин ўлчаб солинади, сўнгра ҳовончада 20г рух оксиди майдаланиб, тальк билан аралаштирилади ва флакондаги глицериндан 20 г га яқини қўшилиб, яхшилаб аралаштирилади (дисперслантирилади). Аралаштириш давомида оз-оз миқдорда 50 мл гача тозаланган сув қўшилади. Қолган сув билан суспензия ҳовончадан ювилиб флаконга туширилади. Тайѐр дори турининг оғирлиги 170 г. Мисол: Rp: Sulfiris praecipitali 7,0 Aсidi salicylisi 2,0 Streptocidi 3,5 Camphorae 3,5 Glycerini 5,0 Spiritus aethylici 50 ml Solutionis Aсidi borici 3% 50ml Ҳовончада 3 г стрептоцид, 7 г олтингугурт глицерин ѐрдамида майдаланади ва 12,5 г тозаланган сув қўшиб аралаштирилади. Ҳовончадаги массани 37,5 г 4% ли борат кислотаси ѐрдамида ювиб, флаконга туширилади. Унинг устига 90% спиртда олдиндан эритиб қўйилган салицил кислотаси ва камфоранинг эритмаси солинади, сўнг яхшилаб аралаштириб флаконни оғзи беркитилади. Суспензияннпг миқдори 112.41 г. Таркибида эфир ѐғларн сақланган суюқ дори воситалари (новшадил-арпабоднѐн томчилари, кўкрак зликсири, цитрал эритмаси, ялпиз настойкаси ва бошқалар) суспензия ѐки эмулъсияга шарбат (сироп) ѐрдамида (агар у рецептда бўлса) ѐки эритманинг суюқ дори воситасига тенг қисмига аралаштириб, кейин умумий қисмга қўшиб юборилали. Бензилбензоат эмульсиянинг тайѐрлаш усуллари:
1, 2, 3 сонли рецептларда кўрсатилган бензилбензоат эмульсияси қуйидагича тайѐрланади: ҳовончада калийли совун белгиланган миқдордаги иссиқ тозаланган сув (I) билан аралаштирилади. Сўнг аста-секин бензилбензоат қўшиб, яхшнлаб эзиб аралаштирилади. Тайѐр бўлган ушбу бирламчи эмулъсияни иссиқ сувнинг (II) қолган миқдори билан суюлтирилади. Эмульсияни икки қават докадан сузиб ўтказилади ва совигандан кейин унинг ҳажми сув билан 100,0 г етказилади. Эмульсиялар фильтр қоғозидан ўтқазилмайди, чунки фильтр қоғоз ѐғ томчиларини ушлаб қолади. 4, 5 сонли рецептларни тайѐрлаш учун алоҳида ҳовончада калийли совуннинг 5,5 мл (10% эмульсия) ѐки 10,5 мл (20% эмульсия) иссиқ тозаланган сув-(I) билан тайѐрланади. Фарфор идишда 1,0 г Т-2 эмульгатори оловда эритилади ва 10 мл иссиқ сув билан аралаштирилади. Ушбу икки эмульгаторни ҳовончада қўйиб, керакли миқдордаги бензилбензоат билан эзиб аралаштирилади ва иссиқ сувни (II) қолган қисми қўшилади ва бундан кейии тайѐрлаш усули 1,2,3 сонли роцептда кўрсатилганидек давом эттирилади. 6 сонли рецептни тайѐрлаш учун 2,0 г ҳўжалик совуни устига 18 мл иссиқ сув (I) қуйилади. Тайѐрланган совуннинг 10% эритмасини белгиланган миқдордаги бензилбензоат билан эзиб аралаштирилади ва бундан кейин тайѐрлаш усули 1,2,3 сонли рецептда кўрсатилганидек давом эттирилади. Download 7.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling