Андижон давлат университети Ахборот-ресурс маркази ҳодимлари ўртасида
Download 17.56 Kb.
|
АРМ йиғилиш баённомаси 3
- Bu sahifa navigatsiya:
- КУН ТАРТИБИ: АРМнинг http://kutubxona.adu.uz/ "Электрон кутубхона" веб-сайтига ўзбек ёзувчилари асарлари муаллифнинг рухсатисиз қўйилганлиги ҳақида
- Йиғилиш қарор қилади: http://kutubxona.adu.uz/
Андижон давлат университети Ахборот-ресурс маркази ҳодимлари ўртасида ўтказилган йиғилиш Б А Ё Н Н О М А С И 16.03.2023 й. Андижон шаҳри Қатнашдилар: Ахборот-ресурс маркази директори З.М.Эгамбердиев, директор ўринбосари И.Э.Ғоппорова ва бўлим мудирлари, етакчи мутахассислар ва кутубхоначилар. КУН ТАРТИБИ: АРМнинг http://kutubxona.adu.uz/ "Электрон кутубхона" веб-сайтига ўзбек ёзувчилари асарлари муаллифнинг рухсатисиз қўйилганлиги ҳақида: Йиғилишни АРМ директори З.М.Эгамбердиев очиб, Ахборот технологиялари бўлимининг собик дастурчи оператори хозирда Хорижий ахборот-ресурслари бўлими мудири Азизбек Алиев томонидан ташкил этилган, мазкур http://kutubxona.adu.uz/ "Электрон кутубхона" веб-сайти Андижон вилояти адлия бошқармаси Интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан интеллектуал мулк соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни нотўғри ва зиддиятли қўллаш амалиёти юзасидан мониторинг ўтказилганда Ўзбекистон халқ ёзувчилари Одил Ёқубов, Ўткир Ҳошимов ва бошқа ёзувчилар қаламига мансуб асарлар ёзувчи ёки уларнинг қонуний меросхўрларининг розилигисиз жойлаштирилгинлиги аниқланиб дастлабки огоҳлантириш берилганлиги юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди. Шундан сўнг, Ахборот-ресурс марказининг директор ўринбосари И.Э.Ғоппорова сўзга чиқиб қонунчиликда белгиланган “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида” ги қонуннинг 35-моддаси ва бир қатор белгиланган ҳуқуқий нормалар хақида маълумотлар берди. Йиғилиш сўнгида http://kutubxona.adu.uz/ платформаси дастурчи ва администратори А. Алиев томонидан Андижон вилоят адлия бошқармаси 12/1-1/75-сонли тақдимномасига асосан юқорида келтирилган муаллифларнинг жами 13 номдаги асарлари АРМ "Электрон кутубхона" веб-сайтидан ўчириб юборилганлиги хақидаги маълумот тақдим этилди ва барчага бундан буён муаллифнинг рухсатисиз ёки шартномасиз бирон электрон ресурсни жойлаштирилишига йўл қўйилмаслик лозимлиги қатъий тушунтирилди. Йиғилиш қарор қилади: http://kutubxona.adu.uz/ "Электрон кутубхона" веб-сайтини мунтазам назорат қилиш электрон ахборот ресурслари бўлими мудири О. Муҳаммаджонов зиммасига юклатилсин. АРМ ходимлари норасмий канал ва сайтлардан ресурсларни тўплаш ва тарқатиш ишларини рахбарият рухсатисиз амалга ошириш ман этилсин. Ахборот-ресурс марказидаги http://kutubxona.adu.uz/ "Электрон кутубхона" веб-сайти бўйича фойдаланувчиларга кенг тушунтириш ишлари олиб борилсин. АРМ директори: З.М.Эгамбердиев Download 17.56 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling