Андижон Давлат Университети, Физика –математика факультети ўқитувчилари А. Абдурахимов, Х. Мадаминов лар томонидан ёзилган “Физика астрономия тарихи” фанидан маъруза матнларига


- маърузани такомиллаштириш учун саволлар


Download 415 Kb.
bet16/27
Sana29.12.2022
Hajmi415 Kb.
#1071706
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   27
Bog'liq
Физика хам астрономия тарийхы материаллары

2- маърузани такомиллаштириш учун саволлар:
1. “Бирор нарсани исботини топиш мен учун Персид шохлигини ишғол қилишдан хам мухимдир”- деган эпиграфни мазмуни нимадан иборат ва уни ким айтган?
2. Антик фаннинг характери, Шарқ фанининг характеридан кайси жихатлари билан фарқ қилар эди?
3. “Математикани билмаган киши бу бинога кирмасин” деган ёзув қачон ва қаерда ёзилган эди?
4. “Механика” сўзининг мазмуни нимадан иборат?
«Колумбда бор аламим маним,

Ўзбекистон ватаним маним»

А. Орипов


3 – маъруза.
Ўрта аср шарқ араб мамлакатларидаги физика.


Режа:

  1. Араб халифалиги даврида фаннинг ривожланиши.

  2. Ал- Хоразмий, У.Хайём, М. Беруний, Абу Али ибн Сино физика фани ривожланишига қўшган хиссалари.



VVII – асрда арабларнинг жуда катта худудга чиқиб, Эрон, Ироқни босиб олди ва жуда катта араб халифалигини вужудга келтириб, ўзи босиб олган жойларда араб тили ва динини ўтказа бошлади. Араб халифалигида аббосийлар сулоласи хокимиятини қўлга олганларидан сўнг пойтахтни Куфадан Боғдодга кўчиришган эди. Шу сулола даврида, айниқса Хорун ал-Рашид (785-809 йиллар) ва унинг ўгли Маъмун (813 - 833) халифалик қилган замонларда халифаликда иқтисодий ва маданий хаёт анча жонланди. Богдод шарқнинг йирик илмий ва маданий марказига айланди, илм фан равнақ топиб, фалсафа, математика, табиёт ва бошқа фанлар ривожланди. Араб халифалиги даврида Багдод, Самарқанд, Хоразм, Бухоро каби йирик шахарлардг қатнаган савдогарлар илмий ва маданий алоқаларни ўргатишда хам мухим роль ўйнади.
Араб халифаси ва кейинги даврда Ўрта Осиё алломалари хам табиий, астрономия, математика ва фалсафа фанлари бўйича тадқиқот ишлари билан машгул бўлганлар ва бизлар учун бой мерос қолдирдилар. Булар жумласига Мухаммад ал-Хоразмий, Ахмад ал-Фаргоний, Абу Наср ал Фаробий , Абу Али ибн Сино, Абу Райхон Беруний, Умар Хайём, Абу Махмуд, Хамид ал Хўжандий, Насириддин ат – Тусий, Мирзо Улуғбек, Fиёсиддин Коший каби юзлаб Ўрта Осиёнинг машҳур сиймолари ўз ижодлари ва илмий мерослари билан фақат Ўрта Осиё халқларинигина эмас, балки дунё халқларининг бойлигига айланиб, уларнинг номлари бугун жахоннинг барча халқлари орасида ҳурмат билан тилга олинади.
Шу даврда Бағдодда таклиф этилган Ал Хоразмий, халифалардан дастлаб ал- Маъмун, сўнгра ал-Муътасим (833-842) ва ал – Восиқ (842 - 847) саройларида яшаб ижод этди. Хоразмлик Абу Абдалло Муҳаммад ибн Муса ал Хоразмий (780 - 850) йиллари ижод этди, у арифметикани отаси, алгебрани ривожлантиришда муҳим ҳисса қўшди. Математикани алгебраик талқин қилиш унинг «Аль-Жабр» хозирги кунда алгебра фанини асоси ҳисобланади. Хоразмий астрономия билан шуғулланиб, IX- асрнинг 20 – йилларида ўзининг машҳур астрономик жадваллари «Зиж» ини ёзди. Унда келтирилган маълумотномалар ҳозирги кунда ҳам ўз мавқеини йўқотгани йўқ.
Ўрта аср Шарқ олимлари ичида Абу Райхон Берунийнинг илмий мероси алоҳида ўрин тутади. Абу Райхон ибн Ахмад Беруний 973 йилнинг 4 сентябрида Хоразмнинг қадимий пойтахти Қиёт ҳозирги Беруний шахрида туғилган. Беруний даврида Қиёт шахри мамлакатнинг асосий ҳунармандчилик, ишлаб чиқариш ва савдо маркази сифатида танилган.
Беруний олимнинг тахаллуси бўлиб Беруний форсча «Берун» (ташқари) сўзидан келиб чиққан. Беруний сўзи шахар ташқарисидан келган деган маънони билдиради. Абу Райхон унинг лақабидир. Олимнинг отасини Аҳмад ўзини эса Муҳаммад деб атардилар.
Абу Райхон Беруний, Муҳаммад Хоразмий, Ал-Фарғоний, Фаробий ўша даврларда машҳур бўлган сингари олимларнинг асарларини мустақил ўрганди, унинг биринчи устози Абу Носир ибн Ироқ номли математика олими эди. Ҳозиргача Берунийнинг 152 асари маълум бўлиб, бизга унинг фақат 30 таси сақланиб етиб келган. Жами асарларининг 70 таси астрономияга, 20 таси математикага, 12 таси географияга ва геодезияга, 4 таси минерологияга, 1 таси физикага, 1 таси доришуносликка, 15 таси тарих ва этнографияга, 4 таси фалсафага, 18 таси адабиётга бағишлангандир. У 50 ёшидаёқ қадимий эрон илмий адабиёт тили санскрит тилини, бундан ташқари хоразм, форс, араб, яҳудий, грек тилларини ҳам билар эди.
Беруний ўзининг физика соҳасидаги ишларини физиканинг механика, акустика, иссиқлик, ёруғлик, электр ва магнетизм масалаларига бағишланган эди. Материя ўлчов бирликлари, тезлик, чизиқли ва бурчак тезлик, оғирлик, солиштирма оғирлик, туташ идишлар, фаввора, артезиан қудуқлари, бўшлиқ, атмосфера босими, конвекция, суюқлик заррачалари орасидаги тортиш кучи, инерция, таъсир, жисмларнинг эркин тушиши, оддий механизмлар сингари тушунчаларга бағишланган унинг баёнотлари механика фанининг тараққиётида ўзига хос ўрин тутди, у ёруғликнинг табиати ҳақида фикр юритар экан, ёруғлик нурини моддий заррачалар дастаси деб таъкидлайди, ёруғлик тезлигини товуш тезлиги билан таққослади, ёруғликнинг синиши, қайтиши, рангларга бўлиниши сингари ҳодисаларни тушунтиришга уринди, у магнит қутблари, магнит хоссасининг ташқи куч таъсирида ўзгаришини тушунтиришдаги фикрларини олға суриб баён этиш билан қаноатланмай, минераллар ҳақидаги асарида: «электрон» терминини тушунтириш учун «қаҳрабо» сўзига изоҳ беради, «қаҳрабо» сўзи форс тилидан олинган бўлиб, қаҳ – сомон, рубо – ўғирлагич демакдир, деб тушунтирда, бу маъно ишқаланиш туфайли, электрланган жисмлар томонидан сомонга, сочга ўхшаш енгил нарсаларни ўзига торта олиш хоссасини ифодалайди.
У гидростатик усул билан 50 дан ортиқ модданинг солиштирма оғирликларини ўлчашга муваффақ бўлди, бунга қуйидаги бир неча мисолни келтириш кифоя:



Металлар

Берунийнинг ўлчашлари натижалари.

Ҳозирги қабул қилинган қиймат.

  1. Олтин

  2. Симоб

  3. Кумуш

  4. Қўрғошин

  5. Мис

  6. Темир

19,8
13,55
10,42
11,47
8,71
7,98

19,3
14,19
10,5
11,34
8,89
7,83

Берунийнинг Абу Али ибн Сино билан қилган савол-жавоблари уларнинг физика масалаларига қизиқишларининг далилидир. Масалан, биринчи савол: оқ, юмалоқ, тиниқ бир шиша идиш тиниқ сув билан тўлдирилса, куйдиришда юмалоқ тиниқ тош хизматини бажаради, агар у шиша сувдан бўшатилиб, ҳаво билан тўлдирилган бўлса куйдирмайди ва қуёш шуъласини тўпламайди: нима учун шундай бўлади, яъни шишада куйдириш кучи ва Қуёш шуъласини тўплаш қўввати пайдо бўлади?


Ж а в о б: албатта сув қалин, вазмин, тиниқ бир жисм бўлиб, унинг зотида бир оз ранг бор. Шундай сифатдаги ҳар бир нарсадан ёруғлик аксланади. Шунинг учун сув тўлдирилган шишада ёруғлик аксланади. Шуъланинг тўпланишидан куйдириш қуввати ҳосил бўлади. Аммо ҳаводан шуъла кучли аксланмайди. Чунки ҳаво ҳақиқатда нозик, юпқа ва тиниқдир. Агар ўша юмалоқ шиша ҳаво билан тўлдирилса, шишада кучли аксланиш ҳосил бўлмайди.
И к к и н ч и с а в о л: Бизнингча оламнинг ичида ва ташқарисида бўшлиқнинг бўлмаслиги муқаррар бўлгач, нима учун шиша идишга сув кўтарилиб киради ?
Ж а в о б : Сувнинг шиша идиш ичига бу хилда кириши, шиша ичида бўшлиқ борлигидан эмас. Лекин бунга сабаб идишдан ҳаво сўрганда шиша идиш ичида бўшлиқ бўлмаслиги учун, ундан ҳавонинг чиқиши мумкин бўлмайди, ҳавони сўриш шиша ичидаги ҳавода кетма-кет мажбурий ҳаракатлар пайдо қилади ва кетма-кет таъсир этган туртки ҳаракатлар шиша ичидаги ҳавони қизитади. Қизиш натижасида ҳаво кенгаяди ва бу ҳаво кенгайгач кенгроқ жой талаб қилади. Чор-ночор идишда ҳаво тиқилиб, ортиқчаси ундан чиқиб кетади. Қолган бу иссиқ ҳавога сувнинг совуқлиги ўтиб, у ҳаво торайиб тўпланиб озроқ жойни олади. Бўшлиқнинг бўлиши мумкин бўлмаганлиги учун кенгайган ҳавога совуқ жисм текканда пайдо бўлган ихчамлашиш баробарида шиша идишга сув кўтарилиб киради. Кўрмайсанми, агар идишдан ҳавони сўрмай, балки сўришга зид бўлган ишни қилсанг, яъни ичига кетма-кет пуфласанг ҳам бу пуфлаш ҳаракатлари шишанинг ҳавосини қизитади, сўнгра шиша оғзини сувнинг устига қўйсанг бунда ҳам илгариги ҳодисани кўрасан. Бу бўлса, тажриба қилингандир. Шунга ўхшаш, агар шишани қизитиб оғиз томонини сув устига қўйсанг, шиша идиш ўша амални қилади. Шу жавоб кифоядир.
У ч и н ч и с а в о л: Агар жисмлар иссиқликдан кенгайса ва совуқликдан торайса, бутун қўзаларнинг ва бошқа идишларнинг синиши, ичидаги нарсаларнинг кенгайиши сабабидан бўлса, нима учун ичида сув яхлаб қолган идиш ёрилади ва ҳоказо?
Ж а в о б: Жисм қизиб, кенгайиб кенгроқ жой талаб қилиб кўзани синдирса бас. Шунга ўхшаш жисм совиб кичикроқ жой олгач, идишда бўшлиқ пайдо бўлади. Натижада совуқлик идишни синдиргандир. Бунга табиатда ҳар хил мисоллар бордир. Содир бўладиган кўп ҳодисаларга сабаб ўша сабаблардандир. Лекин биз зикр этган сўз масаланинг жавоби учун кифоядир.
Т ў р т и н ч и с а в о л: нима учун ях сув юзида бўлади: ҳол буки ях совуқлик билан қотиш сабабли Ер табиатига яқинроқ эди ?
Ж а в о б: Сув яхлаган вақтда сувда ҳаво бўлаклари қамалиб қолиб, яхни сув тагига чўкишдан сақлайди. Бу сўз сен сўраган саволларнинг ҳаммасига жавобдир. Агар бу фаслларда биронтаси сенга мушкул бўлса, қатадан изоҳ талаб қилиш билан менга миннат ва эҳсон қилишинг вожиб бўлади. Шунда мен бу масалаларни изоҳ қилиб сенга юборишни тезлатаман.
Берунийнинг физика соҳасида олиб борган ишлари материя, ҳаракат, ернинг тортиши, оғирлик, солиштирма оғирлик ва зичлик, жисмларнинг хажмини ўлчаш, жисмларнинг эркин тушиши масалалари, туташ идишлар, фаввораларнинг отилиш сабаблари, оддий механизмлар, конвеция, иссиқликдан кенгайиш, ёруғликнинг тарқалиш тезлиги, синиши, линзалар ясаш ва уларнинг фокусларини аниқлашга доир мулоҳазалар, ой ва қуёш тутилиши; қуёш нурларининг нурларга ажралиши, қахрабо терминини фанга киритиш сингари масалалар билан шуғулланибгина қолмай, ёруғлик энергиясининг иссиқлик энергиясига, магнит майдон энергиясининг механик энергияга механик энергиянинг электр энергияига ва аксинча, электр энергиясининг механик энергияга айланиши ҳақида юритилган мулоҳазалари ва ўтказган тажрибалари ўз замонаси фанининг тараққиёти мазмунига хос белгилардан эканлиги Берунийнинг олим сифатида буюк сиймо эканлигига далилдир.

Download 415 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling