Маҳаллий ноорганик хом ашёлар ва саноат чиқиндилари асосида битум-полимер эмульсиялар олиш имкониятлари


Download 13.61 Kb.
Sana13.01.2023
Hajmi13.61 Kb.
#1090053
Bog'liq
Жуманиёз тезис


МАҲАЛЛИЙ НООРГАНИК ХОМ АШЁЛАР ВА САНОАТ ЧИҚИНДИЛАРИ АСОСИДА БИТУМ-ПОЛИМЕР ЭМУЛЬСИЯЛАР ОЛИШ ИМКОНИЯТЛАРИ

Жуманиёзов Ж.Ш


УрДУ Кимёвий технологиялар факултети магистранти

Аннотатсия: Ушбу мақолада ёғ-мой саноати чиқиндиси бўлган госсипол смоласи, турли ноорганик тўлдиргичлар ва бошқа маҳаллий хом ашёлар ва саноат чиқиндиларидан фойдаланиш орқали битум полимер эмульсиялар олиш ва чиқиндилардан самарали фойдаланиш.


Долзарблиги: ҳавола қилинаётган ушбу ишнинг долзарблиги маҳаллий хом ашёлар ва чиқиндилар асосида бардошли, тежамкор, экологик тоза ва технологик жихатдан юқори бўлган қурилиш сохасида ишлатиладиган битум-полимер эмульсиялар яратиш ҳозирги кунда муҳум аҳамиятга эгадир. Ҳозирги кунда қурилиш сохасида қўлланиладиган иссиқ технологияли битумлар энергияни кўп талаб қилганлиги ва хафсизлик жихатидан мукаммал эмаслилиги туфайли совуқ технологияли битум-полимер эмульсияларидан фойдаланиш анча долзарб бўлиб қолди.
Битум-полимер эмульсиялардан фойдаланиш қуйидаги афзалликларга эга: бириктирувчи сарфи 20-40% га камайади, йўлларни қуриш мавсуми узаяди,намли муҳитларда фойдаланиш имконини беради, энергия жиҳатидан тежамкор ва қўллаш сохасида ҳавсиз.
Ушбу ишнинг мақсади ёғ мой саноати чиқиндиси госсипол смоласига маҳаллий ноорганик хом ашёлар ва ноанъанавий ресуслар киритиб, стандарт талабларига мос келувчи, иқтисодий жихатдан тежамкор, технолагик жихатдан ҳавсиз ва ҳар тамонлама қулай битум эмульсиялар технология-ларини кенг ишлаб чиқаришга тадбиқ қилишдан иборат.
Илмий адабиётлар тахлилига кўра Россия ва МДХ давлалатларида ишлаб чиқарилаётган битумларнинг 70% га яқини замонавий бозорнинг ассортименти ва сифатига жавоб бермаслиги, улардан қилинган асфальт йўллар кўпи билан 4-5 йил хизмат қилиши аниқланди. Нефть таркибида парафинли бирикмаларнинг кўплиги битум кўрсатгишларининг стандарт талаблардан шетга шиқишига, аксинша ,ароматик углеводородлар миқдорининг юқорилиги сифатнинг ошишига олиб келиши аниқланди. Шу билан бирга Республикамиз иқтисодиятида йилига камида 500 минг тонна битум этишмаслиги ўрганилди. Ҳозирги кунда ишлаб турган қудуқларидан олинаётган нефтьлар таркибида парафинлар миқдорининг кўплиги сабабли сифатли битумлар олиш имкониятлари шеклаши ҳамда нефть зоҳиралари-нинг кундан кунга камайиб кетаётгани, ноананавий янги турдаги хом ашё-лар асосида битумлар олишнинг илмий - технологик асосларини яратиш ва амалиётга кенг тадбиқ қилиш зарурлигини ва долзарблигини тақоза қилади. чиқиндиларни маҳаллий ресурслар асосида битум эмульсияларини барча ко’рсаткишлар бо’йиша чидамли, қо’йилган талабларга жавоб берувши, ҳар томонлама қулай ва арзон материалларнинг янги турларини излашдир.
Битум эмульсиясини тайёрлаш жараёни қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
- сувли фазани тайёрлаш (эмулсификатор эритмаси);
- битум фазасини тайёрлаш (битумни қабул қилиш ва тайёрлаш);
- Коллоид тегирмонда битум ва сув фазасини аралаштириш (силлиқлаш).
Тадқиқодларда Госсипол смоласини 200-220°С гача қиздириб турли миқдорларда (1 дан 5 % гача) CаО аста секинлик билан қўшилди ва гомаген масса ҳосил қилингандан сўнг Зейинбулоқ Тальк-магнезитини 700,750,800°С ларда 2 соат мабойнида куйдирилган турли нисбатларда 1,2,3,4,5,6% массага киритилди ва анион ва катионик усулларда битум эмульсиялар намуналари олишга киришилди. Аниёник усулда дастлаб танлаб олинган битумни 120°С гача қиздириб ва эмулсификатор сувли эритмасини 60-90°С гача қиздириб, битумга 10.20.30.40.50 % миқдорларда эмулсификатор сувли эритма 3000 айлана /минутда доимий аралаштириб турган ҳолда қўшиб борилди. Эмулсификатор сувли эритмасини тайёрлашда сувга турли нисбатлардаги анион ва катионик сирт фаол моддалар ва стаблизатор сифатида турли миқдорларда CаCl ёки Na3PO4 ва бошқа қўшимчалар қўшилди.
Магистраль ё'лни қуриш пайтида асфальтбетон қатламларини ётқизишдан олдин пастки ва юқори таглик қатламларини тозалаш учун битум-эмульсия ЭБК-1 катионли битум эмульсиясидан фойдаланилади.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Курамбаев Ш.Р., Жуманиязов М.Ж., Жабберганов Ж.С. Чиқиндилардан қурилиш битуми олишнинг такомиллашган технологияси // Табиий фанларнинг долзарб муаммолари И: Илмий мақолалар тўплами. - Хива, УзР ФА Хоразм Маъмун академияси, 2008.- Б.
2. Макаров Д.Б., Мурафа А.В., Хозин В.Г. Новые битумно-водные
эмульсии на анионных эмульгаторах// III Международно-практическая конференция-школа-семинар молодых ученых, аспирантов и докторантов, посвященная памяти В.Г. Шухова «Современные проблемы строительного материаловедения»: Материалы докладов. Часть 1.- Белгород, 2001.- С.71-75.
3. Макаров Д.Б., Мурафа А.В., Хозин В.Г., Способ улучшения
структуры и свойств водно-битумных асбестовых мастик// Тезисы докладов областной 58-й научно-технической конференции «Исследования в области архитектуры, строительства и охраны окружающей среды», 9-13 апреля 2001г.- Самара, 2001.- С.34-36.
Download 13.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling