Андижон Давлат Университети, Физика –математика факультети ўқитувчилари А. Абдурахимов, Х. Мадаминов лар томонидан ёзилган “Физика астрономия тарихи” фанидан маъруза матнларига
-маърузани ўрганишни такомиллаштирувчи саволлар
Download 415 Kb.
|
Физика хам астрономия тарийхы материаллары
- Bu sahifa navigatsiya:
- 7 – маъруза Физиканинг баъзи бир сохаларини ривожланиши. Режа
- Адабиётлар
6-маърузани ўрганишни такомиллаштирувчи саволлар:
И.Ньютоннинг “Натурал фалсафани ўрганишнинг илмий асослари” асарини қисқача мазмунини айтиб беринг? Ньютон ва Гук уртасида фанни тушинтиришда қандай қарама-қаршилик мавжуд эди? Нима сабабдан Ньютон Англия “Монетниный двор”ининг директори этиб тайинланган? И.Ньютон қабри устидаги тошга қандай ёдгорлик сўзлари ёзилган? 7 – маъруза Физиканинг баъзи бир сохаларини ривожланиши. Режа: XVIII-XIX – аср олимлари томонидан классик механиканинг ривожланиши. Термодинамик модда тузилиши хақида тушунча. XVII-XVIII асрларда термометриянинг ривожланиши. Классик термодинамиканинг шаклланиши. Адабиётлар: Б.И. Спасский Истории физики. 134-148 бетлар. Б.И. Спасский Вопроси методологии и историзма в курси физики в средней школе. 27-48 бетлар. П.С. Кудрявцев Курс истории физики. 125-135 – бетлар. Ишлаб чикаришнинг юксак ривожланиши XVII-XIX асрларда асосан классик механиканинг ривожланишига сабаб бўлди. Эйлер, Даламбер, Логранжларнинг математикадаги ишлари аналитик механиканинг ривожланишига асос бўлди. Шу билан бир қаторда оптика ривожланди. Лекин механикадек ривожланар, хаётий талаблар электр ва магнитизмнинг хам ривожланишига асос бўлди . ХVIII асрга келиб механика мустақил фан сифатида ривожлана бошлади ва шакл топди. Ньютоннинг бутун олам тортиш кучини ўрганилгандан сўнг, Ньютоннинг давомчилари бу тортишиш кучлари хатто ер сиртидаги жисмлар орасида ҳам мавжудлигини аниқлашди. Бутун олам тортишиш кучини билгандан сўнг, унинг ўз ўқи атрофида айланиши Галлилейнинг нисбийлик назарияси инерциал саноқ системаси бўйича тушунтириб бериш қийин бўлди, чунки Галлилей нисбийлигида харакатдаги жисм текис тўғри чизиклик хақида эди. Буни француз олими 1855 йили Фуко маятник орқали тушунтиради. Бу Парижда залда ўтказилган тажриба ернинг ноинерциал харакати бўлиб ернинг ўз атрофида айланишининг исботи эди. Механикада масса тушунчаси ҳам ХIХ асрнинг ўрталаригача турлича тахмин қилинди. Нъютоннинг фикрича модда миқдори ва масса – булар синонимлардир. Кўпгина олимлар модда миқдорини массани тушунтиришда мазмунсиз деб қарашди ва массани илмий талқин қилолмайди деб тушунишди. Лекин Нъютонни масса модда микдори эканлиги, у модданинг хажми ва зичлиги орқали идеуалланиши классик механика учун асослидир. Куч тушунчаси шаклланиши хам жуда қадимий бўлиб, уни тушунтиришда хар хил тушунчалар мавжуд эди. Айримлари бир жисм иккинчи жисм харакати натижасида таъсир қилади, яъни биринчи жисмга иккинчи жисм куч билан таъсир қилади деб тушунтиради. Бошқа хиллари куч жисмнинг ўзида мавжуд бўлади ва бошқа жисмга таъсир кўрсатади деб тушунтиради. Яна бирида таъсир кучлари предметларда ташқи таъсир ва ички таъсирда бўлади деб тушунтирган. Куч тушунчасини шакллантиришда Аристотелнинг хам ўрни катта эди. Ньютон кучларни тўртга бўлиб, ўзаро таъсир кучи, босим кучи, марказга интилма кучларга бўлади ва кучга қуйдагича таъриф беради .«Жисмга таъсир этиб уни тўғри чизиқли текис харакатга келтирувчи катталик – кучдир» бу механик кучнинг таърифи эди. Кейинчалик Ньютон давомчилари турли хил физикавий ходисаларни ўргана бошлашди, булар магнит, электр ва химиявий кучлар эди. Масалан: Ўзаро тортишиш кучлари хамма жисмга хеч нарса бўлмасада магнит кучлари фақат магнит ва темирга хос нарсалигини аниклашди. Булардан ташқари электр кучларини хоссалари хам ўрганила бошланди, суюқликларнинг тортишиш кучлари хам ўзига хос хусусиятга эга эди. Масалан: Иссиклик ходисаларини ўрганишда иссиқ жисмларнинг молекулалари бир – бирини итариш хусусиятига эга бўлса, иссиқ жисм ва совуқ жисм орасида ўзаро тортишиш кучлари мавжудлиги аниқланди. Иссиқлик ходисаларини ўрганиш қадимдан маълум бўлсада, унинг назарияси XVII-XIX асрларда амалга оширилди. Иссиклик ходисалари билан олимлар хақиқий XVIII асрда шуғуллана бошлади, яъни XVIII асрда биринчи марта иссиқлик микдорини хисобловчи асбоб – тепломер ихтиро қилади .Тепломерни ихтиро қилиш тарихи узундир, уни биринчи марта термоскоп тарелкасида Г. Галелей ихтиро қилган эди. Унинг ишлаш мохияти шарчадаги хавонинг исиши ва совиши натижасида найдаги сув кўтарилиш ва тушиши натижасида иссиқлиқ миқдори хисобланади. Кейинчалик Г.Галлилей телескопига ўхшаш термопаралар ясади, лекин термопаралар яхши эффект бермас эди. Биринчи хаётда кенг қўлланиладиган «термомайр» Голландиянинг шишапуфловчи мастери Ференгейт томонидан XVIII асрнинг бошларида ихтиро қилинди. У суюқлик ўрнини спирт ва симобдан фойдаланган. I нуқта 0 қилиб Ференгейт сув, муз ва ош тузининг аралашмасини қабул қилган, температурани II – нуқтаси қилиб у сув ва музнинг аралашмасини олган. Бу 32° деб қабул қилинган. III – нукта инсон температураси қабул қилинган, бу нуқта Ференгейт шкаласи бўйича 96° бўлган. Бу шкала бўйича сувнинг нормал атмосфера босимида қайнаши, 212 га тенг эди. XVII-XIX – асрларда асосан классик механика ривожлана бошлади, бунга сабаб ишлаб чиқаришнинг юксак ривожланиши бўлди. Эйлер, Даламбер, Логранжларнинг математикадаги ишлари аналитик механиканинг ривожланишига олиб келди. Шу билан бир қаторда оптика ривожлана бошлади, лекин у механикадек тез ривожланган эмас. Ҳаётий талаб электр ва магнитизмни ривожланишига ҳам асос бўлди. XVIII –асрга келиб механика мустақил фан сифатида ривожлана бошлади ва шакл топди. Ньютоннинг бутун олам тортишиш кучини ўргангандан сўнг, Ньютоннинг давомчилар бу тортишиш кучлари хатто жисмлар орасида майда жисмлар – атомлар ҳам ўзаро тортишишда бўлади дейишади. Ньютоннинг давомчилари турли хил физикавий ходисаларни ўргана бошлади, булар магний, электр, ва химиявий кучлар эди. Масалан, ўзаро тортишиш кучлари ҳамма жисмларга хос нарса бўлсада магнит кучлари фақат манит ва темирга хос нарсалигини аниқлашди. Булардан ташқари электр кучларининг хоссалари ҳам ўрганила бошлади, суюқликларнинг тортишиш кучларининг ўзига хос хусусиятлари ҳам ўзгача эди. Масалан иссиқлик ходисаларини ўрганишда иссиқ жисмларнинг молекулалари бир-бирини итариш хусусиятига эга бўлса, иссиқ жисм ва совуқ жисм орасида ўзаро тортишиш кучлари мавжудлиги аниқланди. XVIII асрда Мушенбрук – Лейден банкасини ихтиро қилди. (заряд йиғувчи конденсатор) Температура шкаласи бўйича Реомтор 1730 йили домий нуқта қилиб музнинг эриш температурасини олган. Спиртнинг хажмий кенгайишини мингдан бир қисмини эса 1° деб олган, сувнинг қайнаш температураси 80° бўлган. 1742 йили швед астрономи ельский 100° ли температурани таклиф қилди. Термометрларни ихтиро қилиниши иссиқлик ҳодисаларини миқдорий ўзгаришини ҳам ўрганишни тақазо эта бошлади. Бунинг учун колометрлардан фойдаланила бошланди, колометр билан ишлаш ҳали фанда иссиқлик тўғрисида икки тушинча: температура ва иссиқлик миқдори тўғрисидаги тушинча пайдо бўлган вақтларда ўрганилди. Биринчи колометр билан ишлаш Петербурглик академик Георгий Рихман томонидан 1744 йили амалга оширилди.Download 415 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling